Балиқчи туман халқ таълими бўлими мудири: Н. Хакимова 2023 йил январь


Download 41.19 Kb.
bet1/2
Sana14.02.2023
Hajmi41.19 Kb.
#1196728
  1   2
Bog'liq
МАКТАБ ЙЎЛ ХАРИТАСИ НАМУНА

“ТАСДИҚЛАЙМАН”


Балиқчи туман халқ таълими бўлими мудири:
_____________Н.Хакимова


2023 йил _____ январь


Андижон вилояти Балиқчи тумани умумий ўрта таълим мактабларида хорижий
тилларни ўқитиш самарадорлигини ошириш, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларига касбни ўргатиш
ишларини ташкил этишга қаратилган

ЙЎЛ ХАРИТАСИ”





Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизмлари

Муддати

Молиялаш-тириш манбалари

Масъул ижрочилар




Ўқувчиларни касбни ўргатиш ишларини ташкил этиш





Мактабларда ўқувчиларнинг касблар тўғрисида тушунчаларини кенгайтириш

1. Ўқувчиларни ҳудуддаги ихтисослашуви, корхона ва ташкилотларда мавжуд иш ўринларида яратилган имкониятлар билан таништириш.
2. Ўқувчилар ва корхоналар билан “Касб ва ёшлар” мулоқот ойлигини ташкил этиш.
3. Мактаб директорлари ҳамда
ота-оналар билан ўқувчиларни касбга ўқитиш мажбурийлиги борасида тушунтириш ишларини олиб бориш.

2023 йил февраль

2023 йил апрель



-

Туман халқ таълими бўлими
Умумий ўрта таълим мактаблари директорлари





Тумандаги умумтаълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчиларнинг касбга бўлган қизиқишларини ўрганиш.

1. Тумандаги умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларини касбга йўналтириш бўйича сўровнома ўтказиш.
2. Сўровнома натижаларини таҳлил қилиш ҳамда 1-3-иловаларга мувофиқ тегишли маълумотларни туман ҳокимлигига киритиш.

Икки ҳафта муддатда

-

Туман халқ таълими бўлими
Умумий ўрта таълим мактаблари директорлари





Умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларини
касб-ҳунар мактабларига жалб қилиш ишларини ташкил этиш.

1. Касб-ҳунар мактабларида мактаб ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар” кунларини ўтказиш режа-жадвалини тасдиқлаш.
2. Умумтаълим мактабларини
касб-ҳунар мактабларига бириктириш.
3. Мактабларнинг 9-синф битирувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш бўйича ота-оналар билан тушунтириш ишларини олиб бориш.

2023 йил апрель
2023 йил апрель-май
2023 йил май-июнь

-

Туман ҳокимлиги,
Туман халқ таълими бўлими, тумандаги КХМ раҳбарлари,
Умумий ўрта таълим мактаблари директорлари





Ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш бўйича умумтаълим мактаблари директорлари учун ўқув-семинарини ташкил қилиш.

1. Туман семинарини ўтказиш дастурини ва иштирокчилар рўйхатини шакллантириш.
2. Туманидаги 35-умумтаълим мактабида туман семинарини ташкил этиш.
3. Семинарга туман умумтаълим мактаблари директорлари ва ота-оналарини жалб қилиш.

Ўн кун муддатда

2023 йил февраль



-

Туман халқ таълими бўлими
3-умумий ўрта таълим мактаби директори





Ўқувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш.

1. Мактабларда “Бизнес дарс”ларини ташкил этиш бўйича дастур ва лойиҳаларни шакллантириш. Дастлаб, биринчи сектор 55 мактаб, иккинчи сектор 16 мактаб, учинчи сектор 34 мактаб ва тўртинчи сектор 54 мактабларда намуна сифатида амалга ошириш.
2. Дарс жараёнларига уйғунлашган ҳолда “Бизнес дарс”ларини ўтказиш.
3. “Бизнес дарс”ларини ўтказиш жараёнларига ўз соҳасида юқори натижаларга эришган тадбиркорларни жалб қилиш. (Туман тадбиркорлар уюшмаси билан хамкорликда)

Бир ҳафта муддатда

2023 йил февраль ойидан бошлаб



-

Туман ҳокимликлари, туман Ёшлар ишлари агентлиги , Туман халқ таълими бўлими, Марказий банк туман бўлинмалари,





Касблар ўқитиладиган таълим муассасаларини белгилаш.

1. Ўқитиладиган касбларга мос равишда жиҳозланганлик ҳолатидан келиб чиқиб, касбларга ўргатиладиган мактаблар рўйхатини шакллантириш.
2. Танланган касблар асосида ўқитишни ташкил этиш мақсадида масъул ишлаб чиқарувчи ташкилот ва корхоналар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. (Туман тадбиркорлар уюшмаси билан хамкорликда)
3. Ўқитиладиган касблар бўйича дарс берадиган педагог ва ишлаб чиқариш усталари рўйхатини шакллантириш.
4. Ишлаб чиқариш усталарини малака ошириш курси дастурлари асосида ўқитиш.
5. Психологик диагностика натижаларидан келиб чиқиб, касблар кесимида ўқувчилар гуруҳини шакллантириш.
6. Ўқувчилар яшаш манзилидан келиб чиқиб, касбларга ўргатиш жадвали ва машғулот ўтказиладиган муассасаларни тасдиқлаш.



2023 йил февраль
2023 йил март
2023 йил март
2023 йил феврал ойидан бошлаб



-

Туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими
Умумий ўрта таълим мактаблари директорлари







11-синф ўқувчиларини даромад топадиган иш билан таъминлаш чораларини кўриш.

1. 11-синф ўқувчилари дарсдан ташқари вақтларда ҳақ тўланадиган иш билан бандлигини таъминлаш учун корхона ва ташкилотларни мактабларга бириктириш. (Туман тадбиркорлар уюшмаси билан хамкорликда ишлаш)
2. Ўқувчиларни касбга ўргатиш жараёнининг ҳисобини юритиш.

2023-2024 ўқув йилидан бошлаб

-

Туман ҳокимлиги,
туман халқ таълими бўлими,
умумтаълим мактаблари директорлари





Умумтаълим мактабларида ишлаб чиқариш устахоналарини ташкил этиш.

1. Ўқув устахоналарини лойиҳалаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш.
2. Ўқув устахоналари қуриладиган мактаблар рўйхатини шакллантириш. Тажриба асосида 15,4 ва 54,55,16 мактаблар.
3.Тумандаги умумтаълим мактабларида лойиҳа асосида ўқув устахоналарини қуриш учун туман ҳокимлигига таклиф киритиш.

2023 йил феврал



Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан (ҳисоб-китоблар асосида)

Туман ҳокимлиги,
туман молия бўлими, туман халқ таълими бўлими,
умумтаълим мактаблари директорлари





Умумтаълим мактабларидаги технология фан хоналарини жиҳозлаш.

1. Тумандаги умумтаълим мактаблари технология хоналари жиҳозланиши даражасини хатловдан ўтказиш ҳамда жиҳозлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.
Умумтаълим мактабларида Жами 76 та технология хоналари мавжуд бўлиб улардан 24та ўғил болалар учун ва 52 та қиз болалар учун мўлжалланган.
2. Технология фан хоналарини белгиланган талаблар асосида жиҳозлаш чораларини кўриш.

2023 йил
1 февраль
2023 йил
май

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан (ҳисоб-китоблар асосида)

Туман халқ таълими бўлими
Умумтаълим мактаблари директорлари





Умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг касбга ўргатиш ишларини ташкил этиш.

1 Тумандаги умумтаълим мактабларининг бўш турган ер майдони ва бино-иншоотларини хатловдан ўтказиш.
2. Хатлов натижасида мактаб жойлашган ҳудуд инфратузилмасини инобатга олган ҳолда, мактаб ҳудудидаги ер майдонида енгил конструкцияли қурилмалар қуриш учун туман ҳокимлигига таклифлар киритиш. Тажриба асосида 15,4 ва 54,55,16 мактаблар.
3. Енгил конструкцияли қурилмалар ҳамда бўш бинолар негизида касб ҳунар мактаблари билан ҳамкорликда ўқувчиларни касбга ўқитиш курсларини ташкил қилиш.
4. Мазкур ишларни амалга оширишда тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш. (Туман тадбиркорлар уюшмаси билан хамкорликда ишлаш)

2023 йил
февраль
2023 йил давомида

-

Туман ҳокимлиги,
туман халқ таълими бўлими,
умумтаълим мактаблари директорлари





Умумтаълим мактабларида ишлаб чиқариш корхоналари филиалларини ташкил қилиш.

1. Мактаблар кесимида ишлаб чиқариш корхоналари филиалларини ташкил қилиш имкониятларини ўрганиб чиқиш. (Туман тадбиркорлар уюшмаси билан хамкорликда ишлаш)
2. Ҳудудлар имкониятларидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш корхоналарини жалб қилган ҳолда мактабларда уларнинг филиалларини ташкил қилиш.
3. Корхоналар филиалларида умумтаълим мактаблари ўқувчиларини касбга ўқитиш билан бир қаторда ишлашини ташкил қилиш.

Бир ой муддатда
Йил давомида

-

Туман ҳокимлиги,
туман бандлик бўлими, туман халқ таълими бўлими,
умумтаълим мактаблари директорлари





Умумтаълим мактабларида таълим олаётган ўқувчиларга бир вақтнинг ўзида таълим олиш ва бириктирилган корхоналарда ишлаш имкониятини яратиш.

1. Умумтаълим мактабларини тумандаги корхона ва ташкилотларга бириктириш.
(Туман тадбиркорлар уюшмаси билан хамкорликда ишлаш)
2. Ҳамкор корхоналар билан биргаликда дуал таълим шакли асосида ўқитиш имкониятларини ўрганиш ва тегишли касбларни танлаш.
3. Танлаб олинган касблар бўйича ўқувчиларни дуал таълим шаклида ўқитишни йўлга қўйиш.

2023 йил февраль

2023 йил февраль


2023 йил март ойидан бошлаб

-

Туман ҳокимлиги,
туман бандлик бўлими, туман халқ таълими бўлими,
умумтаълим мактаблари директорлари




Download 41.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling