e-qaror.gov.uz
105-13-192-Q/23
1
2023 - yil 4 -
oktabr
105-13-192-Q/23
Chimboy
tumani hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 29-
апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини
олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими фаолиятини
самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 171-сонли қарори
ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 29-
апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш
ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими фаолиятини самарали
ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 171-сонли қарорининг 2 банди
ижроси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2023-йил 9-
августдаги 250-13-0-Қ/23-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 29-
апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш
ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими фаолиятини самарали
ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 171-сонли қарори ва
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2023-йил 9-
августдаги 250-13-0-Қ/23-сонли қарорлари ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги
қарори билан қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва
бундай вазиятларда ҳаракат қилиш
давлат тизимининг таркибини,
асосий
мақсади ва вазифаларини, ташкилий-функционал тузилмасини ҳамда фаолият
кўрсатиш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда
вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш
давлат
тизими тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Республикада ижро етувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа
ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда
вазиятларнинг