Муассаса, ташкилот номи


Download 19.42 Kb.
bet1/2
Sana09.05.2023
Hajmi19.42 Kb.
#1448332
  1   2
Bog'liq
Кадрлар бўйича инспектор лавозим йўриқномаси


___________________________________________________________
(муассаса, ташкилот номи)





ТАСДИҚЛАЙМАН*










(директор; лавозим йўриқномасини тасдиқлаш ваколати берилган бошқа мансабдор шахс)


























































(имзо)


(Ф.И.О.)






























М.Ў.


(сана)



КАДРЛАР БЎЙИЧА ИНСПЕКТОРНИНГ
ЛАВОЗИМ ЙЎРИҚНОМАСИ
I. Умумий қоидалар

1. Кадрлар бўйича инспектор* мутахассислар тоифасига тегишлидир.


2. Кадрлар бўйича инспектор лавозимига олий маълумотга**, камида _____ йил иш стажига эга бўлган шахс тайинланади.


3. Кадрлар бўйича инспектор лавозимига тайинлаш ва ундан озод қилиш ______________________________________________________нинг


(кадрлар бўлими бошлиғи)
тақдимномасига кўра ташкилот раҳбари (директори)нинг буйруғи билан расмийлаштирилади.
4. Кадрлар бўйича инспектор қуйидагиларни билиши керак:
4.1. Ходимлар ҳисоби ва ҳаракатига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, услубий материаллар ва йўриқномаларни.
4.2. Меҳнатга оид қонун ҳужжатларини.
4.3. Ҳужжатлар ижросини назорат қилиш шакллари ва усулларини.
4.4. Корхонанинг тузилмаси ва штатларини.
4.5. Корхона ходимларининг меҳнат дафтарчалари ва шахсий иш жилдларини расмийлаштириш, юритиш ва сақлаш қоидаларини.
4.6. Ишчилар ва хизматчиларнинг касб (лавозим)лари номини белгилаш, умумий иш стажи, имтиёзлар ва компенсацияларни белгилаш, ходимларга пенсия расмийлаштириш тартибини.
4.7. Кадрлар ҳаракатини ҳисобга олиш ва ҳисоботлар тузиш тартибини.
4.8. Корхона ходимлари тўғрисида маълумотлар банкини юритиш тартибини.
4.9. Иш юритиш асосларини.
4.10. Ҳисоблаш техникаси, коммуникация ва алоқа воситаларини

4.11.




4.12. Ички меҳнат тартиби қоидаларини.
4.13. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоидалар, нормалар ва йўриқномаларни.

4.14.




5. Кадрлар бўйича инспектор ўзининг фаолиятида қуйидагиларга амал қилади:
5.1. Кадрлар бўлими тўғрисидаги низомга.
5.2. Мазкур лавозим йўриқномасига.

5.3.





6. Кадрлар бўйича инспектор бевосита





га

(кадрлар бўлими бошлиғи)

бўйсунади.

7. Кадрлар бўйича инспектор ишда бўлмаган вақтда (таътил, касаллик, бошқалар) унинг мажбуриятларини корхона раҳбари (директори)нинг буйруғи билан тайинланадиган шахс бажариб, у мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгар бўлади.



8.




II. Лавозим мажбуриятлари

Кадрлар бўйича инспектор:


1. Раҳбар (директор)нинг буйруқлари, корхона ҳайъатлари, кенгашлари ва йиғилишлари қарорлари, шунингдек кадрлар бўлими бошлиғининг топшириқлари ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.


2. Корхона, унинг бўлинмалари шахсий таркибининг ҳисобини юритади.


3. Меҳнатга оид қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларни ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ва ишдан бўшатиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштиради.


4. Ишга қабул қилишда корхонадаги ички меҳнат тартиби қоидалари билан таништиради, хизмат гувоҳномалари ҳисобини юритади ва уларни беради.


5. Хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғинга қарши ҳимояланиш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоидалар, нормалар ва йўриқномалар бўйича йўл-йўриқлар олишга юборади.


6. Ходимларнинг шахсий иш жилдларини (Т-2 карточкалар, меҳнат дафтарчалари ва ҳ.к.) шакллантиради ва юритади, уларга ўз вақтида ходимларнинг фаолияти билан боғлиқ ўзгартиришларни киритади.


7. Малака, аттестация, танлов комиссиялари учун ҳамда ходимларни рағбатлантириш ва мукофотлашга тақдим этиш учун зарур материалларни тайёрлайди.


8. Меҳнат дафтарчаларини тўлдиради, ҳисобга олади ва сақлайди, меҳнат стажини ҳисоблайди.


9. Ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида меҳнат дафтарчасига ёзувлар киритади.


10. Бошқа муассасаларга тақдим этиш учун ходимнинг ҳозирги ва олдинги меҳнат фаолияти ҳақида маълумотномалар беради.


11. Меҳнат дафтарчалари ва қўшимча варақларнинг қатъий ҳисобини юритади.


12. Меҳнат дафтарчалари ва уларга қўшимча варақларни қабул қилиш ва беришни рўйхатга олади.


13. Ходимларнинг сон, сифат жиҳатдан таркиби ва уларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни корхона ходимларига оид маълумотлар банкига киритади, унинг ўз вақтида янгиланиши ва тўлдирилишини кузатиб боради.


14. Ходимларга таътил бериш ҳисобини юритади, навбатдаги таътиллар жадвалини тузиш ва унга риоя қилиш устидан назоратни амалга оширади.


15. Корхона ходимларига ва уларнинг оилаларига пенсиялар тайинлаш, имтиёзлар ва компенсациялар белгилаш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиради.


16. Ходимларнинг ҳаракати ва қўнимсизлиги сабабларини ўрганади, уни пасайтириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқишда қатнашади.


17. Белгиланган жорий сақлаш муддатлари тугагач сақлаш учун архивга топширишга ҳужжатларни тайёрлайди.


18. Корхона бўлинмаларида меҳнат интизомининг ҳолати ва ходимлар томонидан ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади.


19. Меҳнат интизоми бузилишларининг ҳисобини юритади ва раҳбарият томонидан ўз вақтида тегишли чоралар кўрилишини назорат қилади.


20. Кадрлар бўлими бошлиғининг хизмат топшириқларини бажаради.





21.




III. Ҳуқуқлари

Кадрлар бўйича инспектор қуйидаги ҳуқуқларга эга:


1. Корхона раҳбариятининг унинг фаолиятига тегишли бўлган буйруқлари билан танишиш.


2. Кадрлар бўлими бошлиғи ёки корхона раҳбарияти кўриб чиқиши учун унинг ваколатига кирувчи масалалар юзасидан кадрлар хизмати фаолиятини ва унинг иш усулларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.


3. Бўлинмалардан шахсан (кадрлар бўлими бошлиғи ёки раҳбариятнинг розилиги билан) ёхуд кадрлар бўлими бошлиғи ёки корхона раҳбариятининг топшириғига кўра лавозим мажбуриятларини бажариш учун зарур бўлган ахборот ва ҳужжатларни сўраб олиш.


4. Корхонанинг кадрлар бўлими бошлиғи ёки раҳбариятидан ўз лавозим ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бажаришда кўмаклашишни талаб қилиш.



5.





Download 19.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling