«Банк менежменти ва маркетинги» фани


Бошқарув тизимини такомиллаштириш


Download 0.5 Mb.
bet3/4
Sana25.02.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1228381
1   2   3   4
Bog'liq
3-мавзу

Бошқарув тизимини такомиллаштириш

  • Биринчи босқич меҳнатни самарали ташкил этишга тўсқинлик қилувчи муаммоларни аниқлаш ва ўрганиш билан боғлиқ. Кўпинча муаммо банк фаолиятининг кучли ва ожиз жиҳатларини таҳлил қилиш босқичида аниқланади ва кейинчалик уни ойдинлаштиришга қуйидагилар кўмаклашади:
    • меҳнатни ташкил қилиш ва ходимларнинг ўз вазифаларини бажариши устидан тизимли назорат ўрнатиш;
    • банкнинг турли бўлинмалари рҳбарларининг индивидуал баҳолари;
    • ходимлар ўртасида мунтазам сўров ўтказиш;
    • банкда рационализаторлик ишини ташкил этиш;
    • муаммони жамоавий ўрганишни рағбатлантриш;
    • бошқа банкларда ишлаш тажрибасини ўрганиш, шаклланган ташкилотни бошқа кредит институтлари фаолияти билан қиёслаш;
    • махсус таҳлилий гуруҳлар томонидан амалга ошириладиган кенг қамровли диагностика.

Бошқарув тизимини такомиллаштириш

  • Иккинчи босқичда муаммони ҳал қилиш бўйича хатти-ҳаракатлар режаси белгиланади. Муаммони ҳал қилиш мақсади бошқа бошқарув тузилмалари томонидан ҳам моҳиятига кўра, ҳам тадбирлар изчиллигига кўра қўллаб-қувватланиши керак.
  • Учинчи босқич муаммони келтириб чиқарган сабаблар таҳлилини кўзда тутади. Агар дастлабки икки босқичда муаммо умумий ҳолда (биринчи босқич) намоён бўлса ва унинг ҳал қилиниши бўйича тамойилиал қарор қабул қилинса (иккинчи босқич), ушбу босқичда муаммо тўлалигича намоён бўлади, муаммоли вазият батафсил таърифланади ва натижада ҳатти-ҳаракатлар режаси ойдинлашади.
  • Тўртинчи босқич камчиликлар келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар тизимини таҳлил қилиш орқали аниқ масалаларни ҳал қилишда устуворликни белгилаш, масалалар ечишнинг кетма-кетлигини аниқлаш ва белгиланган мақсадларга эришиш имконини беради.

Бошқарув тизимини такомиллаштириш

  • Бешинчи босқич энг ижодий жараён ҳисобланади. Бу ерда ғоялар туғилади, улар орасидан бошқарув тизимини шаклантириш вазифасини ҳал қилиш бўйича умумий вазифани энг самарали тарзда ҳал қилиш йўллари аниқланади. Одатда, масала бир неча йўл билан ҳал қилиниши мумкин. Уларнинг бирини танлаш, қайта ташкил этиш йўли ҳақида қарор қабул қилиш – энг масъулиятли жараён бўлиб, у сифатнинг чуқур баҳоланишини тақозо этади. Бу ўринда кўп нарса касбий маҳоратга ва иш ташкилотчилари тажрибасига боғлиқ бўлади.
  • Олтинчи босқичда танланган вариантларнинг жорий этилиши кўзда тутилади. Изчил иш жараёнида фаолиятни қайта ташкил этиш асосида ҳар бир аввалги босқичда асосий тамойиллар ва ташкилот қоидаларни ифодалаш, ушбу қарорни қабул қилишга ваколатли бўлган шахслар розилигини олиш мумкин бўлади. Раҳбарият диапазони – битта ҳокимиятга бўйсунувчи лавозимлар сонини белгилаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Раҳбарият лавозимлари ҳар бир алоҳида ҳолда индивидуал тарзда белгилансада, аммо бошқарув модели тузилишини акс эттирувчи муайян кўрсаткичлар мавжуд.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling