Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Амалий математика ва интеллектуал технологиялар факультети
“Алгоритмлар ва дастурлаш технологиялари” кафедрасининг
2023 йил 26 апрел кунидаги 16-сонли мажлиcи
БАЁННОМАСИДАН КЎЧИРМА
ҚАТНАШДИЛАР: Адамбаев У.Э. – кафедра мудири в.б., ф.-м.ф.н.; Полатов А.М. – ф.-м.ф.д., проф.; Хакимов М.Х.– т.ф.н., проф.; Икрамов А.М.– ф.-м.ф.н., доц.; Исмаилов Б.М.– т.ф.д., доц.; Гайназаров С.М.–ф.-м.ф.н., проф в.б.; Пулатов С.И. – ф.-м.ф.н, доц.в.б.; Махаров Т.А.– доц.в.б.; Юсупов Ю.С.– PhD, доц.в.б.; Хайиткулов Б.Х. – PhD, доц.в.б.; Нигманова Д.Б.– кат.ўқит., Латипов Н.Қ.– кат.ўқит., Наврузов Э.Р.– кат.ўқит., Мухаммадиев Р. – ўқит., Сапаев Ш.О. – ўқит., Бахромов Р.Х. – ўқит., Н.М.Каримов – ўқит.; Олимова М.В. – стажёр-ўқитувчи, Тошпўлатов А.– стажёр-ўқитувчи, Абдужабборов З. – стажёр-ўқитувчи.
КУН ТАРТИБИ: 2-босқич 70610101–Компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари (йўналишлар бўйича) ва 70610201 – Компьютер тизимлари ва уларнинг дастурий таъминоти (тармоқлар ва соҳалар бўйича) мутахассисликлари магистратура талабаларининг магистрлик диссертацияларининг дастлабки ҳимояси.
ЭШИТИЛДИ: 2-босқич 70610201 – Компьютер тизимлари ва уларнинг дастурий таъминоти (тармоқлар ва соҳалар бўйича) магистранти Балтабаева Нилуфар Ибодулла қизининг “Икки ўлчовли чизиқсиз боғлиқли чегаравий масалани сонли ечишнинг математик модели ва дастурий таъминотини яратиш” мавзусидаги МД иши бажарилиши бўйича ҳисобот берди. Ўқитувчилар томонидан берилган саволларга қониқарли жавоб берди. Иш бўйича 2 та тезис ва 1 та мақола чоп этилган, тақризлар олинган. Кафедра жамоаси мазкур МД ишини кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда ҳимояга тавсия қилади.
ҚАРОР ҚИЛИНДИ: Балтабаева Нилуфар Ибодулла қизининг “Икки ўлчовли чизиқсиз боғлиқли чегаравий масалани сонли ечишнинг математик модели ва дастурий таъминотини яратиш” мавзусидаги магистрлик диссертация дастлабки ҳимояси қониқарли деб топилсин ва ҳимояга тавсия қилинсин.
Алгоритмлар ва дастурлаш технологиялари
кафедраси мудири У.Э.Адамбаев
Мажлис котибаси М.А.Хакимова
Do'stlaringiz bilan baham: |