Бакалаврлар учун


Download 4.54 Mb.
bet68/175
Sana19.06.2023
Hajmi4.54 Mb.
#1619167
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   175
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби

8.3.17. “Тарихи гузида”
“Тарихи гузида” (“Сайланган тарих”) асари муаллифи Ҳамдуллоҳ Қазвиний бўлиб, у ХIII аср сўнгги чораги ва ХIV асрнинг биринчи ярмида яшаб ўтган йирик географ ва тарихшунос олимдир. Унинг тўла исми Ҳамдуллоҳ ибн Абубакр ибн Аҳмад ибн Наср Муставфий Қазвиний бўлиб, келиб чиқиши бўйича араб ва 1281 йили Эрон Озарбайжонининг Қазвин шаҳрида туғилган.
Ҳамдуллоҳ Қазвиний Рашидуддин даврида Қазвин, Абҳар ва Занжон вилоятларининг молия ишларини бошқарган. Рашидуддин қатл этилгандан сўнг, унинг ўғли Ғиёсуддин Муҳаммад (1327-1336 йиллари Элхоний Абу Саъиднинг вазири бўлган)нинг хизматида бўлган. Тарихчи 1350 йили вафот этган.
Ҳамдуллоҳ Қазвиний “Зафарнома”, “Тарихи гузида” ҳамда “Нузҳат ул-қулуб” номли асарлар муаллифидир.
“Тарихи гузида” умумий тарих йўналишида ёзилган асар бўлиб, унда қадим замонлардан то 1330 йилгача Эрон ва қисман, Урта Осиёда бўлиб ўтган воқеалар баён этилган. Ҳамдуллоҳ Қазвиний вафотидан кейин ўғли Зайнуддин томонидан асар давом эттирилган ва унга 1392 йилгача Эронда бўлиб ўтган воқеалар қўшилган. Китобнинг асосий қисми хожи Ғиёсуддин Муҳаммадга бағишланган. Асар муқаддима-фотиҳа ва олти бобдан иборат: 1) пайғамбарлар ва авлиёлар; 2) исломиятдан аввал ўтган Эрон подшоҳлари; 3) Муҳаммад пайғамбар, хаоифайи Рошидин, Умавийлар ва Аббосийлар тарихи; 4) Аббосийлар даврида Эрон, Афғонистон ва Ўрта Осиёда ҳукмронлик қилган Саффорийлар, Сомонийлар, Ғазнавийлар, Ғурийлар, Дайламийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар, мўғуллар ва бошқа сулолалар тарихи; 5) исломият даврида ўтган шайхлар, олимлар ва шоирлар; 6) Қазвин шаҳрининг тарихи.
“Тарихи гузида” Эрон, Ўрта Осиё ҳамда Ўзбекистоннинг ХIII-ХIV асрнинг биринчи ярмидаги тарихини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.
Китоб 1910 йили инглиз шарқшуноси Э.Браун тарфидан матн ва қисқартирилган инглизча таржимасини ҳамда 1960 йили Абдулҳусайн Навоий асар матнини нашр қилган.
8.3.18. “Равзат ули-л-албоб”
“Равзат ули-л-албоб” ёки “Равзат ули-л-албоб фи тавориҳал-акобир ва-л-ансоб” (“Акобир ва асил (кишилар) тарихи хусусида оқиллар боғи”) номли асарнинг ижодкори Фахруддин Абу Сулаймон Довуд ибн Абулфазл Муҳаммад Банокатий (1330 йили вафот этган) бўлиб, у ХIII асрнинг II- ярми ва ХIV аср I- ярмининг биринчи чорагида ўтган шоир ва йирик тарихчи олимдир. У кўпроқ Банокатий номи билан машҳур.
Банокат эски Тошкент шаҳар номларидан бири бўлиб, у Илоқ, яъни Оҳангарон дарёсининг Сирдарё билан қўшилиш жойи яқинида жойлашган қадимий шаҳар, 1392 йилидан бошлаб Шоҳруҳия номи билан аталган. Тарихчи мана шу шаҳарда туғилган. Элхон Ғозонхон ҳамда Ўлжойтухон саройида хизмат қилган ва 1301 йили малик уш-шуаро (шоирлар подшоҳи) унвонига сазовор бўлган.
Лекин Банокатий кўпроқ тарихчи олим сифатида ва жаҳон тарихини ўз ичига олган “Равзат ули-л-албоб” номли асари билан машҳур бўлди. Асар 1317 йили ёзиб тамомланган ва муқаддима ҳамда тўққиз қисмдан иборат: 1) Одам Атодан то Мусо пайғамбаргача ўтган даврда яшаган патриарх ва пайғамбардар; 2) қадимий Эрон подшоҳлари; 3) Муҳаммад пайғамбар, халифайи Рошидин, имомлар, Умавия ва Аббосия халифалари даври; 4) Аббосийлар билан ҳамаср бўлган Тоҳирийлар, Саффорийлар, Сомонийлар, Хоразмшоҳлар ва бошқа сулолалар; 5) яҳулийларнинг пайғамбарлари ва подшоҳлари; 6) христианлар ва франклар тарихи, христианларнинг дини ва эътиқоди, Арманистон ва франк мамлакатларининг географик ҳолати; 7) Ҳиндистон тарихи, ҳиндларнинг дини ва эътиқоди; 8) Хитой тарихи ва унинг географик ҳолати, хитойларнинг дини ва урф одатлари; 9) мўғулларнинг тарихи ва уларнинг истилочилик юришлари.
“Равзат ули-л-албоб” асари Рашидуддиннинг “Жоме ут-таворих” асари асосида ёзилган бўлиб, унинг қисқартирилган таҳрири деб айтиш ҳпм мумкин. Лекин Банокатий асарида Рашидуддин китобида учрамайдиган маълумотлар ҳам бор. Масалан, етти иқлим мамлакатларининг тавсифи, Эроннинг 1310-1317 йиллар орасидаги тарихи шулар жумласидандир.
Хуллас, Банокатийнинг мазкур асари Ўрта Осиё ва Ўзбекистоннинг ХIII-ХIV асрнинг биринчи чорагидаги тарихи, географик ҳолати ва аҳолисининг турмишини ўрганишда муҳим манбалардан ҳисобанади.
“Равзат ули-л-албоб” ХVII асрдан буён илмий жамоатчиликнинг диққат-эътиборини ўзига тортиб келмоқда. Унинг айрим қисмлари лотин, турк, инглиз ҳамда француз тилларига таржима қилиниб чоп этилган.
Асарнинг қўлёзма нусхалари Тошкент, Санкт-Петербург, Қозон, Душанбе ва хорижий мамлакатлар кутубхоналарида мавжуд. Китобдан Алишер Навоий ўзининг тарихий асарларини яратишда фойдаланган.

Download 4.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling