23-идумда фуқаро муҳофазаси тадбирларини ташкил қилиш ва олиб бориш, тузилмаларни тузиш ва сардорларини тайинлаш тўғрисида


II. Фуқаро муҳофазаси тузилмаларини ташкил этиш тартиби


Download 248.5 Kb.
bet4/15
Sana14.01.2023
Hajmi248.5 Kb.
#1092503
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
2 1 ФМ тузилмаларни тузиш туз тўғр буйруқ

II. Фуқаро муҳофазаси тузилмаларини ташкил этиш тартиби
2.1. Ўзбекистон Республикаси ФВДТ таркибида ФМ тузилмаларини ташкил этилиши ҳудудий ва ишлаб чиқариш принципига асосланади.
2.2. ФМ тузилмалари объектларда қуйидаги тартибда:
вазирлик ва идораларнинг махсус тузилмалари;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда шаҳар ва туманларда ФМ хизматларининг махсус тузилмалари;
шаҳар ва туманларда умумий йўналишдаги механйзация ишлари йиғма отрядлари (командалари);
шаҳар ва туманлар таркибидаги қишлоқ (маҳалла) фуқаролари
йиғинлари ҳудудида йиғма гуруҳлари;
корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда объект тузилмалари ташкил этилиб, шароитдан келиб чиққан ҳолда уларнинг таркибидан ҳудудий ФМ тузилмалари ташкил этилиши мумкин.
2.3. ФМ тузилмалари қуйидаги омиллардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади:
юзага келиши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар;
объектларнинг ишчи ва хизматчилари сони;
объектларнинг бажарадиган вазифалари;
вилоят, туман, шаҳар, қишлоқ ва маҳалла фуқаро йиғинлари аҳолиси сони.
2.4. ФМ тузилмалари қуйидаги таркибда ташкил этилади:
бошқарув (тузилма бошлиғи ва штаб);
асосий тузилмалар (разведка, қутқарув, санитар дружина ва ҳ.к.);
таъминот тузилмалари (алоқа, озиқ-овқат, тиббиёт, ёқилғи мойлаш материаллари таъминоти ва ҳ.к.).
2.5. ФМ тузилмалари тегишли ФМ бошлиқларининг буйруқлари асосида ташкил этилиб, уларнинг сони, таркиби ва моддий-техник воситалар билан таъминланиш меъёрларини белгилаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри (шаҳар ва туманлар)да ташкил этиладиган ФМ хизматларининг махсус тузилмалари (тиббиёт тузилмаларидан ташқари) сони, таркиби ва моддий-техник воситалар билан таъминланиш меъёрлари Фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари) билан келишилган ҳолда тегишли ФМ хизматлари бошлиқлари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади;
шаҳарлар ва туманларда ташкил этиладиган механизация ишлари йиғма отрядлари (командалари), қишлоқ (маҳалла) фуқаролари йиғинларида ташкил этиладиган йиғма команда (гуруҳлар) сони, таркиби ва моддий-техник воситалар билан таъминланиш меъёрлари Фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари) томонидан ишлаб чиқилади ва ҳудудий ФМ бошлиқлари томонидан тасдиқланади;
корхоналар, ташкилотлар ва бошқа барча муассасалардаги объект тузилмалари сони, таркиби ва моддий-техник воситалар билан таъминланиш меъёрлари Фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари) билан келишган ҳолда( тегишли объект ФМ бошлиғи томонидан ишлаб чиқилиб, тасдиқланади.
Объектлар сандружина ва санпостлари сони, таркиби ва моддий-техник воситалар билан таъминланиш меъёрлари ҳудудий Қизил Ярим Ой жамияти томонидан ишлаб чиқилади ва тегишли объект ФМ бошлиқлари томонидан тасдиқланади.
Тиббиет тузилмалари сони, таркиби ва моддий-техник воситалар билан таъминланиш меъёрлари - Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан ишлаб чиқилади ва тегишли Фавқулодда вазиятлар бошқармалари билан келишган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазири - ФМ бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Вазирлик ва идораларнинг махсус ФМ тузилмаларининг сони, таркиби ва моддий-техник воситалар билан таъминланиш меъёрлари Фавқулоддд вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳолда, тегишли вазирлик ва идораларнинг ФМ бошлиғи томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
ФМ тузилмалари бошлиқлари (командирлари) тегишли ФМ бошлиқлари томонидан тайинланади.
ФМ тузилмаларининг "Йиғин" сигнали бўйича тўпланиш вақти ушбу тузилмани ташкил этган ФМ бошлиқлари томонидан белгиланади.



Download 248.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling