Bajardi: Otaxonov R. B qabul qildi


Асосий кисм: Дастурий таъминот ва Операцион тизим


Download 241.7 Kb.
bet4/8
Sana11.09.2023
Hajmi241.7 Kb.
#1675926
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Амалиёт Отахонов Р

Асосий кисм:
Дастурий таъминот ва Операцион тизим

Дастурий таъминот вазифаси ва турлари. Компьютер иккита ажралмас қисмдан ташкил топган бўлади: аппарат таъминоти (hardware) ва дастурий таъминот
(software). Улар ўзаро боғланган ҳолда ягона уйғунликда ишлайди ва муайян вазифаларни бажаради.
Компьютернинг имкониятларини кенгайтирадиган ва турли вазифалар бажаришини таъминлайдиган восита бу албатта дастурий таъминотдир. Дастурий таъминот, одатда компьютернинг қаттиқ дискида сақланади ва компьютер ёқилиши билан махсус дастур – операцион тизим ишга тушади.
Дастурий таъминот иккита асосий гуруҳга бўлинади:
1. Тизим дастурий таъминоти
2. Амалий дастурий таъминот
Тизим дастурий таъминотига одатда операцион тизим ва қобиқлар, қўшимча дастурий таъминотга эса ёрдамчи вазифаларни бажарадиган ҳар хил дастур ва дастурий мажмуалар киради (масалан, матн муҳаррири, электрон жадвал, график дастурлар ва ҳоказо).
Бундан ташқари, дастурий таъминот тарқатилиши ва тарғиб қилиниши
бўйича қуйидаги 3 та турга ажратилади:
• Software – қиймати 100% тўланганидан кейин ўрнатилиб, фойдаланиладиган дастурий таъминот.
• Shareware – апробация, яъни синовдан ўтказиш муддатига эга бўлган
(одатда 7 кундан 40 кунгача, ёки бир неча бор кириб ишлашга) ёки имкониятлари чекланган дастурий таъминот. Ундан фойдаланиб, зарурлиги аниқланганидан кейин харид қилиш мумкин.
• Freeware – мутлақо бепул дастурий таъминот. Аксарият ҳолларда реклама
сифатида ёки дастурчиларнинг илк ишланмалари тарқатилади.
Компьютерга дастурий таъминотни ўрнатиш жараёни инсталляция дейилади,
уни ўчириш эса деинсталляция деб аталади. Бирор бир дастурий таъминотни
ўрнатишдан олдин тизим талабларини, яъни компьютерга қўйиладиган талабларни кўриб чиқиб, мослигини аниқлаш лозим. Агарда компьютернинг конфигурацияси дастурнинг тизимга бўлган талабларига жавоб бермаса, у ҳолда мазкур дастур ишламайди ёки нотўғри ишлайди.
Дастурий таъминотнинг ўрнатишга мўлжалланган нусхаси одатда зич
ҳолатдаги мажмуа шаклига эга бўлиб, дистрибутив деб номланади. Дистрибутив аксарият ҳолларда компакт-дискда жойлашган бўлади, лекин зарурат туғилса, унинг нусхасини қаттиқ диск ёки бошқа маълумот сақлаш воситасига кўчириш мумкин.
Ҳар битта дистрибутив лицензион шартнома (ёки келишув)га эга бўлиб, ўрнатиш учун зарур бўладиган махсус калит ёки махфий паролга эга бўлади (cdkey).
Мазкур пароль ёки калит киритилмагунча дастурий таъминотни ўрнатиб
бўлмайди.
IBM архитектурасига эга бўлган компьютерлар учун дастурий таъминотни бутун дунё бўйича кўплаб фирма ва компаниялар ишлаб чиқаради. Уларнинг айримлари йирик корпорациялар бўлиб, бутун дунёга машҳур бўлса, бошқалари бирор бир минтақада кенг тарқалган бўлиши мумкин. Мисол тариқасида Microsoft, Adobe, Macromedia, Borland, Symantec, Corel компанияларини келтириш мумкин. Дастурий таъминот одатда компакт дискларда тарқатилади ва уни ўрнатиш учун компьютерда компакт дискларни ўқиш қурилмаси (масалан: CD ROM, CDWriter,
DVD ROM, DVD-Writer) ўрнатилган бўлиши керак.
Дастурий таъминот бажарадиган вазифаси бўйича бир нечта гуруҳга
бўлинади ва ҳар битта гуруҳга кирувчи дастурлар ўзаро турларга бўлинади.
Дастурий таъминотнинг асосий гуруҳлари:
• Операцион тизимлар – компьютер ва фойдаланувчи ўртасида мулоқот
ўрнатиш, компьютер ва дастурларнинг ишини бошқариш учун мўлжалланган.
Мисоллар: MS DOS, Windows XP, Vista, Linux, Unix, OS/2, Mac X ва бошқалар.
• Матн муҳаррири – матн киритиш, таҳрирлаш, сақлаш ва очиш, чоп этиш,
матнни форматлаш каби вазифаларни бажарадиган дастур. Мисоллар: MS Word,
Lexicon, Wordpad, Notepad ва бошқалар.
• Электрон жадваллар – жадвалга матн, рақам ва формула каби маълумотлар
киритиб, улар устида ҳисоб-китоблар бажариш, диаграммалар яратиш имконини берадиган дастур. Мисоллар: Lotus, MS Excel ва бошқалар.
• Маълумотлар базасини бошқариш тизими – маълумотларни махсус
жадвалларга киритиб, тартибга солиш, керакли маълумотни излаш, маълумотлар омборини яратиш каби вазифаларни бажарадиган дастур. Мисоллар: MS Access, Foxpro, Clipper, Paradox, Oracle ва бошқалар.
• Тақдимот яратиш – ҳар хил мавзуда намойиш ва тақдимот яратиш, уларга
жадвал, расм, аудио, видео ва мультимедиа маълумотларни татбиқ этиш
имкониятларига эга бўлган дастур. Мисоллар: MS PowerPoint, Macromedia Director ва ҳоказо.
• График муҳаррир – растрли, векторли ва бошқа графикани яратиш,
таҳрирлаш, ишлов бериш каби вазифаларни бажарадиган дастур. Мисоллар: Adobe Photoshop, Corel Draw, Macromedia Flash, Macromedia FreeHand, Adobe Illustrator, 3D Studio Max, Maya ва ҳоказо.
• Мультимедиа дастурлари – мазкур дастурлар тоифаси ҳар хил турдаги
мультимедиа ахборот файлларини (аудио, видео ва ҳоказо) очиш ва ижро этиш ва улар устида бошқа ҳар хил амалларни бажариш имкониятини яратувчи дастурлар.
Мисоллар: Sound Forge, Cakewalk, WinAmp, Windows Media Player, DivX Player ва бошқалар.
• Антивирус – компьютерни вируслардан сақлаш ва ҳимоялаш, қаттиқ диск,
медиа воситаларни вирусга текшириш ва даволаш вазифаларини бажарадиган дастур. Мисоллар: Norton Antivirus, NOD32, MacAfee Antivirus, Panda Antivirus,
DrWeb, Антивирус Касперского ва бошқалар.
• Архиватор – компьютердаги маълумотларни ихчам шаклга келтириш, яъни
архивга жойлаштириш, чиқариш, янгилаш каби вазифаларни бажарадиган дастур.
Мисоллар: ARJ, RAR, ZIP, WinZip, WinAce, WinRAR ва ҳоказо.
• Файл менежерлари – файл ва каталоглар (каталог, директорий) устида бир
қатор амалларни бажариш имконини беради – яратиш, ўчириш, нусха кўчириш, номини ўзгартириш, кўчириш, таҳрирлаш, очиб кўриш ва ҳоказо. Мисоллар: Norton Commander, Dos Navigator, Far Manager, Volkov Commander, Total Commander ва бошқалар.
Бундан ташқари ўйин, сканердан маълумот киритиш, маълумотнома ва
энциклопедия, ўқитиш, таржимон ва бошқа турдаги дастурлар тоифалари ҳам
мавжуд.
Компьютерга ўрнатилган ҳар бир дастур операцион тизимда махсус файл – реестрда рўйхатдан ўтади. Агарда бирор дастурни ўчириш керак бўлса, у ҳолда қуйидагилардан бирини бажариш керак бўлади:
1. Бошла Пуск менюсидаги дастурлар гуруҳида ўчирилиши керак бўлган дастур каталогини топиб, у ерда Удаление (Ўчириш) бандини танлаш керак. Натижада дастурни ўчириш устаси ишга тушади ва кўрсатмалар берилганидан кейин дастурни ўчиради.
Панель управления (Бошқарув панели)да Установка и удаление программ
(Дастурларни ўрнатиш ва ўчириш) бандини танлаш керак. Натижада
компьютерга ўрнатилган дастурлар рўйхатини ўзига олган ойна ҳосил бўлади. Мазкур ойнада ўчирилиши керак бўлган дастурни танлаб, ўнг томондаги Удалить (Ўчириш) тугмасини босиб, дастур тўлақонли ўчирилишини кутиш керак.
Маълумки, ахборот технологияларининг инсон фаолияти ҳамма жабхаларга кириб бориш жараѐни борган сари ривожланиб чуқурлашиб бормоқда. Умумий сони, кўп юз миллиондан ошиб кетган, кенг тарқалган шахсий компьютерлардан ташқари, ҳисоблаш тизимларининг махсус воситалари ҳам кўпайиб бормоқда. Бу турли-туман ҳисоблаш техникасидан фойдаланувчилар сони ҳам кўпайиб бораѐтганини билдиради, бунда икки қарама-қарши тенденцияни ривожланиши кузатилмоқда. Бир томондан, ахборот технологиялари борган сари мураккаблашмоқда ва уларни қўллаш учун, ва уларни кейинги ривожланиши учун жуда чуқур билимлар талаб қилинади. Бошқа томондан, фойдаланувчиларнинг компьютерлар билан мулоқати соддалашмоқда. Компьютерлар ва ахборот тизимлари борган сари ―дўстона‖ бўлиб бормоқда, ва ҳатто улар информатика ва ҳисоблаш техникаси соҳасида мутаҳассис бўлмаган одамлар учун ҳам тушунарли бўлиб бормоқда. Бу нарса, энг аввало фойдаланувчилар ва уларнинг дастурлари, ҳисоблаш техникаси билан махсус (тизимли) дастурий таъминот – операцион тизим орқали мулоқат қилганликлари учунгина юзага келди. ОТ, фойдаланувчилар учун ҳам, бажарилувчи иловалар учун ҳам интерфейсни ташкил этади. Фойдаланувчилар ва кўпгина ҳизматчи дастурлар, ДТдан ҳамма дастурларда тез-тез учрайдиган амалларни бажаришни сўрайди. Бундай амалларга, биринчи навбатда, киритишчиқариш, бирор-бир дастурини ишга тушириш ва тўхтатиш, қўшимча хотира блокини олиш ѐки уни бўшатиш ва бошқа кўпгина амаллар киради.
Бундай амалларни ҳар сафар дастурлаш ва иккилик код сифатида дастур ичига бевосита киритиш мақсадга мувофиқ эмас балки, уларни биргаликда йиғиб дастурдан ―сўров‖ орқали бажаришга бериш қулайдир. Бу ўз навбатида ОТ нинг муҳим функцияларидан биридир.
Амалий дастурлар, ва кўпгина тизимли ишлов берувчи дастурлар, (м-н, дастурлаш тизимлари ѐки маълумотларни бошқариш тизимлари) компьютер аппаратураси билан бевосита боғлана олмайди ва улар билан ОТ га мурожаат этиш орқали боғланадилар. Фойдаланувчилар учун ҳам, ОТ командасини киритиш билан ѐки тизим таклиф қиладиган мумкин бўлган ҳаракатлар орқали ўз дастурлари ва компьютер билан мулоқат қиладилар.
Бундай ўзаро мулоқат фақат ОТ орқалигина амалга оширилади. Бундай муҳим функцияни бажаришдан ташқари, ОТ ҳисоблаш ресурсларини самарали тақсимлаш ва ҳисоблашни ишончли ташкил этишга жавоб беради. ОТ асосларини ва уларнинг ишлаш принципларини билиш, компьютердан самарали фойдаланишга олиб келади. ОТ ларни чуқур ўрганиш, авваламбор бу билимларни, дастурий таъминот яратишда ишлатишга имкон беради.
Албатта, бизнинг мамлакатимизда ҳозирги вақтда, амалда янги ОТ лар яратиш устида иш олиб борилмаяптган бўлса ҳам, мураккаб ахборот тизимларини ишлаб чиқиш, замонавий ОТ ларда ишлашга мўлжалланган дастурлар, мажмуаси ва иловалар яратиш ишлари жадал сураътда олиб борилмоқда. Шунинг учун ҳам ОТ ларни ва уларни ишлаш принциплари ва ҳисоблашларни ташкил этишни билиш зарурдир.
Ҳозирги вақтда, компьютерда ишлаш камлик қилади, балки ҳисоблашларни ташкил этишни тушуниш шартдир.
- операцион тизимларнинг хисоблаш тизимида ҳисоблаш жараѐнини ташкил этиш, алоҳида ечилаѐтган масалалари ўртасида хисоблаш ресурсларини рационал тақсимлаш фойдаланувчиларга дастурлаш жараѐнларини ва масалани созлашни енгиллаштирувчи турли сервис воситалари ҳақида билим беришва уларни амалиѐтга қўллаш малакавий кўникмаларини шакллантириш;
Жараѐн холати. Жараѐн контексти ва Process Control Block (жараѐн дискриптори). Бир марталик амаллар (операциялар). Жараѐнни яратиш. Жараѐнни тугаллатиш. Кўп марталик операциялар. Жараѐнларни режалаштириш. Режалаштириш даражалари(уровни). Режалаштириш кўрсаткичи ва алгоритмларга талаблар. Режалаштириш параметрлари. Компютер ҳотирасини физик тузилиши (ташкил этилиши). Мантикий(логик) ҳотира. Адреслар боғланиши. Ҳотиранинг бошқарув тизими функцияси. Ҳотира бошқарувининг энг оддий схемалари. Қатьий белгиланган(фиксирланган) бўлимли схемалар. Динамик тақсимланиш. Алмаштириш(свопинг). Ўзгарувчан бўлимли схемалар. Сахифали хотира Сегментли ва сегмент – саҳифали ҳотира. Файл тизими функциялари ва маълумотлар иерархияси. FAT файл тизими. Файлларни жойлаштириш жадвали. V FAT ва FAT 32 файл тизимлари. HPFS файл тизими. NTFS файл тизими.
Тармоқ операцион тизимининг структураси. Бир рангли тармоқ операцион тизими ва ажратилган серверли операцион тизим. Ишчи гуруҳлар учун ОТ ва корхона масштабидаги тармоқлар учун ОТ. UNIX ОТ лар оиласи. Фойдаланувчи. Супер фойдаланувчи. UNIX ОТ и ишлаши. Жараѐнларни бажарилиши. Файл тизими структураси. QNX архитектураси. Тақсимланган ҳисоблашларни ташкил этишнинг асосий механизмлари. IBM компаниясининг OS/2 warp ОТ лари оиласи. Windows 9х ОТ лари. Оператив хотирани тақсимлаш. Windows NT/2000/XP ОТ лари. Архитектура асосий хусусиятлари.
Хавсизликка таҳдидлар. Ахборот хавфсизлигини таъминлашга ѐндашишни формаллаштириш. ОТ лар химоя механизмлари. Паролни шифрлаш. Бузилишларни аниқлаш. Тизим аудити. Тизим ишини бузувчи дастур ва тизим хавфсизлигига тахдидлар. ОТ ни лойиҳалаш асосий принциплари (MULTICS) ва хавфсизлик синфлари талаблари (С2). Криптографиядан хавфсизлик учун фойдаланиш. Оммавий ОТ ларни, химояланганлик нуқтаи назардан тахлил қилиш.
Фойдаланувчилар қайд ѐзувини яратиш ва созлаш. Фойдаланувчилар қайд ѐзувини хосил қилиш. Фойдаланувчилар қайд ѐзувини созлаш (ўзгартириш, ўчириб ташлаш/ўчириб қўйиш). Компьютерда сақланган паролларни бошқариш.Қайд ѐзувини бир гуруҳдан бошқасига ўтказиш. Қайд ѐзувлари хавфсизлигини таъминлаш. Маъмур қайд ѐзуви хавфсизлигини таъминлаш. Меҳмон қайд ѐзуви хавфсизлигини таъминлаш Янги фойдаланувчини қўшиш (қайд ѐзувини яратиш).
Қайд ѐзуви номини ўзгартириш. Қайд ѐзувларини бошқа гуруҳларга кўчириш. Маъмур қайд ѐзувида паролларни бошқариш. Чекланган ҳуқуқли қайд ѐзувларида паролларни бошқариш. Маъмур қайд ѐзуви хавфсизлигини таъминлаш. Меҳмон қайд ѐзуви хавфсизлигини таъминлаш. Мазкур машғулотда хосил қилинган барча қайд ѐзувларини ўчириб ташланг.
Файл ѐки каталог атрибутларини олиб ташлаш, ўрнатиш ва кўриш. Жорий каталог номини чиқариб, бошқа папкага ўтиш. Файллардан нусҳа олиш. Каталог ва файллар рўйҳатини чиқариш. Файлларни таққослаш. Берилган матн қаторларини файлдан қидириш. Файл типи ва унинг кенгайтмаси орасидаги боғланишни чиқариш ва мухаррирлаш. Папка яратиш. Файлларни кўчириш. Файл номини ўзгартириш.
Бир каталогдаги файлларни, бошқа каталогдаги шу номли файллар билан алмаштириш. Каталогни олиб ташлаш. Берилган йўл каталоги дарахтини график тарзда чиқариш. Файл ва каталогдан нусҳа олиш. Каталогни алмаштириш. Каталог ва файл учун фойдаланувчилар гуруҳини алмаштириш. Каталог ва файл учун мурожаат даражасини алмаштириш. Каталог ва файл учун фойдаланувчини алмаштириш. Файлдан нусҳа олиш. Чиқариладиган маълумотни тушунган ҳолда жорий директория файл ва каталог рўйхатини чиқариш. Кўрсатилган файл типини кўрсатиш. Файл қидириш. Кўрсаткич (ссылка) яратиш. Каталог ИШЧИ ДАСТУР 8 яратиш. Файл ѐки каталогни ўзгартириш. Жорий каталог номини чиқариш. Файлни олиб ташлаш. Каталогни олиб ташлаш. Диск соҳасидан фойдаланиш ҳисоботини чиқариш. Файлларни бирлаштириш ва чиқариш.
NTFS файл тизими воситалри ѐрдамида сиқиш ва шифрлаш. Windows операцион тизимининг файллар тизими. NTFS ва ZIPжилдларини сиқилишини солиштириш. ZIP-жилдлар. NTFS файл тизимли дискда Test жилдини хосил қилинг. Test жилди ичида test_zip .zip жилдини хосил қилиш. test_zip .zip жилдини очинг ва унда test.txt матн файлини хосил қилиш. Хосил қилинган файлни очиш, унга ўзингизнинг Ф.И.Ш. ни ѐзиб натижани сақлаш. Сиқилган ва шифрланган файллар учун ранг билан ажратиш.
ОТ ларда ахборот хавфсизлиги. Анитивирус дастурларини ўрнатиш ва созлаш. Антивирус дастурининг тизимли талабларини ўрнатиш ва уларни уни ўрнатиладиган компьютер параметрлари билан таққослаш. Касперский Антивирус дастурини инсталяция қилиш. Компьютерни ѐқиш ва унга MS Win XP ѐки MS Win 2000 Professional ни юклаш. Администратор хуқуқига эга бўлган қайд ѐзуви билан тизимга кириш. 5-амалий машғулот Операцион тизим тармоқ компонентлари. Win ОТ тармоқ имкониятлари.
Тармоқ мухити (Сетевое окружения). Кабеллардан, параллел ва кетма-кет портларни бирлаштириш учун фойдаланиш. Файлларга биргаликда мурожаат. Тармоқни қулай кўриш. Тармоқда компьютерни қидириш. Бошқа компьютердаги умумий жилдни топиш. Жилдга умумий мурожаат хуқуқини бериш. Тармоқ компонентлари. Масофадаги компьютерларга Hyper-Terminal алоқа дастури ѐрдамида уланиш. Компьютерга ѐки тармоқга уланиш учун масофадан мурожаатдан фойдаланиш. Масофадан мурожаат сервери. 6-амалий машғулот Windows операцион тизими хавфсизлик параметрларини созлаш. Қайд ѐзуви сиѐсати хавфсизлик параметрларини созлаш. ―Политика паролей‖ – ―Пароллар сиѐсати‖ . ―Требовать неповторяемости паролей‖ – ―Паролларни такторланмаслигини талаб қилиш‖. ―Максимальный срок действия пароля‖ – ―Паролнинг максимал муддати‖. ―Минимальный срок 9 действия пароля‖ – ―Паролнинг минимал муддати‖. ―Минимальная длина пароля‖ – ―Паролнинг минимал узунлиги‖. ―Пароль должен отвечать требованиям сложности‖ – ―Парол мураккаблик талабига жавоб бериши шарт‖. ―Хранить паролей всех пользователей в домене используя обратимое шифрование‖ – ―Барча фойдаланувчилар паролини қайтувчи шифрлашни ишлатиб доменда сақлаш‖. ―Политика блокировки учетной записи‖ – ―Қайд ѐзувини «блокировка» қилиш сиѐсати‖. ―Блокировка учетной записи на ....― – ― .... муддатга қайд ѐзувини блокировка қилиш‖. ―Пороговое значение блокировки‖ – ―Блокировканинг чегаравий қиймати‖. ―Сброс счетчика блокировки через…‖ – ―… дан сўнг блокировка хисоблагичини бошланғич (ноль) холатга келтириш‖. Дастурий таъминот деганда – компьютернинг (ҳисоблаш тизимининг) шу моделида бажарилиши мумкин бўлган дастурларни ўз ичига олган мажмуа дастурий хужжатларини ўз ичига олган мажмуа (комплект-йиғма) ни тушунамиз.



Download 241.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling