Банк ҳисобварағи ва комплекс банк хизматлари кўрсатиш бўйича сонли шартнома термиз ш. «­» 202 й


Download 0.92 Mb.
bet7/25
Sana31.01.2024
Hajmi0.92 Mb.
#1818053
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   25
Bog'liq
Комплекс договор узб 08.10.2021й

5. БАНК СИРИ
5.1. Ўзбекистон Республикасининг «Банк сири тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, Банк банк сирини ташкил этадиган Мижоз тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини кафолатлайди.
5.2. Банк сирини ташкил этадиган Мижоз тўғрисидаги маълумотлар фақат Мижознинг ёзма аризасига биноан, Мижознинг ўзига ёки унинг ишончли вакилига берилиши мумкин.
5.3. Мижознинг Банк сирини ташкил этадиган маълумотларини учинчи шахсларга тақдим қилиш фақатгина Ўзбекистон Республикасининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда амалга оширилиши мумкин.


6. БАНК ХИЗМАТЛАРИ УЧУН ТЎЛОВЛАРНИНГ МИҚДОРИ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ
6.1. Ушбу Шартнома имзоланган кундан бошлаб, Мижоз Банк томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун, ушбу Шартномага илова қилинадиган, Банкнинг www.asakabank.uz сайтида жойлаштириладиган Банкнинг амалдаги тарифларига (бундан буён - «Тарифлар») биноан тўланади (ушбу Шартноманинг 7-Иловаси).
6.2. Банк томонидан Мижозга кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 780- ва 783-моддаларига биноан, унинг топшириғисиз тегишли суммаларни Мижознинг ҳисобварағидан ечиб олиш йўли билан амалга оширилади. Ушбу Шартнома бекор қилинганда, ҳар ойлик тўлов кўринишида белгиланган тўловлар бўйича, комиссия нотўлиқ ой учун тўлиқ ой учун белгиланган Тариф миқдорида ундирилади.
6.3. Белгиланган Банк тарифлари ўзгарган тақдирда, Банк Мижозни бу ҳақида Банкнинг веб-сайтида, Банк биносидаги ахборот стендларида тегишли ахборот эълонларини жойлаштириш йўли билан, шунингдек ушбу шартномада Мижоз томонидан кўрсатилган алоқа каналлари орқали юборилган, ёки Банк ҳужжатларини олиш учун Мижоз томонидан тайинланган ваколатли шахсга топширилган ёзма хабарнома кўринишида бундай ўзгаришлар киргунга қадар камида 10 (ўн) календар кунидан аввал хабардор қилиши шарт. Банк Мижознинг шартларини яхшилайдиган тарифларга ўзгартиришларни анча қисқа муддатларда амалга киритишга ҳақлидир.
6.4. Ҳисобварақда маблағлар бўлмаганда ёки маблағ етарли бўлмаганда, кўрсатилган хизматлар учун тўланмаган сумма бўйича тўлов топшириқномаси, акцептсиз тўлов талабномалари, мемориал ордер ва/ёки инкассо топшириқномалари Банк томонидан Мижознинг 2-сонли Картотекасига жойлаштирилади ва қонунчиликда белгиланган тартибда ижро этилиши лозим.



Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling