Бакалаврлар учун


«Самарқандга Амир Темур саройига саёҳат кундаликлари» (1403-1406 йй.)


Download 4.54 Mb.
bet157/175
Sana19.06.2023
Hajmi4.54 Mb.
#1619167
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   175
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби

18.2.5. «Самарқандга Амир Темур саройига саёҳат кундаликлари» (1403-1406 йй.)
Луи Гонсалес де Клавихонинг «Самарқандга Амир Темур саройига саёҳат кундаликлари» асарида ХV аср бошидаги Моваруннаҳрнинг ички аҳволи, унинг обод шаҳар ва қиглоқлари, хусусан Шаҳрисабз ва пойтахт шаҳар Самарқанд ҳақида, Амир Темур саройидаги удумлар, соҳибқироннинг хотинлари ва уларнинг жамиятда тутган ўрни ҳақида муҳим маълумотлар келтирилади.
Масалан, Кеш (Шаҳрисабз) ҳақида Клавихонинг «Кундаликлар»ида қуйидагиларни ўқиймиз; «Эртаси куни, 1404 йилнинг 28 август пайшанба куни, тушлик пайтида Кеш деб аталмиш катта бир шаҳар олдига келиб тўхтадик. Шаҳар ҳар бир тарафини сой ва ариқлар кесиб ўтган текислик ерда жойлашган экан. Шаҳарнинг тевараги обод қишлоқлар ва боғлар билан ўралган эди. Унинг теварак атрофи ҳам текис бўлиб, кўпгина обод қишлоқлар, наҳрлар, ўтлоқлар бор. Ёзда бу ер жуда чиройли. Суғориладиган ерларида буғдой, узум, пахта, қовун-тарвуз етиштирилади, катта мевали дарахтлар ўсади. Шаҳар пахса девор ва чуқур хандақ билан ўралган, дарвозалари қаршисида осма кўприклар ўрнатилган. Темурбекнинг асли Кешдан. Отаси ҳам шу ерда туғилган. Катта иморатлар ва масжудлар кўп. Иморатлардан бири, Темурбек ҳали қуриб битирмаган жуда катта сарой, унинг ичида катта бир мақбара жойлашган. Унга Темурбекнинг отаси дафн этилган. Яна битта мақбара ҳам бўлиб, уни Темурбек ўзи учун қурдирган. Лекин у ҳали битказилмаган. Айтишларича, у бундан бир ой олдин Кешда бўлганида уни кўриб ёқтирмаган, чунки эшиклари паст қилиб қурилган экан. Темурбек уни қайтадан кўришни буюрган. Ҳозир қурилишда усталар ишлаб турибди. Бундан ташқари, мазкур мақбара ичида ҳозир унинг Жаҳонгир исмли тўнғич ўғли ётибди. Масжид билан мақбаранинг девор ва шиплари олтин, ложувард ва кошинлар билан қопланган, саҳни катта ва унга дарахтлар экилиб, ҳовузлар қурилган. У ерга Темурбекнинг амри билан ҳар куни, отаси ва ўғлининг руҳини йўқлаб йигирмата пиширилган қўй гўшти юборилиб турилади. Элчиларни ушбу масжидга олиб бордилар ва уларнинг олдига дастурхон ёзиб, кўп гўшт ва мевалар тортиб зиёфат қиладилар. Зиёфатдан кейин уларни катта бир қасрга олиб бориб жойлаштирдилар.
Эртасига, жумъа куни, элчиларни Темурбекнинг амр-фармони билан қурилаётган катта бир саройгва олиб бордилар. Айтишларича, унда йигирма йилдан бери усталар ва ишчилар тиним билмай ишлаб турибдилар. Саройга кириш йўли узун, дарвозалар баланд. Киришда, дарвозаларининг ўнг ва сўл тарафида пишиқ ғиштдан қурилган ва ҳар хил нақшин кошинлар ва накш билан безатилган пештоқ бор. Пештоқ остидаги супаларда Темурбек саройда бўлган пайтларда соқчилар ўтирган. Биринчи дарвозанинг кетидан иккинчи дарвоза келади ва улардан ўтиб саройнинг саҳнига ўтилади. Устига оқ мармар ётқизилган ва атрофи безатилган айвонлар билан ўралган катта ҳовлига кирилади. Ҳовли ўртасида катта ҳовуз бор. Ҳовлининг саҳни энига уч юз қадам келади. Саройнинг энг катта хонасига шу ҳовли орқали кирилади. Унга катта йўлак ва олтин суви берилган, ложувард ва кошин билан қопланган, катта санъат билан ишланган удкан ва баланд эшик орқали кирилади. Эшик тепасида, унинг ўртасида, қуёш фонида турган шер тасвири туширилган. Бу Самарқанд подшосининг гербидир...Шу эшик орқали тўртбурчак, олтин, ложувард ва бошқа рангдаги кошинлар билан қоланган қабулхонага кирилади...»
Клавихонинг бу ҳикоясида Амир Темур Шаҳрисабзда қурдирган маҳобатли ва гўзал Оқсарой кишини кўз олдида намоён бўлади. Лекин, Клавихо бўлган пайтда, сарой қурилиши ҳали охирига етказилмаган эди. Шунинг учун унинг асл моҳиятини, не мақсадда қурдирилганлигини бирдан англаш қийин бўлади. Жумбоқни тахминан 90 йил ўтиб кетган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ечиб берган. Унинг сўзларига қараганда ҳазрат соҳибқирон Кешни бошда пойтахт қилмоқчи бўлгани учун оқсаройни ҳам подшоҳнинг аҳлу оиласи билан, турар жойи ҳамда давлат муассасалари жойлашган расмий қароргоҳ сифатида қурдирган. «Бобурнома»да, масалан, мана бундай дейилган; «Темурбекнинг зобу буди Кешдин (бўлғони) учун шаҳар ва пойтахт қилурға кўп саъй ва эҳтимоллар қилди, олий иморатлар Кешга бино қилди. Ўзининг девон ўлтирур учун бир улуғ пештоқ ва унинг ёнида ва сўл ёнида тавочи беклар ўлтуруб девон сўрар учун, икки кичик пештоқ қилибдур. Яна саврун эли ўлтирур учун бу девонхонанинг ҳар зильида кичик-кичик тоқчалар қилибдур. Мунча олий тоқ оламда кам нишон берурлар. Дерларким, Кисро тоқидин бу бийироқдур».
Клавихо Амир Темурнинг отаси ва хотинлари ҳақида ҳам ўта қимматли маълумотлар келтирган. Масалан, амир Тарағай баҳодир ҳақида бундай дейди; «Темурбекнинг отаси олийжаноб одам бқлган, чиғатой уруғидан. Маишати ўртача бўлган. Уч-тўрт йигит бўлиб, Шаҳрисабздан кўп ҳам олис бўлмаган қишлоқларнинг бирида яшаган.»
Ҳазрат соҳибқироннинг хотинлари қабул маросимлари ва подшоҳнинг мажлисларида эркаклар билан бир қаторда иштирок этганлар. Клавихо Амир Темурнинг хорижий мамлакатлардан келган элчиларни қабул қилиш маросимларидан бири ҳақида ҳикоя қилар экан, унда ҳазрат соҳибқироннинг хотинлари Сарой мулк хоним (Каньо), кичик хотини Чўлпон Малик ва катта келини Хонзода бегофимлар ҳозир бўлиб, Амир Темурнинг ёнида ўтирганлар.
Темур ўз даврида қонун устиворлигини, у ҳамма учун баробар эканлигини таъминлаган давлат арбоби эди. У етти йиллик (1399-1404 йй.) арбий юришдан қайтиб келгач, бозор майдонида мансабини суиистеъмол қилган бир вазирни, молини ортиқ нархда сотган бер неча косибни ҳамманинг олдида тергаб-ткушириб жазога буюргани маълум. Бу воқеани ўз кўзи билан кўрган Клавихо бу ҳақда қуйидагиларни ҳикоя қилади; «Подшоҳ биринчи бўлиб, ўзининг машҳур вазирларидан бирини жазога тортди. Темурбек етти йиллик юришга кетаётиб уни давлат тепасига қўйиб кетган эди. Темурбек йўқ пайтида ўша вазир, айтишларича, ўз мансабини суиистеъмол қилган...Темурбек баъзи дўкондорларни, гўштни қиммат баҳода сотган қассобни, молини ортиқ баҳода сотган махсидўзларни, этикдўзларни ҳам жазога буюрган».
Клавихонинг «Кундаликлар»ида Самарқанд осори атиқалари ва бозорлари, у ерга кўп мамлакатлардан олиб келинган моллар ҳақида ҳам ўта қимматли маълумотлар келтиради.
Клавихонинг асари бир неча бор испан тилида нашр этилган, бир неча европа тилларига, икки марта рус тилида, охирги марта 1990 йили И.С.Мирокова таржимасида чоп этилган. 1881 йилги К.И.Срезневский таржимаси асосида китбни Очил Тоғаев ўзбек тилига таржима қилган.



Download 4.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling