Bajardi: Otaxonov R. B qabul qildi
Download 241.7 Kb.
|
Амалиёт Отахонов Р
Корхона билан танишув.
Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиё давлатлари орасида жуда қулай табиий-географик шароитга эга давлатдир. Мамлакатимиз катта заҳирали ер ости бойликларига эга. Заминимиз табиий газ, қўнғир ва тош кўмир, олтин, мис, волфрам, висмут ҳамда очиқ нефт конлари заҳирасига эга. Хусусан, Олмалиқ ҳудуди қадимдан кончиликка ихтисослашган замин ҳисобланади. Эрамизнинг ИХ-ХИИ асрларига таалуқли бўлган кўплаб қадимги топилмалар ва руда қазувчилар фаолиятининг излари ҳамма жойда қайд этилган. Бу эса Олмалиқда қадимда мис, қўрошин, рух, олтин, кумуш, темир, аметист, феруза ва бошқа қазилмалар жадал равишда қазиб олинганлигидан дарак беради. Комбинат томонидан ишлов бериладиган деярли барча руда конлари ўз вақтида ўша қадимги конлар излари бўйича очилган. Республикамизда кончилик ва металлургия саноати йилдан йилга ривожланиб бормоқда. 36 000 нафардан ортиқ кончи-металлургни бирлаштирган, Ўзбекистон рангли металлургиясининг байроқдори Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 40 дан ошиқ миллат ва элат вакиллари бўлган кончи-металлурглар меҳнат қилишади. Ўзининг 70 йиллик тарихи давомида мамлакатимиз иқтисодий салоҳияти ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган “Олмалиқ КМК” AЖ Ўзбекистондаги энг йирик саноат корхоналаридан бири бўлиб, унинг ишлаб чиқариш қуввати Тошкент, Жиззах, Наманган, Сурхондарё вилоятларида жойлашган мис-молибден, қўрғошин-рух, олтин ва кумуш конларига асосланади. Она-заминимиз бағридаги нодир, рангли ва қимматбаҳо металларни қазиб олишга ҳамда уларни қайта ишлашга ихтисослашган ушбу комбинат конларидан қазиб олинаётган маъданлар таркибида Менделеев даврий жадвалидаги елементларнинг деярли барчаси мавжуд. Комбинатда ишлаб чиқарилаётган олтин ва кумуш Лондон қимматбаҳо металлар биржасининг сифат белгисига, яъни “Яхши етказиб берувчи” мақомига эга. Мис ишлаб чиқариш жараёнида сифат тизими менежменти жорий этилиб, унга Халқаро мувофиқлик сертификати олинган. Ушбу мувофиқлик сертификати комбинатнинг Жиззахдаги семент ишлаб чиқариш жараёнига ҳам берилган. Металлурглар, кончилар ва қимматбаҳо металл қазиб олиш соҳасининг етук олимлари иштирокида экспертлар гуруҳи ташкил етилган бўлиб, улар томонидан Олмалиқ кон-металлургия комбинатини узоқ муддатда модернизация қилиш бўйича дастур ишлаб чиқилди. Дастурда қимматбаҳо металларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлашга илғор хорижий тажрибани жорий қилиш кўзда тутилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу дастурни татбиқ етиш учун тахминан 300 миллион доллардан ортиқ маблағ йўналтирилади. Бу эса йилига мис ишлаб чиқариш ҳажмини 109 минг тоннадан 140 минг тоннагача, рух металлини ишлаб чиқаришни 78 минг тоннадан 120 минг тоннагача, олтингугурт кислотаси ишлаб чиқаришни қарийб икки баробар - 845 минг тоннадан 1,6 миллион тоннагача ошириш имконини беради. Қимматбаҳо ва нодир металларни қазиб олиш ҳамда қайта ишлаш аввалги йилларга нисбатан 1,3 мартага ортади. Маҳсулотларни сотишдан олинадиган даромад 1,5 баробарга ортиб, 12 триллион сўмга йетади. Давлат бюджетига тушумлар ҳажми ҳам 1,4 баробарга ортиб, 5 триллион сўмдан ортади. Комбинатнинг соф фойдаси ҳам 1,4 баробарга ортиб, 1,6 триллион сўмни ташкил қилади. Янги конларни, жумладан, “Ёшлик И” (23 миллион тонна мис-молибден) ва “Ёшлик ИИ” (2 миллион тонна мис-молибден) конларини ўзлаштириш ва ривожлантириш йўлида айни пайтда йеттита истиқболли инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ендиликда “Олмалиқ КМК” AЖ раҳбарияти истиқболда ижтимоий соҳадаги чора-тадбирларни амалга оширилишини таъминлаш, оддий ишчидан тортиб то марказий аппарат ходимларигача бўлган меҳнат жамоаси билан узвий тарзда ишлаш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, ишлаб чиқариш салоҳиятини ва экспортни янада ошириш, меҳнаткашларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлашдек вазифаларни ўз олдига қўйган. Мен Отахонов Р.б Олмалик кон металлургия комбинатига амалиётга келиб бу ердаги иш жараёнини автоматлаштириш буйича амалга оширилаётган ишлар билан якиндан танишдим. Колаверса ОКМК да дастурчи инжинерлар ва уларни тахлил килувчилар, тармоклар била ниш олиб борувчи мухандислар, тармок маъмурлари ва система маъмурлари билан давра сухбатлари булиб утди. Ва шу жойни Компьютер техникаларига хизмат курсати ва таъмирлаш буйича булимига амалиётга жойлашдим. Амалиёт жараёнида келажакда ас котадиган ишларини ургандим. Download 241.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling