Бакалаврлар учун
Мустақиллик даври тарихи замонавий тадқиқотларда
Download 1.46 Mb.
|
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 21.5. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
- 21.6. Мавзуни мустаҳкамлаш учун берилган саволлар.
21.4. Мустақиллик даври тарихи замонавий тадқиқотларда
Мустақиллик азалдан инсониятнинг орзу-умидлари, армон ва изтиробларини ўзида мужассам этган. Дарҳақиқат, инсон табиатнинг гултожи сифатида ҳамиша озодлик ва ҳурриятга иртилиб яшайди. У ҳамиша ҳар жиҳатдан ўзини эркин ҳис қилишга, таҳликасиз турмуш кечиришга эҳтиёж сезади. Шунинг учун ҳам кишилик тарихи турли даврларда Ер шарининг барча минтақаларида озодлик учун курашни, шаклан турлича, моҳиятан ўхшаш бўлган ҳурриятга интилиш ҳодисаларини кўп кўрган. 21.5. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. И. Каримов, «Ўзбекистон: Миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура», 1-жилд.-Тошкент: «Ўзбекистон», 1996 йил; И.Каримов, «Биздан озод ва обид Ватан қолсин», 2-жилд.-Тошкент: «Ўзбекистон», 1996 йил; И. Каримов, «Ватан саждагох каби муқаддасдир», 3-жилд.-Тошкент: «Ўзбекистон», 1996 йил; И. Каримов, «Бунёдкорлик йўлидан», 4-жилд.-Тошкент: «Ўзбекистон», 1996 йил; И. Каримов, «Янгича фикрлаш ва ишлаш давр талаби», 5-жилд.-Тошкент: «Ўзбекистон», 1997 йил; И. Каримов, «Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида», 6-жилд. Тошкент: «Ўзбекистон», 1998 йил; И. Каримов, «Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз», 7-жилд.-Тошкент: «Ўзбекистон», 1999 йил. 21.6. Мавзуни мустаҳкамлаш учун берилган саволлар. Мустақиллик декларацияси нима? Президент И.А.Каримов асарларида Ўзбекистон тарихи қандай ёритилиши? Ўзбекистон Олий Давлат Органлари тўғрисида маълумот қайси манбада акс этган? Ўзбекистоннинг халқаро муносабатлари қандай манбаларда ёритилган? Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Камолиддин Беҳзод номидаги музей ходимлари ижодий ҳамкорлигида бакалавриатлар учун яратилган “Тарихий манбашунослик” ў³ув ³´лланмасига тақриз Ушбу ўқув қўлланма Ўзбекистоннинг тарихини ўрганишга мўлжалланган бўлиб, у сўнгги йилларда манбашунослик фанидан чоп этилган тўпламлар ва Б. А. Аҳмедовнинг “Ўзбекистон тарихи манбалари” (2001) асари, “Cобрание восточных рукописей Академии наук Узбекистана. История.” (Составители Д.Ю.Юсупова, Р.П.Джалилова. 1998) номли – каталоглар асосида яратилган. Унда форс, юнон, лотин, хитой, араб ва туркий тилларда ёзилган ва манбалар тўғрисида маълумотлар келтирилиб, бўлғуси педагоклардан манбалардан ўз фаолиятида фойдаланиши мумкинлиги кўрсатилади. Шунингдек, зикр этилган манбаларни ўқитиш методикаси ҳам ёритиб борилади. Уни яратишда муаллифлар ўзларининг кўп йиллик илмий-педагогик тажрибасига ва манбашунослик ва педагогика фани ютуқларига таянишди. Манбашуносликка оид бажарилган тадқиқотлар, ёзма манбалар, таржималарнинг чоп этилиши, тарих фанини ўқитиш бобидаги методик тажрибаларни умумлаштирилган қўлланмалар бакалавиатура учун мўлжалланган “Тарихий манбашунослик”(Маърузалар ва методик тавсиялар) номли ўқув қўлланмани яратишга асос бўлиб хизмат қилди. Унга мазкур фанни ўқитиш соҳасидаги Низомий номидаги ТДПУ Тарих факультетидаги “Манбашунослик ва тарих ўқитиш методикаси” кафедрасининг профессор ўқитувчиларининг амалий тажрибаси асос қилиб олинди. Ушбу ўқув қўлланма олий ўқув юртлари учун қабул қилинган Давлат Стандартларига мувофиқ манбашунослик фани учун мўлжалланган бўлиб, у маъруза, амалий машғулот, лаборатория ишидан иборат. Ҳар бир маъруза бошида мавзу номи, дарснинг мазмуни, унинг режаси, асосий тушунчалар берилади. Асосий матнда маъруза мавзуи режага мувофиқ атрофлича ёритилиб, унинг сўнггида мавзуга оид асосий ва ёрдамчи манба ва адабиётлар рўйхати, маъруза материалини мустаҳкамлаш учун бериладиган саволлар, маъруза бўйича тавсия қилинадиган рефератив, курс ишлари учун мавзулар рўйхати илова этилди. Ушбу ўқув қўлланма илк тажриба бўлгани сабабли унда турли баҳс, мунозара ва фикрларни пайдо қиладиган ўринлар мавжуд. Бу ўқув қўлланмаси тарихий манбашунослик бўйича мукаммал дарслик яратиш йўлидаги биринчи қадамлардан биридир. Ўқув қўлланма тарих фани муаллимлари Олий ўқув юрти бакалавиатура талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар коллеж талабалари учун мўлжалланган. Уни тарихчи манбашунослар учун жуда керакли деб ҳисоблаб, нашр этишга тавсия этаман. ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти етакчи илмий ходими, тарих фанлари доктори Д.Ю.Юсупова Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Камолиддин Беҳзод номидаги музей ходимлари Г.С.Фузаилова ва А.А.Мадраимовлар бакалаврлар учун яратган “Тарихий манбашунослик” ў³ув ³´лланмаси А Н Н О Т А Ц И Я СИ Ушбу ўқув қўлланма Ўзбекистоннинг тарихини ўрганишга мўлжалланган бўлиб, у сўнгги йилларда манбашунослик фанидан чоп этилган тўпламлар ва Б. А. Аҳмедовнинг “Ўзбекистон тарихи манбалари” (2001) асари, “Cобрание восточных рукописей Академии наук Узбекистана. История.” (Составители Д.Ю.Юсупова, Р.П.Джалилова. 1998) номли – каталог ва бошқа шу йўналишдаги тадқиқотлар асосида яратилган. Унда форс, юнон, лотин, хитой, араб ва туркий тиллардаги манбалар тўғрисида энг муҳим ва зарур маълумотлар келтирилган. Улардан педагоглар ўз фаолиятида фойдаланиши мумкин. Қўлланмани яратишда тузувчилар ўзларининг илмий-педагогик тажрибасига ва манбашунослик ва педагогика фани ютуқларига таянишди. Манбашуносликка оид бажарилган тадқиқотлар, ёзма манбалар, таржималарнинг чоп этилиши, тарих фанини ўқитиш бобидаги методик тажрибаларни умумлаштирилган қўлланмалар бакалавиатура учун мўлжалланган “Тарихий манбашунослик” номли ўқув қўлланмани яратишга асос бўлиб хизмат қилди. Унга мазкур фанни ўқитиш соҳасидаги Низомий номидаги ТДПУ Тарих факультетидаги “Манбашунослик ва тарих ўқитиш методикаси” кафедрасининг профессор ўқитувчиларининг амалий тажрибаси асос қилиб олинди. Ушбу ўқув қўлланма олий ўқув юртлари учун қабул қилинган Давлат Стандартларига мувофиқ манбашунослик фани учун мўлжалланган бўлиб, у маърузалардан иборат. Ҳар бир маъруза бошида мавзу номи, дарснинг мазмуни, унинг режаси, асосий тушунчалар берилади. Асосий матнда маъруза мавзуи режага мувофиқ атрофлича ёритилиб, унинг сўнггида мавзуга оид асосий ва ёрдамчи манба ва адабиётлар рўйхати, маъруза материалини мустаҳкамлаш учун бериладиган саволлар ўрин олган. Бу ўқув қўлланмаси тарих фани муаллимлари Олий ўқув юрти бакалавр, академик лицей ва касб-ҳунар коллеж талабалари учун мўлжалланган. 1 И.А.Каримов. Тарихий хотирасиз келажак йўқ/ Мулоқот, 1998, 2, 2-3 бетлар. 2 “Тафсират ул-мубтадин” – “Қуръон” шарҳларидан бирининг номи. 3 Ҳофиз Таниш Бухорий. Абдулланома. 1 жилд.-Тошкент. 1966, 148 бет. 4 1601-1757 йиллари Бухоро хонлиги тепасида турган сулола. 5 “Равзат ус-сафо” (“Жаннат боғи”) саккиз жилдли умумий тарихга оид Муҳаммад Мирхонд асари (ХУ аср). 6 “Cирож ул-мулк” (“Подшоҳлар чироғи”) Абу Абдулла Муҳаммад ат-Тартусий (1126 ёки 1131 йили вафот этган) асари. Подшоҳлар ва олий табақадаги мансабдорларнинг хулқ-атвори кодекси. 7 Сосонийлардан Хусрав Анушираон (531-579). 8 “Убайдулланома”.-Тошкент. 1957. 220 бет. 9 Ўша асар. 221 бет. 10 Б.А.Ащмедов «Ызбекистон тарихи манбалари».-Т.: Ы=итувчи, 2001. 17-бет. 11Ыша жойда. 12 Ыша асар. 68, 263 ва бош=а бетлар. 13 Магнесия – Лидиянинг қадимий шаҳарларидан, Туркиянинг ҳозирги Манисия шаҳри ўрнида бўлган. 14 Е.Э.Бертельс. История персидско-таджикской литературы.- Москва. 1960. С. 52. 15 Аҳмедов Б. Ўзбекистон тарихи манбалари.-Т.: “Ўқитувчи”, 2001, 33-34 бетлар. 16 Юқ. асар. 34-41 бетлар. 17 Амир гвардияси турк ғуломларидан ташкил топган ва давлатни идора қилишда катта роль ўйнаган. 18 Ямин (араб) - ўнг қўл, Султон Маҳмудга Бағдод халифаси ал-Қодир (991-1031 йй.) томонидан берилган лақаб, фахрий ном. 19 Зиёрийлар – 927-тахминан 1090 йилларда Эроннинг Табаристон ҳамда Журжон вилоятларида ҳукмронлик қилган сулола. 20 Ғазнавийлар – Хуросон, Афғонистон ва Шимолий Ҳиндистон устидан 977-1186 йиллари ҳукмронлик қилган сулола. 21 Гарчистон – Мурғоб дарёсининг юқори оқимида жойлашган тарихий вилоят. Жанубда Ғазни, шимолда Марварруд, шарқда Ғур ва ғарбда Бодҳиз, Ҳирот вилояти билан туташ. 22 Ганж рустак – Бодҳизнинг шарқий қисмида жойлашган вилоят. 23 Ас-Саолибий. Ятимат ад-даҳр. Араб тилидан И.Абдуллаев таржимаси.-Тошкент: 1976.-95 бет. 24 Динори адлия – Мирзо Улуғбек даврида зарб этилган олтин танга пул, вазни 4,4 гр.га тенг. 26 Ғурийлар – 1000-1215 йиллари Хуросоннинг шарқий қисми, Афғонистон ва Шимолий Ҳиндистонда ҳукмронлик қилган сулола. 27 Ансорлар – ёрдамчи, сафдош; Муҳаммад пайғамбар 622 йили Маккадан Мадинага кўчиб кетишга мажбур бўлганида уни қўллаб қувватлаган Авс ва Ҳазраж қабилаларининг аъзолари. 28 Саҳоба - ҳамроҳлар, дўстлар. Муҳаммад пайғамбарнинг ҳамроҳлари, яқин дўстлари. 29 Шамсуддин Элтутмиш (1211-1236 йй.) –Х111 асрда Шимолий Ҳиндистонни идора қилган Муъиззийлар сулоласидан. 30 Аламут қалъаси - Қазвиннинг шимоли-ғарбий тарафида, Эльбурс тоғида жойлашган мустаҳкам қалъа, Исмоилийларнинг муҳим қароргоҳларидан. 31 Стори Ч.А. Персидская литература. 1 қисм. 339 бет. 32 Давлатшоҳ Самарқандий. Тазкират уш-шуаро.Э.Браун нашри. Лейден-Лондон.: 1901. 371 бет. 33 1313-1393 йиллари Форс, Кирмон ва Курдистонни идора қилган сулола. Асосчиси Муборизиддин ибн Музаффар (1313-1359 йй.) 34 Орадан бир йил чамаси вақт ўтгач, 1447 йили Султон Муҳаммад яна Форсни эгаллади, Шоҳруҳ вафотидан сўнг (1447 йил 12 март) Хуросонни қўлга киритди, лекин 1451 йили иниси Абулқосим Бобурдан енгилди ва унинг амри билан қатл этилди. 35 Шомий Низомиддин. Зафарнома. Форс тилидан ўгирувчи Ю. Ҳакимжонов.-Т.: “Ўзбекистон”, 1996, 23 бет. 36 Таварихи гузиде, нусратнама. Исследование, критический текст, аннотированное оглавление и таблица сводных оглавлений А.М.Икрамова.-Ташкент: 1977. 18-19 бетлар. 37 Омонат – тобелик аломати. Ўрта аср анъаналарига кўра, тобелмкни қабул қилган ҳукмдорнинг саройига фарзандлари ёки яқин қариндошларидан бирини гаров тариқасида юборган. Бу ерда шунга ишорат. 38 Қўнғирот сулоласи – Хоразмни 1804-1920 йиллар орасида идора қилган сулола. Асосчиси Элтузархон(1804-1806 йй.). 39 Қора қўюнлу – 1380-1468 йиллари Ироқи Ажам ва Озарбайжонни идора қилган сулола, асосчиси Қора Муҳаммад Турмуш (1380-1389 йй.). 40 Алишер Навоий. Асарлар. 12 жилд.-Т.: 1966.-125 бет. 41 Мамлюклар – турк ва черкас қулларидан чиққан сулола, 922-1217 йиллари Мисрни идора қилган. 42 Умняков И.И. “Абдулла-наме” Хафиза Таниша и ее исслеователи//Записки коллегии востоковедов, У том.-Ленинград, 1930, стр. 322. 43 Стори Ч.А. Персидская литература. Био-библиографический обзор. 2 часть. Стр.117; Собрание восточных рукописей АН УзССР.-Т.: 1 том.1952. стр. 80. 44 Раис – ХVII-ХIХ асрларда мусулмонлар томонидан шариат кўрсатмаларини қандай бажарилишини назорат қилиб турувчи мансабдор. Х-ХVI асрларда муҳтасиб деб аталган. 45 Лекин, Испания элчиси Луи Гонсалес де Клавихонинг сўзларига қараганда бу ерда қурилиш ишлари 1404 йилда ҳам давои этган. 46 Иқтоъ(араб. кесим)- ўрта асрларда Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида олий ҳукмдор тарафидан шаҳзода ва йирик амирларга катта хизматлари эвазига инъом қилинган ер-сув, мулк. 47 Оталиқ - ўрта асрларда Ўрта Осиё хонликларида амалда бўлган олий мансаб эгаси, шаҳзодаларнинг тарбиячиси ва валийси. 48 Асли Хожи тархон (Астрахон)лик бўлганлари учун сулола шундай аталган. 49 Эшик оға, эшик оғаси – саройбон, подшоҳ, хон саройига арз билан келувчиларни, шунингдек элчиларни кутиб олувчи мансабдор. 50 Аҳмедов Б. Юқ. асар. 78 бет. 51 Ўша асар. 78-79 бетлар. 52 Мамлакайи подшоҳий – подшоҳ, хон девонига тегишли ер-сув. 53 Хандақ - қалъа девори ташқарисига қазиб сув тўлатилиб қўйилган зовур, махсус мудофаа иншооти. 54 Аҳмедов Б.А. Юқ. асар.80-81 бетлар. 55 Даҳяки ер – олинган даромаднинг ўндан бири миқдорида солиқ олинадиган ер. 56 Зулиқтидор – иқтидор (куч-қудрат) эгаси. 57 Калонтар – қишлоқ, даҳа оқсоқоли. 58 Мулки хурри холис – солиқ ва бошқа тўловлардан озод этилган ер-сув. 59 Амлок – мулкнинг кўплиги, нуфузли ва бой-бадавлат шахс қўлида тўпланган катта ер-сув. Бир қисми алоҳида хизматлари учун ҳукумат тарафидан инъом қилинган бўлиши ҳам мумкин. 60 Ихрожот-саройнинг кундалик ҳаражатлари учун раиятдан тўпланадиган махсус йиғим. 61 Б.Аҳмедов. Юқ. асар.87-88 бетлар. 62 Ёбиса - қўриқ ер. 63 Чуҳра оқоси – хон қўриқчилари бошлиғи. 64 Чорпо – тўрт оёқлилар. 65 Удайчи – уруш пайтида навкар ва қўшиннинг тўғри тақсимланиши билан шуғулланган. 66 Садр – Бухорои шарийнинг ичкари қисмида жойлашган вақфларнинг ҳисоб-китоби билан шуғулланувчи мансабдор. 67 Б.Аҳмедов. Юқ. асар. 89-90 бетлар. 68 Б.Аҳмедов. Юқ. асар. 90 бет. 69 Амир Насрулло – Манғитлар сулоласидан чиққан ҳукмдор (1826-1860 йй.) 70 Доруға – шаҳарнинг ҳарбий бошлиғи. 71 Б.Аҳмедов. Юқ. асар. 91 бет. 72 Ўша жойда. 73 “Темур тузуклари”.-Тошкент: 1996, 25-бет. 74 Аҳмедов Б. Юқ. асар. 93-95 бетлар. 75 Иноқ - қўшинни қуроллантириш ва уни юриш пайтида ва жанг олдидан жой-жойига жойлаштирувчи олий мансабдор. 76 Қушбеги – тўғриси қушбегийи кулл, олий ҳукмдор турадиган жой мутасаддиси, сарой вазири. 77 Муборакнома – бирон мансабга тайинланиши ёки зафар қучганлигини табриклаб юбориладиган мактуб. 78 Иноятнома-бирон мулк бериш ёки мансабга кўтариш. 79 Меҳтар-бошлиқ, бирон давлат муассасаси, қурхона-қурол-аслаҳа омбори, тўшакхона – подшоҳ, хон хобхонаси учун зарур бўлган ашёлар омборининг бошлиғи. 80 Тўқсабо-подшоҳнинг олий мансабдорларидан, вазифаси шароитга қараб ўзгариб турган. 81 Ясовул-кичик лавозимдаги сарой хизматчиси. 82 Закот-йилда даромаднинг қирқдан бир улуши миқдорида олинадиган солиқ. 83 Хирож-асосий солиқлардан, даромад солиғи, одатда даромаднинг учдан бир қисмини ташкил этган. 84 Мирзабоши – хоқон девонидаги мирзалар бошлиғи. 85 Маҳрам – хонга яқин, унинг ҳамма йиғинларида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор.+ 86 Судур – барча вақфлар мутасаддийси, мамлакат садрларининг бошлиғи. 87 Оталиқ - Темурийлар, Шайбонийлар, Аштархонийлар ва Манғитлар давлатида энг олий мансаб. Улар шаҳзодалар балоғатга етгунларича уларнинг мол-мулки ва ҳокимиятини идора қилганлар. 88 Суюрғол – давлат олдидаги катта хизматлар учун берилган ер-сув, мулк. 89 Сабон - ҳосил байрами, сабан тўйни ўтказиш учун аҳолидан олинадиган йиғим, сабан тўй харажатлари. 90 Юань сулоласи – Хитойни 1259-1332 йилларда идора қилган сулола. Асосчиси Хубилайхон (1260-1294 йй.) 91 Цзин сулоласи – 265-420 йй. 92 Космография – астрономия ва табиий географиядан умумий маълумот берувчи фан. 93 «Тарихи Балх» – шайхулислом Сафиуддин Абубакр Абдулла ал-Балхийнинг асари. Ҳақиқий номи «Фозоили Балх». 94 Абдулмўъминхон –Шайбоний хонлардан, 1598 йили олти ой Бухоро тахтида ўтирган, унга қадар Балхни идора қилган. 95 Миля – турли мамдакатларда турлича бўлган масофа ўлчови, тахминан 7 метрга тенг. 96 Зираъ-узунлик ўлчови, 81,28 сига тенг. 98 Хожа Абу Наср Порсо – Балх шайхулисломи, тахминан 1460-61 йили вафот этган. 99 Мозандарон денгизи –Каспий денгизининг ўрта асрлардаги номларидан. 100 Лак – сон бирлиги, юз минг. 101 Бу ерда Хива хони Муҳаммад Раҳим аввал (1825/26-1842 йй.) назарда тутилган. 102 Каримов И.А. «Тарихий хотирасиз келажак йўқ», 1-бет. 103 Саййид Шариф Журжонийнинг «Ал-мулоххас фи-л-ҳайъат» асарига ёзилган шарх назарда тутилади. 104 Олимнинг Мирзо Улуғбекнинг «Зижи жадиди Кўрагоний» асарига ёзган шарҳи назарда тутилади. 105 Аҳмедов Б.А. Жития мусульманских святых, как исторический источник// «Источниковедческие изыскания», Т. 11,- Тбилиси, 1988.-стр. 207-214. 106 Маҳақ тоши – кумуш ва олтинларга суртиб, уларнинг соф ёки қалбакилигини аниқлаб берувчи сирли тош. 107 Из архива шейхов Джуйбари. Материалы по земельным и торговым отношениям Средней Азии ХVI века. Под редакцией Е.Э.Бертельса.-М.-Л.; 1938; Иванов П.П. Хозяйства Джуйбарских шейхов. К истории землевладения Средней Азии ХVI-ХVII вв.,-М.-Л.; 1945. 108 Султон Саъидхон – Мўғулистон (Жете) хони (1514-1532 йй.) 109 Хожа Ҳофизиддин Бухорий – Хожа Муҳаммад Порсонинг ҳақиқий номи, 1419 йили вафот этган. 110 Жуфти гов – бир жуфт ҳўкиз билан ҳайдаб экиладиган ер, тахминан саккиз-тўққиз гектарга тенг бўлган. 111 Манн- ўрта асрларда бир манн 25,6 килограммга тенг бўлган. 112 Бир қаторда тахминан 150 нафар туя бўлган. 113 Яничар –ени (янги) черик, аслзодалар ва ҳарбийларнинг болаларини йиғиб махсус ўтгатилган сипоҳий. 114 Рофизийлар - ғайридинлар. Сунна мазҳабидаги мусулмонлар шиаларни шу ном билан атаганлар. 115 Буюк Татаристон – европаликлар Дашти қипчоқ (Иртиш дарёсининг бошланишидан Днепр дарёсигача бўлган ерлар)ни ХI . асрдан юошлаб шундай атаганлар. 116 Веселовский Н.И. Иван Данилович Хохлов (русский посланник в Персии и Бухаре в ХУ111 веке)/ЖМНП, ч. 273. – Москва; 1891.-с. 48-72. 117 Автобиография В.А.Даудова/Русский архив, год 27, 1889, кн.2, с.5-20. 118 Верста – масофа ўлчови, 1,6 км.га тенг бўлган. 120 Бу воқеа Араб Муҳаммадхон (1602-1623 йй.) ва Абулғозихон (1643-1663 йй.) замонида содир бўлган. Хива эса 2500 йил муқаддам бунёд этилган. 121 Сартлар - ўтроқ савдогар халқ. 122 Хива хони Муҳаммад Раҳим аввал (1806-1825 йй.). 123 Аршин – Россияда амалда бўлган узунлик ўлчов бирлиги, 0,711 метрга тенг бўлган. 124 Сажен – 2,13 м.га баробар бўлган узунлик ўлчови. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling