Балғам тахлили балғам – йўтал орқали ажраладиган, нафас йўлларининг патологик ажралмасидир. Нормада соғлом одамда балғам ажралмайди. Балғам олиш қоидалари


Метилен кўки билан бўяш техникаси


Download 41.04 Kb.
bet4/6
Sana15.02.2023
Hajmi41.04 Kb.
#1200606
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
балгам жйбюк

Метилен кўки билан бўяш техникаси:

  1. Суртма қуритилади ва фиксацияланади;

  2. 1% метилен кўки эритмаси билан 1 минут бўялади;

  3. Оқар сувда ювилади ва қуритилади;

  4. Ёғли иммерсия билан микроскопия қилинади

Агар “хужайра ичи диплококлари” аниқланса, ташхисни тасдиқлаш мақсадида Грам усулида бўялади. Бунда гонококклар оч қизил ранг, яъни грам манфий бўялади, грам мусбат кокклар эса бинафша рангга бўялади.
Грам усулида бўяш техникаси:

  1. Суртма қуритилади ва фиксацияланади;

  2. Генцианвиолет билан 1 минут бўялади;

  3. Люгол эритмаси 30 секунд бўялади;

  4. Спиртга билан асфальт ранг бўлгунча ушланади;

  5. 1% нейтрал қизил билан 1 минут бўялади;

  6. Препарат ювилади ва қуритилади;

  7. Ёғли иммерсия билан микроскопия қилинади

Бактериологик текширув.
Материал асцит - агар мухитига экилади ва усиб чиққан культура бахоланади. Экма антибактериал препаратлар қўлланилгач 5-7 кундан сўнг қилинади.
Грам усулида атипик микроскопик гонококкларни аниқлаш ташхис қўйиш учун етарли бўлмайди ва бактериологик текшириш гонореяни аниқ ташхислашга имкон яратади.
Замонавий ва аниқ ташхис полимераз занжирли реакция (ПЗР) орқали қўйилади. Серологик усуллар гонореяни ташхислашда аҳамиятга эга эмас.
ТРИХОМОНИАЗ
Trichomonas vaginalis жинсий йўл билан юқадиган, пешоб ажратиш ва жинсий аъзоларни зарарловчи трихомониаз касаллигини чақиради. Трихомониаз барча давлатларда кенг тарқалган. Касалликнинг яширин даври 2-3 кундан бир ойгача (ўртача 10 кун).
Вагинал трихомонада шаклини ўзгартирувчи бир хужайрали содда жонивордир. Ўлчамлари ўсиш шароитига қараб турлича 13-18 мкм дан 30-40 мкм. гача. Вагинал трихомонада ядроси эксцентрик жойлашган, узунчок шаклда бўлиб, хужайранинг ядро жойлашган учидан 5 та хивчинлари чиқиб туради.

Download 41.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling