23-идумда фуқаро муҳофазаси тадбирларини ташкил қилиш ва олиб бориш, тузилмаларни тузиш ва сардорларини тайинлаш тўғрисида


Download 248.5 Kb.
bet6/15
Sana14.01.2023
Hajmi248.5 Kb.
#1092503
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
2 1 ФМ тузилмаларни тузиш туз тўғр буйруқ

Объект тузилмалари - барча иқтисодиёт объектларида тузилиб, улар умумий йўналишдаги (ихтисослашган) ва объект хизмат тузилмаларига бўлинади. Ушбу тузилмалар асосан мазкур объектда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун сафарбар этилиб, объект ФМ бошлиғига бўйсинади. Тегишли ҳокимлик ва юқори ташкилотлар ФМ бошлиқлари қарорига асосан улардан бошқа объектларда юз берган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларида ҳам фойдаланиш мумкин.


IV. Фуқаро муҳофазаси хизмати тузилмалари ва уларнинг вазифалари.
4.1. ФМ хизматлари тузилмаларига қуйидаги вазифалар юклатилади:
разведка гуруҳлари, радиациявий ва кимёвий назорат звенолари ва постлари - зарарланиш ўчоқлари, катта талофатли сув босиш жойларида, оммавий ёнғин районларида, тузилмалар ва аҳоли жойлашган жойларда, ҳаракатланиш маршрутларида умумий, радиациявий, кимёвий ва биологик (бактериологик) вазият билан боғлиқ разведка ишларини олиб бориш;
алоқа командалари, гуруҳлари ва звенолари - фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишлари давомида қидирув-қутқарув, авария-тиклаш ҳамда бошқа кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни амалга ошириш учун жалб этилган куч ва воситалар ҳамда бошқарув органлари орасида доимий, узлуксиз алоқани таъминлаш;
тиббиёт отрядлари, гуруҳлари, санитар дружиналар ва постлар - фавқулодда вазиятлар юз берган ҳўдудларда жабрланганларга бирламчи тиббий ёрдам қўрсатиш, уларни хавфсиз ҳудудларда жойлашган шифохоналарга эвакуация қилиш, эпидемияга қарши ва санитар-гигиеник тадбирларни олиб бориш;
ёнғин хавфсизлиги командалари, бўлинмалари ва звенолари - портлаш, ёнғин содир бўлган объектлар ва ҳудудларда ёнғинларни ўчириш, кимёвий хавфли объектларда кимёвий моддалар тўкилиши юз берган ҳолларда улар тарқалишининг олдини олиш;
муҳандислик командалари, гуруҳлари ва звенолари - қидирув-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларини ташкил этиш учун, фавқулодда вазиятлар юз берган ҳудудларга олиб: борувчи йўлларни тозалаш, йўл ва йўл иншоотларини тиклаш, таъмирлаш, фавқулодда вазиятдан зарар кўрган зарур иқтисодиёт объектларини таъмирлаш ва қайта тиклаш ишларини ташкил этиш;

Download 248.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling