23-идумда фуқаро муҳофазаси тадбирларини ташкил қилиш ва олиб бориш, тузилмаларни тузиш ва сардорларини тайинлаш тўғрисида


қишлоқ хўжалиги ўсимликларини муҳофазалаш бўйича гуруҳлар ва звенолари


Download 248.5 Kb.
bet8/15
Sana14.01.2023
Hajmi248.5 Kb.
#1092503
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
2 1 ФМ тузилмаларни тузиш туз тўғр буйруқ

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини муҳофазалаш бўйича гуруҳлар ва звенолари - фитопатологик ва энтомологик разведка ўтказиш, ўсимликларни ва ўсимликлардан олинадиган озиқ-овқатларни муҳофазалаш тадбирларини амалга ошириш.
4.2. Вазиятдан колиб чиққаи ҳолда, тегишли ФМ бошлиқларининг қарорига биноан ФВДТ таркибида бошқа маҳсус тузилмалар ташкил этилиши мумкин.


V. Ҳудудий тузилмалар
5.1. Ҳудудий тузилмалар таркибига умумий йўналишдаги тузилмалар шунингдек ФМ хизматларининг қуйидаги махсус тузилмалари киритилиши мумкин:
разведка гуруҳлари, звенолари;
алоқа гуруҳлари, звенолари;
тиббий бригадалар, гуруҳлар (вилоятларда - тез ҳаракатланувчи токсикологик бригадалар, доимий тайёргарликдаги махсус тез тиббий ёрдам бригадалари, шаҳар ва туманларда эпидемиологик разведка гуруҳлари, йўналишдаги тез тиббий ёрдам бригадалари);
муҳандислик (муҳаидислик разведка қилиш гуруҳлари, бино, иншоот, йўл ва кўприкларни таъмирлаш ва қайта тиклаш) командалари;
авария-техник (электр тармоқлари авария-техник, авария-газотехник, сув-канализация, иситиш тармоқларини таъмирлаш ва қайта тиклаш) гуруҳлари;
автомобил (отрядлари) командалари;
жамоат тартибини сақлаш (командалари) гуруҳлари;
моддий таъминот гуруҳлари (овқатланиш пунктлари, кўчма озиқ-овқат ва кийим-кечак таъминоти пунктлари, кўчма авто ёқилғи қуйиш станциялари, сув ташиш звенолари);
техник таъминот (кўчма техник таъмирлаш) гуруҳи;
қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш бригада ва звенолари.
5.2. Ҳудудий тузилмаларни тузиш учун тегишли шаҳар ва туманлар ҳудудида жойлашган мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, ташқилот, муассаса ва хўжаликлар база сифатида
олиниши мумкин.
VI. Объект тузилмалари
6.1. Объект ФМ тузилмалари мулкчилик шаклидан қатъий назар корхоналар, ташкилотлар, хўжаликлар ва барча муассасаларда тузилиб, уларнинг таркибига ушбу объектнинг умумий йўналишдаги тузилмалари ва ҳизматларининг махсус тузилмалари (разведка гуруҳлари, алоқа ва хабар бериш гуруҳи, тиббий гуруҳлар (санитар дружиналар, санитар постлар), авария-техник командалар, ёнғин хавфсизлиги бўлинмалар (звенолар), жамоат тартибини сақлаш гуруҳлари, ҳимоя иншоотларига хизмат кўрсатиш звенолари, газдан қутқариш отрядлари (гуруҳлари), зарарсизлантириш гуруҳлари ва санитар ювиш пунктлари, кўчма овқатланиш пунктлари ва бошқа тузилмалар) киради.
6.2. Кучли таьсир этувчи заҳарли моддаларни ишлаб чиқарувчи, улардан фойдаланувчи, уларни сақловчи ва ташувчи обьектларда умумий йўналишдаги йиғма отрядлар (командалар, гуруҳлар) ўрнига кимёвий ва радиациявий муҳофаза йиғма отрядлари (командалар, гуруҳлар) тузилади.
Кўмир ва бошқа фойдали қазилмалар қазиб олинадиган шахталарда умумий вазифаларни бажарувчи ФМ тузилмалари, ФМ хизматлари махсус тузилмаларини тузиш шароитдан келиб чиққан ҳолда мазкур объект ФМ бошлиғи зиммасига юклатилади.
Тоғ, кимё, нефт-кимё ва бошқа саноат корхоналарида мавжуд ҳарбийлаштирилган тоғ-қутқарув, газдан қутқарув бўлинмалари (қисмлари) ФМнинг тузилмалари таркибида алоҳида тузилма бўлиб ҳисобланиши мумкин.
Дарё транспорти ва бошқа сузувчи воситалари мавжуд объектларда қугқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни олиб бориш учун мўлжалланган сув авария-қутқарув отрядлари (гуруҳлари) тузилади.
6.6. Қишлоқ хўжалик объектларида (ширкат, фермер хўжаликлари, машина-трактор паркларида) ФМ вазифаларини бажариш, фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш ва зарарларини камайтириш мақсадида ушбу объектларда ишловчилар сони ва объектларда юзага келиши мумкин бўлган вазиятларни ва мавжуд шарт шароитларни ҳисобга олиб қуйидаги тузилмалар ташкил этади:
қутқарув гуруҳлари;
санитар постлари;
ёнғин хавфсизлиги гуруҳи (бўлинма, звенолар);
жамоат тартибини сақлаш гуруҳлари;
қишлоқ хўжалик ўсимликлари ва ҳайвонларини муҳофаза қилиш гуруҳлари;
бошқа тузилмалар.
6.7. Корхоналар, ташкилотлар, идоралар, хўжаликлар ва барча
муассасаларда фуқаро муҳофазаси вазифаларини бажариш мақсадида ушбу объектларда ишловчилар сони ва объектларда юзага келиши мумкин бўлган вазиятларни ва мавжуд шарт шароитларни ҳисобга олиб қуйидаги тузилмалар ташкил этади:
разведка гуруҳлари, звенолари;
алоқа ва хабар бериш гуруҳлари, звенолари;
қутқарув командалари ёки гуруҳлари;
санитар дружиналари ёки санитар постлари;
жамоат тартибини сақлаш гуруҳлари;
ёнғин хавфсизлиги гуруҳлари (бўлинма, звенолар);
ҳимоя иншоотларига хизмат кўрсатиш бўйича груҳлар ёки звенолар;
авария-техник гуруҳлар;
радиациявий-кимёвий назорат постлари;
бошқа тузилмалар.



Download 248.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling