23-ИДУМ ДИРЕКТОРИ – МАКТАБ ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ БОШЛИҒИНИНГ
Б У Й Р У Ғ И №.......
20___ йил __________
23-ИДУМда фуқаро муҳофазаси тадбирларини ташкил қилиш ва олиб бориш, тузилмаларни тузиш ва сардорларини тайинлаш тўғрисида.
23-ИДУМ жамоасини, ўқувчи ёшларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг Қарорлари, Халқ таълими вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг буйруқ ва кўрсатмаларига асосан фуқаро муҳофазаси дастурлари асосида ўқитиб-тайёрлашни юқори савияда олиб бориш, тинчлик ва ҳарбий ҳолат давридаги фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирларини бажаришга, қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни олиб боришга доимий тайёр ҳолатда сақлаш, фавқулодда вазиятлар пайтида тўғри ҳаракат қилиш қоидаларига ўқитиб ўргатиш мақсадида
Б У Ю Р А М А Н :
Мактабда қуйидагилар ташкил қилинсин ва доимий тайёр ҳолатда сақлансин:
1.Фуқаро муҳофазаси тузилмалари:
- Қуткарув гуруҳи - 1/10 гуруҳ сардори Шерматов Ф.
- Жамоат тартибини сақлаш гуруҳи - 1/4 гуруҳ сардори Мўминов Ш.
- Тиббий дружина - 1/6 дружина сардори Алиева М.
- Кимёвий ва радиацион назорат пости - 1/3 пост бошлиғи Исмонов И.
- Ўт ўчириш бўлинмаси - 1/3 бўлинма бошлиғи Муллабоев Р.
- Алоқа ва разведка гуруҳи - 1/3 гуруҳ сардори Юлдашев К.
2.Фуқаро муҳофазаси тузилмалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ, тузилмалар сони ва таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Юқорида кўрсатиб ўтилган фуқаро муҳофазаси тузилмалари сардорлари ўз бурч ва вазифаларини мукаммал равишда ўқиб, ўрганиб чиқиб мактаб фуқаро муҳофазаси штаби бошлиғи М.Хўжаахмедовага синов топширсинлар.
4.Ушбу буйруқ 23-ИДУМ педагогика жамоасига ва барча алоқадор шахсларга етказилсин.
5.Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш илмий бўлим мудири - фуқаро муҳофазаси штаби бошлиғи М.Хўжаахмедова зиммасига юклатилсин.
23-ИДУМ директори – фуқаро муҳофазаси бошлиғи: А.Тожибоев
23-ИДУМ директори – фуқаро муҳофазаси бошлиғининг
2019 йил ...... январдаги ........ сонли буйруғига
1-илова.
Do'stlaringiz bilan baham: |