23-идумда фуқаро муҳофазаси тадбирларини ташкил қилиш ва олиб бориш, тузилмаларни тузиш ва сардорларини тайинлаш тўғрисида


III. Фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг вазифалари


Download 248.5 Kb.
bet5/15
Sana14.01.2023
Hajmi248.5 Kb.
#1092503
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
2 1 ФМ тузилмаларни тузиш туз тўғр буйруқ

III. Фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг вазифалари
3.1. Умумий йўналишдаги ФМ тузилмалари - тегишли ҳудудлар ҳамда объектларда фавқулодда вазиятларда қидирув-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни олиб бориш учун ташкил этилади. Бу тузилмаларга шаҳар ва туманларда ташкил этилган механизация ишлари йиғма отрядлари (командалари) ва хавфли ҳудудларда жойлашган қишлоқ (маҳалла) фуқаролари йиғинларида ташкил этилган йиғма командалар (гуруҳлар), шунингдек, объектларда ташкил этиладиган умумий йўналишдаги отрядлар (командалар, гуруҳлар) киради.
Кимёвий хавфли ёки ёнғин, портлаш хавфи кучли объектлар ҳамда ушбу объектлар хавфи мавжуд бўлган шаҳар ва туманларда умумий йўналишдаги ФМ тузилмалари вазиятдан келиб чиққан ҳолда, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этишга мослаштирилган (ихтисослаштирилган) ҳолда ташкил этилади.
Механизация ишлари йиғма отряди (командаси) - ушбу тузилма шаҳар ва туманлар ҳудудида, иқтисодиёт объектлари базасида ташкил этилиб, хавфли ҳудудларда жойлашган қишлоқ (маҳалла) фуқаролари йиғинларида ташкил этилган йиғма командалар (гуруҳлар), объектларда ташкил этилган умумий йўналишдаги отрядлар (командалар, гуруҳлар) ва бошқа тузилмаларни механизация воситалари билан кучайтириш, шунингдек ўта қийин ишларни якка тартибда бажариш учун ташкил этилади.
Йиғма отряд (команда, гуруҳ) умумий вазифаларни бажарувчи асосий тузилма ҳисобланиб, қидирув-қутқарув, тозалаш ҳамда фавқулодда вазият рўй берган ҳудуд ёки объектларда ҳаёт фаолиятини тиклаш борасидаги авария-тиклаш ҳамда бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни олиб бориш учун ташкил этилади.
Фуқаро муҳофазаси хизмат тузилмалари - ҳудудлар ва объектларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятлар юзага келганда махсус ишларни бажариш ҳамда умумий йўналишдаги ФМ тузилмалари олдига кўйилган вазифаларни ҳал этишда ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туманлар бошқарув органлари, объектлар томонидан махсус вазифаларни бажарувчи (разведка, кидирув-қутқарув, дезинфекция, дегазация, тиббий ёрдам, ёнғинларни ўчириш, авария тиклаш, жамоат тартибини сақлаш ва ҳ.к.) ФМ тузилмалари ташкил этилади. Уларнинг таркиби отрядлар, командалар, гуруҳлар, бригадалар, дружиналар, звенолар, бўлинмалар ва постлардан ташкил топиши мумкин.

Download 248.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling