Бакалаврлар учун


Download 4.54 Mb.
bet34/175
Sana19.06.2023
Hajmi4.54 Mb.
#1619167
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   175
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби

5.4.Сўғд тилидаги манбалар
Сўғд тилидаги манбалар асосан IV-X асрларга оид бўлиб, турли мазмундаги ҳуқуқий ҳужжатлар – аҳдномалар, никоҳ ҳақидаги шартномалар, олди-сотти ҳужжатлари, тилхатлар, Сўғд, Шош, Турк ва Фарғона ҳукмдорлари ўртасидаги ёзишмалар, хўжаликнинг кундалик фаолиятига оид ҳуддатлар, масалан, харажатлар ёзилган ҳужжат ҳамда фармонлардан иборат.
Бу ҳужжатлар Сўғдиёнанинг ўзидан, Муғ қалъадан, Самарқандда Афросиёбдан, Қирғизистон ва Шарқий Туркистонда топилган.
Булар орасида Муғ қалъа харобаларидан 1932 йили топилган ҳужжатлар алоҳида аҳамиятга эга. Ҳужжатлар баҳорда Тожикистоннинг Варзиминор (ҳозирги Заҳматобод) туманига қарашли Хайробод қишлоғида шу туманнинг собиқ биринчи раҳбари А.Пўлотий томонидан очилган. Ҳуддатлар жами 79 та бўлиб, булардан 74 таси қадимги сўғд, 1 дона араб, 3 таси хитой ва яна бири турк тилидадир. Улар ҳар хил материалга – чармга, тахтага ва қоғозга ёзилган. Ҳужжатлар сўғд деҳқони, катта ер егаси, подшоҳи Деваштич (708-722-йй.) ва йирик мансабдорлар-фрамандарнинг, шунингдек, Хохсар ҳамда Кштут деҳқонларининг шахсий архивига тегишли бўлиб, Сўғднинг VIII асрнинг биринчи чорагидаги иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётини ўрганишда муҳим манба ролини ўйнайди.
Муғ қалъасидан топилган ҳужжатлар А.А.Фрейман, А. В.Васильев, И.Ю.Крачковский, М.Н.Боголюбов, В.А.Лившиц, М.Исҳоқов, У.Н.Мансуров ҳамда О.И.Смирновалар тарафидан чуқур ўрганилган.
Муғ қалъаси ҳужжатларининг топилиши тарихи ва улар ҳақидаги дастлабки маълумотлар 1934 йили махсус тўплам шаклида (“Cогдийский сборник”, Ленинград, 1934) эълон қилинди. Айрим ҳужжатларнинг таржимаси И.Ю.Крачковский ва А.А.Фрейман томонидан 30-йиллари эълон қилинди. Ҳуқуқий ҳужжатлар ва мактублар таржимаси, зарур изоҳ ва тадқиқотлар билан (Согдийские документы с горы Муг. Чтение, перевод, комментарий. II чиқиши. 1962.) В.А.Лифщиц тарафидан чоп қилинди.
1961 ва 1965 йиллари Ўзбекистон Фанлар Академияси Тарих ва археология институти ходимлари илмий сафар чоғида Самарқанднинг Афросиёбида V-VI асрларга оид сарой харобаларини очдилар. Сарой меҳмонхонасининг дкворлари турли мазмундаги расмлар билан безатилган бўлиб, улар орасида оқ кийим кийган Чағониён элчисининг сурати ҳам бор. Унинг этагига сўғд тилида ўн олти сатрдан иборат ишонч ёрлиғи ёзиб қўйилган эди. Бу ёзувлар VII аср ўрталаридаги халқаро муносабатлар тарихини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.
Самарқандда топилган ёзувлар IХ асрга оид уч тилда сўғд, қадимги турк ва хитой тилида ёзилган турк хоқонининг қабр тошидаги битикдир.
Бундай ҳужжатлар сўғдийларнинг Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Шарқий Туркистондаги савдо колониядаридан ҳам топилган. Булар орасида айниқса А.Стейн (1862-1943) тарафидан 1907 йили Дуньхуан (Хитойнинг Ганьсу вилоятида) ва Турфонда (Шарқий Туркистон) топилган ҳужжатлар, Талас дарёсининг ўнг соҳилида, ҳозирги Талас шаҳридан 7 км шимолда жойдашган Қулонсой ҳамда Тераксой дараларижа қоя тошларга ўйиб битилган ёзувдар алоҳида эътиборга молик. Бу ёзувлар IV-ХI асрларда Сўғд колонияларининг ижтимоий аҳволи ҳақида, айниқса Ўрта Осиё ва Узоқ Шарқ мамлакатлари ўртасидаги савдо алоқалари ва бунда сўғдийларнинг роли ҳақида қимматли маълумот беради.
Дуньхуан ва Хўтан ҳужжатлари А.Стейн, Таласдан топилган ёзувлар эса В.А.Каллаур, М.Е.Массон, Д.Ф.Винник, А.А.Асаналиев, К.Аширалиев, У.Жумағуловлар тарафидан ўрганилган.
Мамлакатимиз тарихи, хусусан унда яшаган қадимий халқлар тарихини ўрганишда, сўғд тилида ёзилган “Халқлар рўйхати” деб аталган бир ҳужжат (VIII аср) ўта муҳимдир. Унда Ўрта Осиёда яшаган 21 халқ ва элатнинг номи келтирилган.



Download 4.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling