Бакалаврлар учун
Download 4.54 Mb.
|
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7. 3.20. ”Мафотих ул-улум ”
7.3.19.”Йатимат ад-даҳр”
”Йатимат ад-даҳр” ёки ”Йатимат ад-даҳр фи маҳосин аҳл ул-аср” (“Аср аҳлининг фозиллари ҳақида замонининг дурдонаси”) номли тазкирани ўз даврининг йирик олими ва шоири Абу Мансур Абдулмалик ибн Муҳаммад ибн Исмоил ас-Саолибий яратган. У 961 йили Нишопурда туғилган, илм-фаннинг турли соҳалари тарих, адабиёт, мантиқ, араб тили ва бошқаларни яхши билган, асосан тулки терисидан пўстин тикиб сотиш билан шуғулланган ва ас-Саолибий деган ном билан машҳур бўлган. Олим Эрон ва Ўзбекистоннинг талий шаҳарлари Журжон, Марв, Ғазни, Бухоро, Хоразмда турган ва уларнинг маданий ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаёти билан яқиндан таниш бўлиб, 1038 йили Нишопарда вафот этган. Ас-Саолибий элликка яқин асар ёзган бўлиб, Ўзбекистон халқларининг Х-Х1 асрдаги тарихи ва маданий ҳаётини ўрганишда ”Йатимат ад-даҳр” ҳамда “Китоб ал-ғурар” асарлари алоҳида аҳамият касб этади. ”Йатимат ад-даҳр” (995-1000 йиллари ёзилган) Ўзбекистон, хусусан Марв ва Бухоронинг Х асрдаги адабий муҳитини ўрганишда асосий манбалардан биридир. “Китоб ал-ғурар” ёки “Ғурар ахбор мулук ул-фурс ва сиярухум” (“Эрон подшоҳларининг тарихи ва уларнинг ҳаёти”) номли асар Ғазнавийларнинг Хуросондаги ноиби Абу Музаффар Наср ибн Носуриддин (1020 йили вафот этган)нинг топшириғи билан ёзилган муҳим тарихий асардир. ”Йатимат ад-даҳр”нинг арабча матни 1883 ва 1947 йилларда Байрут ва Қоҳирада чоп этилган. Унинг Ўзбекистоннинг Х асрдаги адабий муҳитидан бахс юритувчи тўртинчи қисми ўзбек тилига Исматулла Абдуллаев томонидан таржима қилиниб, 1976 йили Тошкентда чоп этилган. 7. 3.20. ”Мафотих ул-улум ” Ўз даври қомуси бўлмиш бу китобни Абу Абдуллоҳ Муаммад ал-Хоразмий яратган. У Х асрда ўтган машҳур филолог ва фан тарихчисидир. Унинг тўла исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф Котибий ал-Хоразмий бўлиб, олим Сомоний Нуҳ 11 ибн Мансурнинг (976-997 й.) вазири ал-Утбий қўлида дабир бўлиб хизмат қилгани ва асосан Нишопурда истиқомат қилиб, фан тарихи ҳамда давлат бош идоралари учун муҳим қўлланма бўлган “Мафотих ул-улум” (“Илмларнинг калитлари”) номли муҳим асар ёзиб қолдирганлиги маълум. Ушбу асардан маълум бўлишича, Абу Абдуллоҳ юнон, сурёний, араб ва форс тилларини мукаммал билган кенг маълумотли киши бўлган. “Мафотих ул-улум” 976-991 йиллар орасида ёзилган ўзига хос изоҳли терминологик луғат бўлиб, икки қисмдан иборатдир. Биринчи қисм олти бободан иборат бўлиб, унда шариат билан боғлиқ илмлар фиқҳ, ақидалар, грамматика, идора ишларини юритиш тартиби, шеърият ва тарих туғрисида маълумотлар келтирилган. Иккинчи қисм тўққиз бобдан иборат бўлиб, у ажам, яъни араб бўлмаган халқлар юнонлар, сурияликлар, форслар, ҳиндлар ва бошқа халқлар орасида тараққий этган илмлар – фалсафа, мантиқ, тибб, арифметика, ҳандаса-геометрия, фалакиёт-астрономия, механика, мусиқа ва кимиё фанларини ўз ичига олади. Асарда юртимиз ҳақида, хусусан бу ерда амалда бўлган суғориш ўлчовлари ҳақида муҳим маълумотлар ҳам бор. “Мафотих ул-улум” иомий жамоатчилик, хусусан В.В.Бартольд, И.Ю.Крачкрвский, С.Л.Волин, ван Флотеннинг юксак баҳосига сазовор бўлган. Унинг арабча матни 1895 йили ван Флотен томонидан, айрим парчалар таржимаси С.Л.Волин томонидан 1939 йили нашр қилинган. Тошкентда бу асарни Р.М.Баҳодиров тадқиқ этиб, махсус китоб ёзган. Download 4.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling