e-qaror.gov.uz
105-13-192-Q/23
4
Chimboy
tuman hokimining
2023-yil 4-oktabrdagi
105-13-192-Q/23-son qaroriga
1-ilova
Чимбой тумани Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай
вазиятларда ҳаракат қилиш давлат маҳаллий
қуйи тизими тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Чимбой тумани Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш
ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат маҳаллий қуйи тизимининг
(кейинги ўринларда – ФВДТ) таркибини, асосий мақсади ва вазифаларини,
ташкилий-функционал тузилмасини ҳамда фаолият кўрсатиш
тартибини
белгилайди.
2. ФВДТнинг таркиби аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан
муҳофаза қилиш соҳасида ваколатларга эга бўлган ёки ушбу соҳада
мажбуриятлар юкланган вазирлик, бошқарма,
ташкилотлар, муассасалар,
шунингдек, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда
ташкилотларнинг
бошқарув органлари, кучлари ва воситаларидан иборат.
3. ФВДТга кирувчи корхоналар ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий ижро
этувчи органлари аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза
қилиш соҳасида ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси
ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси палаталарининг
қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари
ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва
фармойишлари
ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, Ўзбекистон
Республикаси фуқаро муҳофазаси бошлиғи, Фавқулодда вазиятлар вазирининг
буйруқлари, кўрсатмалари ва ушбу Низом асосида олиб боради.
Ўзбекистон
Республикасининг, шунингдек Қорақалпоғистон
Республикасининг халқаро шартномаларида мазкур Низомда назарда
тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро
шартнома
қоидалари қўлланилади.
Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
4.