Балиқчи туман 47 умумий ўрта таълим мактаб в б директори сонли буйруғидан к ў ч и р м а
Балиқчи туман ҳалқ таълими бўлими
Download 193.54 Kb.
|
куз-қиш буйруқ 2019-2020
Балиқчи туман ҳалқ таълими бўлими
мудири: Н. Хамидова (аслига тўғри) Балиқчи тумани 2019 йил “12”апрел 19-сон Балиқчи туман халқ таълими бўлими мудирининг БУЙРУҒИ Вилоят халқ таълими бошқармасининг 2019 йил 9-апрелдаги № 33- сонли буйруғи ижросини таъминлаш тўғрисида. Вилоят халқ таълими бошқармасининг 2019 йил 9-апрелдаги №33-сонли буруғи ижросини таъминлаш максадида БУЮРАМАН: 1.Вилоят халқ таълими бошқармасининг 2019 йил 9-апрелдаги №33-сонли буруғи рахбарлик ва ижро учун қабул қилинсин. 2. Туман Халқ таълими муассасаларини куз-қиш мавсумида баркарор ишлашга тайёрлаш, асосий турдаги ёқилғи-энергетик ресурслари (кўмир ва кўмир брикети ёқилгиси) ни жамғариш, янги ўқув йилига тайёрлаш, ободонлаштириш ва кукаламзорлаштириш ишларини ташкиллаштириш мақсадида БУЮРАМАН: 1.Туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларини рахбарларининг асосий эътибори таълим муассасаларини 2019-2020 ўқув йили ва куз-қиш мавсумида ишлашга тайёрлаш борасида таъсирчан чоралар кўрилишига қаратиш, бунда ўтган йилларда йўл кўйилган камчиликларни келтириб чиқариш сабабларини чуқур тахлил килишига, мактабларда аниқ тадбирлар ишлаб чикишга қаратилсин. 2.Туман халқ таълими бўлимининг “Таълим муассасаларини янги 2019-2020 ўқув йилига хамда куз-қиш мавсумида ишлашга тайёрлаш ишларини амалга ошириш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш ва назоратини олиб бориш мақсадида тузилган туман штаб таркиби” 1-иловага, “Таълим муассасаларини хамда куз-қиш мавсумида ишлашга тайёрлаш буйича ТХТБниг худудий назоратчиларини ва масъул ходимларни бириктириш таркиби” 2-иловага мувофик тасдиқлансин. 3.Туман штабига: -таълим муассасаларини янги ўқув йилига хамда куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш, таълим жараёнини таъминлаш бўйича тасарруфдаги таълим муассасалари рахбарларининг хисоботларини хар хафтанинг 2- кунлари мунтазам эшитиб бориш, юзага келган муаммоларни бартараф этишда уларга амалий ёрдам кўрсатиш; -2019 йил июнь-июль ойларининг биринчи ярмида ТХТБ штаби аъзоларини хамда мактабларга бириктирилган кураторларини жойларга чиқиб олинаётган кўмир махсулотларини сифатини, унинг сақланиши, янги ўқув йили куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини бориши ва Инвестиция ва Обод қишлок дастурига асосан қурилиш-таъмирлаш ишларини атрофлича тахлил этиш, натижаларни жойларда ва ТХТБ мудири хузуридаги йиғилишларида мухокама этиш; -барча таълим муассасаларининг ички буйрукларини қабул қилиб, 2019 -2020 йиллар куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш буйича чора-тадбирлар белгилаб, тайёргарлик жараёнини мувофиқлаштириб бориш максадида штаблар тузиш; -таълим муассасалари томонидан қабул килинган буйруқ белгиланган чора-тадбирлар ва штаб таркибини жорий йилнинг 15 апрель кунига қадар ТХТБ бир нусхада хамда электрон вариантини тақдим этиш; . -жорий йилнинг 1 май кунига кадар халқ таълими бўлимидаги Махсус. таъмирлаш гурухи мухандислари бошчилигида ишчи гурухи тузиб янги қозон қуриш ва иситиш тизими мослаштириладиган таълим муассасалари аниқлаш ва уларнинг ички тизими созлигини мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида ўрганиб тегишли далолатномалар тузиш, махаллий хокимлик хамда молия бўлими билан келишган холда манзилли руйхатларини жакллантириш; -кўмир ва кўмир брикети билан иситиладиган таълим муассасаларини сифатли ёқилғи билан жадвал асосида белгиланган муддатларда таъминлаш, тақдим этилган йўрқномага биноан сақлаш хамда ёқлгини меъёрий сарфланиши устидан назоратни олиб бориш учун туман халк. таълими бўлимининг ички буйруги билан масъул ходимини бириктириш; -таълим муассасаларини янги ўкув йилига хамда куз-қиш мавсумида ишлашга тайёрлаш, уларнинг кўмир ва печ ёқилғилари билан таъминлаш буйича олиб борилаётган ишларни атрофлича ўрганиб, тахлил этиш хамда халқ таълими бўлимларининг мазкур вазифаларга масъул раҳбар ходимлари иштирокида жорий йилнинг июль ойида мухокама этиш; -ХТБ штаби билан тезкор алоқалари йўлга кўйилсин, жойларда бажарилаётган ишларнинг натижаси тўғрисидаги асосланган маълумотларни хар 10 кунда, ойнинг 1-, 10-, ва 20- саналарида ХТБга тақдим этиб борилиши таъминлаш вазифалари юклатилсин. Белгилаб қуйилсинки, таълим муассасаларини янги 2019-2020 ўқув йилига хамда куз-қиш мавсумида ишлашга тайёрлашни ўз вақтида, сифатли амалга оширилишига мактаб рахбари жавобгардирлар. 5. Мазкур буйрукни бажарилипшни ўз зиммамда қолдираман. Download 193.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling