Бакалаврлар учун
Араб тилидаги тарихий манбаларнинг умумий хусусиятлари
Download 1.46 Mb.
|
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби (2)
7.4. Араб тилидаги тарихий манбаларнинг умумий хусусиятлари
Араб тилида яратилган тарихий асарлар ёки ёзма ёдгорликлар қуйидаги умумий хусусиятларга эга. Улар гарчи араб тилида ёзилган бўлса-да, барчасида умумий тарихни қамраб олишга, яъни тарихни жаҳон тарихи сифатида идрок этишга, талқин қилишга интилиш алоҳида сезилиб туради. Бу манбалар учун илк тарихий асар ва намуна сифатида “Қуръони карим” олинади. Китоблар ичида тарихчи ўзининг “Қуръони карим”, ҳадислар ва “Пайғамбарлар қиссалари”, диний ривоятларни яъши билишини намойиш этишга ва улардаги машҳур ва маълум воқеа, ҳодиса, ривоят, ақидалардан унумли фойдаланишга интилганлар. Араб тилидаги ёзма манбаларнинг энг қадимгилари асосан мумтоз ёзув турларидан куфийда “Қуръони карим” ва тафсирлар, ҳадислар насх, сулс ёзувларида битилган. ХV асрдан сўнг истемолга настаълиқ ёзуви кирган. Алоҳида фармон ва ҳужжатлар таълиқ ёзувида битилган. Тарихий асарлар мазмуни ва таркибига келганда шуни айтиш керакки, уларда матн анъанавий Аллоҳ ҳамди – таҳмид, пайғамбаримиз наътлари, тўрт саҳоба ёки саҳобаи рошидин таърифи келиб, ундан сўнг асар кимга бағишланган бўлса, одатда улар юксак лавозимдаги шахслар ёки ҳокимлар бўлган, ўша ҳомийларга бағишлов мақтов ёзилади ва ана шундан кейин камтарин муаллиф ўзи ҳақида, қандай асар ёзмоқчи эканлиги, унинг номи ва асарнинг ихчам махмуни ёки замонавий тил билан айтилса, аннотацияси баён этилади. Асарнинг охиридаги хотима – колофонда эса, муаллиф асарини тугатиб олгани учун Аллоҳга шукроналар келтириб, мазкур қўлёзма асар ва унинг ушбу нусхаси, кўчирилиш жойи ва тарихи, хаттоти ҳақида маълумот келтирилади. Тарихий асарларда келтириладиган “Қуръони карим” оятлари ва “Ҳадиси шариф” намуналари одатда асосий матндан ажратиб, бошқа сиёҳ билан ва кўпинча бошқа ёзув, хат тури, масалан куфий, насх ёхуд сулс ёзувида бошқача сиёҳ билан битилиб, алоҳида зийнатланади. Тарихий асарлар қўлёзмалари ўз даври анъаналарига мос равишда чарм муқова – жилдларга олинган, китоб бошланиши шамс, унвон, сарлавҳа, зарварақ нақшлари билан, матн ўрталарида лавҳа нақшлар ва мўъжаз расмлар билан безатилган. Намуна сифатида Берунийнинг “Осор ул-боқия” асарининг мўътабар қўлёзмасини кўрсатиш мумкин. Умуман, араб тилида юртимиз тарихига оид манбалар билан танишиш уларнинг ҳам сон жиҳатидан кўплиги, ҳам илмий савияси жуда юқори эканлиги гувоҳи бўламиз. Гарчи қомусий олимимиз Беруний арабларда тарих яратиш анъанаси жуда қадимий ва бой эмаслиги ҳақли равишда қайд этилган бўлса-да, араб халифалиги шаклланганидан сўнг, юнон, эрон, яҳудий ва насроний тарих анъаналаридан ижобий ва ижодий фойдаланган араб ва асосан араб тилида ижод этувяи муаррихлар ҳам араб халқлари, ҳам араб халифалиги ҳудудига кирган ёки унга қўшни бўлган халқлар тарихини ёзишда жуда катта ҳисса қўшдилар. Шунинг билан бирга, юртимиздан етишиб чиққан тарихчиларимиз ҳам араб тилида айниқса, Беруний, Самъоний, Шаҳобиддин Нисовий каби тарихчилар ажойиб асарлар яратиб, араб тилидаги тарих илми тараққиётига муносиб улуш қўшдилар. Яъни араб тилидаги манбаларни ўрганиш ҳали ўз долзарблигини йўқотгани йўқ. Улар халқимиз бой меросининг ажралмас қисми бўлиб, ўтмишдаги юксак тараққиётимиз гувоҳидир. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling