23-идумда фуқаро муҳофазаси тадбирларини ташкил қилиш ва олиб бориш, тузилмаларни тузиш ва сардорларини тайинлаш тўғрисида


Хўжаобод туман ХТБ тасарруфидаги 23-ИДУМ


Download 248.5 Kb.
bet2/15
Sana14.01.2023
Hajmi248.5 Kb.
#1092503
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
2 1 ФМ тузилмаларни тузиш туз тўғр буйруқ

Хўжаобод туман ХТБ тасарруфидаги 23-ИДУМ
фуқаро муҳофазаси тузилмалари тўғрисида
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги, "Фуқаро муҳофазаси тўғрисида"ги, "Терроризмга қарши кураш тўғрисида"ги ва "Радиациявий хавфсизлик тўғрисида"ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикаси Давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги 3358-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 23 декабрдаги 558-сонли "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисида", 1998 йил


7 октябрдаги 427-сонли "Ўзбекистон Республикаси аҳолисини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш тартиби тўғрисида", 2003 йил 22 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудларини радиацион, кимёвий, биологик (бактериологик) муҳофазасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорлари талабларининг бажарилишини таъминлаш, ҳамда республика ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, оқибатларини бартараф этиш учун жалб этиладиган Фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳамкорликдаги фаолияти ва моддий-техника базасини янада такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, жойларда амалда қўллаш учун тавсия этилади.
I. Умумий қоидалар
1.1. Фуқаро муҳофазаси (ФМ) тузилмалари Низоми Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) таркибига кирувчи ҳудудий, махсус ва объект тузилмаларини ташкил этиш ва фойдаланиш тартиби, уларнинг вазифалари, шахсий таркиб билан жамлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш, техника ва асбоб-анжомлар билан таъминлаш ҳамда тайёргарлигини текшириш тартибини белгилайди.
1.2. Фуқаро муҳофазаси тузилмалари (отрядлар, командалар, колонналар, бригадалар, дружиналар, станциялар, постлар ва турли ишларни бажарувчи гуруҳлар, звенолар) мулкчилик шакллари ҳамда идоравий бўйсунишидан қатъий назар вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар, уюшмалар, компаниялар ва идоралар (кейинги матнларда - вазирлик ва идоралар деб юритилади), шаҳарлар, туманлар, қишлоқ ва маҳалла фуқаролари йиғинлари, корхоналар, ташкилотлар, хўжаликлар ва барча муассасаларда, ишлаб чиқариш фирмаларида (кейинги матнларда - объектлар деб юритилади) ташкил этилиб, фавқулодда вазиятларда авария-қутқарув, қидирув-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни олиб бориш, шунингдек ФМ нинг бошқа тадбирларини ўтказиш учун ташкил этилади.
1.3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Download 248.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling