X. Фуқаро муҳофазаси тузилмалари
ҳисобини юритиш тартиби
10.1. ФМ тузилмалари ҳисоби мазкур Низом иловаси (Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси тузилмалари ҳисобини олиб бориш шакли) асосида юритилади.
10.2. ФМ тузилмаларининг ҳисоби қуйидаги тартибда юритилади ва умумлаштирилади:
маҳалла (қишлоқ) фуқаролар йиғини, объектлар, туман ва шаҳарлар миқёсидаги ФМ тузилмалари ҳисоби тегишли ФМ бошликлари томонидан;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ФМ тузилмалари ҳисоби тегишли ФМ бошлиқлари ва ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармалари томонидан;
Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идораларининг ФМ тузилмалари ҳисоби тегишли ФМ бошлиқлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан.
XI. Тузилмалар тайёргарлиги
11.1. Тегишли ФМ бошлиқлари томонидан "ФМ тузилмаларини шай ҳолатга келтириш режаси" ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Мазкур режаларда ҳар бир тузилмалар учун қуйидагилар назарда тутилиши зарур:
фавқулодда вазиятлар хавфи ёки бундай холатлар юзага келганда шахсий таркибни огоҳлантириш ва йиғиш тартиби;
шахсий таркибга шахсий ҳимоя ва табел жиҳозларини тарқатиш тартиби ва муддати;
тузилмаларни тўлиқ шай ҳолатга келтириш муддати;
тузилмаларнинг тўпланиш ҳудудлари ёки қутқарув ишлари олиб борилаётган ҳудудларга тартибли ҳаракатланишини таъминлаш масалалари;
ҳаракат хавфсизлиги ва комендантлик хизматини ташкиллаштириш;
қидирув-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни амалга ошириш даврида техника хавфсизлиги қоидаларига ўргатиш;
моддий-техник таьминот тартиби.
11.2. ФМ тузилмаларининг шайлиги ўқув. машғулотлари, мусобақалар жараёни, кўриклар ва бошқа ФМ тадбирларида текширилади. Текширув жараёнида ФМ тузилмаларининг шайлиги қуйидагича баҳоланади:
"Тайёр" - тузилма штат бирлиги бўйича шахсий таркиб 85-100% жамланган;
85-100% шахсий таркиб ўз вазифаларини тўлиқ билади;
табелда кўрсатилган техника ва асбоб-анжомлар билан 85-100% таъминланган;
тузилмага тегишли меъёрий ҳужжатлар 85-100% сифатли ишлаб чиқилган;
"Йиғин" сигналидан кейин белгиланган муддатда 85-100% шахсий таркиб йиғилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |