- Кредитлар. Ҳеч бир шубҳасиз банкларнинг энг йирик активлари бўлиб кредитлар ҳисобланади ва аксарият ҳолларда жами активлар ҳажмининг диярли учдан икки қисмини ташкил қилади. Балансда кредитлар бўйича маълумотлар бўйича маълумотларни акс эттиришда иккита рақам ишлатилади. Биринчиси, кредит-брутто бўлиб, унда банк томонидан берилган жами кредитлар миқдори (жумладан, пролонгация қилинганлари) кўрсатилади. Ушбу суммадан кредитлар бўйича жорий ва эҳтимолий зарарлар заҳираси суммасини чегириб ташласак соф кредит, яъни кредит-нетто аниқланади.
- Иккинчи даражали активлар. Банк активлари жумласига бино ва иншоотларнинг соф қиймати (амортизация ажратмаси ҳисобга олинган ҳолда), шуъба корхоналарга инвестициялар ва бошқа унча аҳамиятли бўлмаган позицияларни киритишимиз мумкин. Моддий маблағларнинг қиймати, яъни бино ва ускуналарга сарфланган фиксацияланган активлар одатда активлар ҳажмида кам салмоқни ташкил қилади.
Депозитлар - Ҳар қандай банк пассивларининг асосий ташкилий қисми – жисмоний ва юридик шахсларнинг (резидент ва норезедентларнинг) банкга бўлган молиявий талабномаси ҳисобланадиган депозитлардир.
- Ҳаракатдаги банк қонунчилигига кўра банк тугатилиши чоғида, банк активлари сотилишидан келиб тушадиган маблағлар биринчи навбатда мижозларнинг талаблари қондирилиши йўналтирилади. Қолган кредиторлар эса қанча маблағ қолса, шунга эгалик қилишади.
- Депозитларнинг қуйидаги асосий тўрт тури мавжуд:
- Талаб қилгунга қадар депозитлар.
- Муддатли депозитлар.
- Жамғарма депозитлари.
- «Гибрид» ёки махсус депозитлар (ҳисоб-китоб чеклари, аккредитивлар, депозит ячейкалари ва х.к.).
- Асосий қисм депозитлар жисмоний ва юридик шахсларга тегишлидир. Аммо давлат органлари ҳам йирик депозит ҳисобварақларига эгадирлар. Масалан, бюджетдан ташқари пенсия фонди жамғармасига ажратмалар унинг депозит ҳисобварағига келиб тушади. Худди шундай Молия вазирлиги томонидан қимматли қоғозларни сотишдан олинган тушум ёки ДСҚ томонидан йиғиладиган солиқлар тегишли банкларда очилган депозит ҳисобварақларда йиғилиб боради. Шунингдек, йирик банклар депозитларни жалб қилиш ишларида ўзларининг хорижий бўлимларидан фойдаланишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |