Бакалаврлар учун


Download 1.46 Mb.
bet174/175
Sana15.06.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1476742
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   175
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби (2)

21.2. Расмий хужжатлар.
Ўзбекистон мустақиллигига оид расмий хужжатлар деганда собиқ шўро даврининг хокимияти тизими сўнгги қарорларини тушунамиз. Чунки мустақиллик собиқ иттифоқнинг бархам топиши билан юзага келди. Бу давр хужжатлари бир қисми собиқ иттифоқ тизими қабул қилинган.
Иккинчи гуруҳ расмий хужжатлар мустақил Ўзбекистон раҳбарият органлари томонидан қабул қлинган «Мустақиллик деклорацияси», «Ўзбекистон конституцияси» ва бошқа қонунлар, Президент фармонлари, вазирлар махкамаси қарорлари ва бошқалардир. Айрим тармоқ хужжатлари ҳам юртимиз тарихини ўрганишда муҳим аҳамият касб этиш мумкин.
Ўзбекистон мусталлиги даври энг муҳим ҳужжатлари «Янги Ўзбекистон тарихи» 3 жилдида (Тош. 2000), Р.Х.Муртазаева таҳрири остида чоп этилган. «Ўзбекистон тарихи» (Тош. 2003) дарслигида ўз аксини топган.


21.3. Президент И.А.Каримов асарлари.
Ўзбекистон мустақил бўлгач, тараққиётнинг асосий йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг доклад ва нутқларида, монографик асарларида акс этган. Мустақилликка эришиш ғояси халқимизга азалдан мерос, шу мақсад аждодлар орқали минг йилликлар қаридан бизгача етиб келмоқда. Президент И.Каримов «Буюк келажагимизнинг ҳуқуқий кафолати» номли рисоласида, - «Ўзбек миллати азалдан ўз фикри зикри, ўз истиқлоли учун курашиб яшаган». Бунга мозий гувох. Миллатимиз тарихи ҳақидаги ҳақиқат, юртимизнинг фидойи, ўз йўлидан, маслагидан, сўзидан қайтмайдиган фарзандларига очилиши лозим. Билишимиз шар бўлган тарих саҳифаларини қунт билан варақлаш ҳаммамиз учун ҳам қарз, ҳам фарз,-деганда ана шу ҳолатни назарда тутади. Халқимизнинг узоқ тарихи у ўз ўтмишида озодлик, истиқлол учун тинимсиз кураш олиб борганидан гувоҳлик беради.
И.А.Каримов асарларида кўп асрлик тарихимиздаги энг йирик тарихий шахслар Имом ал-Бухорий, Ахмад ал-Фарғоний, Ахмад Яссавий, Жалолиддин Мангу Берди, Амир Темур, Мирзо Улуғбек каби буюк аждодларимизнинг жахон маданиятига қўшган хиссаси, ҳамда мустақил республикамиз тараққиётининг устувор йўналишлари ўз аксини топган. Бундан ташқари Президент давлат рахбари сифатида республикамизнинг халқаро миқёсида олиб бораётган сиёсатини аниқлайди. Мана шунинг учун ҳам Ўзбекистон республикаси президенти И.А.Каримов асарлари халқимиз тарихини ўрганишда методологик қўлланма сифатида, замонавий жараёнларни ўрганишда мущим манба бўлиб хизмат қилади.
Энг муҳим асарлари инглиз, француз, испан, немис, ҳинд, хитой, араб каби ўнлаб турли хорижий тилларга таржима қилиниб чет элларда бир неча бор нашр қилинган. Республикамизда эса И.А.Каримов асарларининг 13 жилдлик тўплами нашр қилинган.



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling