23-идумда фуқаро муҳофазаси тадбирларини ташкил қилиш ва олиб бориш, тузилмаларни тузиш ва сардорларини тайинлаш тўғрисида


Download 248.5 Kb.
bet3/15
Sana14.01.2023
Hajmi248.5 Kb.
#1092503
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
2 1 ФМ тузилмаларни тузиш туз тўғр буйруқ

фавқулодда вазият - одамлар қурбон бўлиши, уларнинг соғлиғи ёки атроф табиий муҳитга зарар етиши, жиддий моддий талафотлар келтириб чиқариши ҳамда одамлар ҳаёт фаолияти шароитини издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий ёки бошқа офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган вазият;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш - фавқулодда вазиятлар рўй берганда ўтказилиб, одамлар ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорини камайтиришга, шунингдек фавқулодда вазиятлар рўй берган зоналарни ҳалқага олиб, хавфли омиллар таъсирини тугатишга қаратилган авария-қутқарув ишлари ва кечиктириб бўлмайдиган бошқа ишлар комплекси;
фуқаро муҳофазаси - ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфлардан Ўзбекистон Республикаси аҳолисини, ҳудудларини, моддий ва маданий бойликларини муҳофаза қилиш мақсадида ўтказиладиган тадбирларнинг давлат тизими;
фуқаро муҳофазаси хизмати - фуқаро муҳофазаси махсус тадбирларини бажариш, фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳаракатларини таъминлаш учун кучлар ва воситаларни тайёрлаш мақсадида тузилган функционал бўлинмалар мажмуи;
ҳимоя иншоотлари - аҳолини ва ишлаб чиқариш ходимларини замонавий қирғин воситаларидан муҳофаза қилишга махсус мўлжалланган муҳандислик иншоотлари мажмуи;
фуқаро муҳофазаси кучлари - қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш учун тузиладиган фуқаро муҳофазаси ҳарбий қисмлари, умумий ва махсус ҳудудий, функционал ва объект тузилмалари.
1.4. ФМ тузилмалари доимий тарзда ташкил этилади. Шунингдек, вазиятдан келиб чиққан ҳолда, йирик фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганда ёки шундай ҳолатлар юзага келганда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ФМ бошлиқлари қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида ёки зоналар бўйича вақтинчалик ҳаракатланувчи ФМ тузилмалари ташкил этилиши ҳам мумкин. Уларнинг таркиби ва тузилиш тартиби тегишли ФМ бошлиқлари томонидан белгиланади.
1.5. Фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг миқдори Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри (туман ва шаҳарлар) умумий аҳоли сонининг 1% дан кам бўлмаган қисмини ташкил этиши лозим.
1.6. ФМ тузилмалари идоравий бўйсиниши бўйича:
шаҳарлар, туманлар, қишлоқ ва маҳалла фуқаролари йиғинларидаги ҳудудий тузилмаларга;
вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари ҳамда иқтисодиёт объектлари тасарруфидаги махсус тузилмаларга;
фавқулодда вазиятларда махсус тадбирларни бажариш учун ФВДТнинг ФМ хизматлари тузилмаларига бўлинади.
1.7. ФМ тузилмаларининг бир қисми «Доимий тайёргарлик»да фаолият кўрсатиши мумкин (электр, газ, сув таъминоти, жамоат тартибини сақлаш, йўл харакати хавфсизлиги, тез тиббий ёрдам, ёнғин хавфсизлиги хизмати, "Қутқарув хизмати"нинг навбатчиликдаги куч ва воситалари ва бошқалар).
1.8. ФМ тузилмаларининг "Юқори тайёргарлик" ва "Фавқулодда режим" ҳолатида фаолият олиб борилиши тегишли ФМ бошлиқлари томонидан белгиланади.



Download 248.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling