«Банк менежменти ва маркетинги» фани


Download 0.5 Mb.
bet1/4
Sana25.02.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1228381
  1   2   3   4
Bog'liq
3-мавзу

«Банк менежменти ва маркетинги» фани

3 – мавзу. Тижорат банклари фаолиятини бошқаришни ташкил қилиш асослари

Дарс режаси

  • 3.1. Банклар фаолиятини бошқаришнинг ташкилий тузилиши
  • 3.2. Банк фаолиятини бошқаришнинг матрицали ва чизиқли моделлари
  • 3.3. Тижорат банклари ташкилий тузилишига таъсир қилувчи омиллар
  • 3.4. Тижорат банклари фаолиятини стратегик ва тактик бошқариш

Банкларнинг ташкилий тузилмаси

Банк фаолиятини бошқаришнинг матрицали ва чизиқли моделлари

  • Чизиқли модел банкларнинг хизматлари, ҳудуди, ихтисослашувига мувофиқ, шулардан биттаси негизида шакллантириладиган банкнинг ташкилий тузилиши ҳисобланади. Ҳар тижорат банки уни мустақил равишда ўз фаолиятидан келиб чиқиб фойдаланади.
  • Чизиқли модел ўз навбатида қуйидаги турларга бўлинади:
  • - функционал модел – аниқ бир хизмат ва маҳсулотларга йўналтирилган;
  • - дивизион модел – тармоқ фаолиятига йўналтирилган;
  • - географик модел – банк мижозлари ва бозорга йўналтирилган.

Функционал модел

  • банкнинг кўрсатадиган анъанавий хизматлари ва операцияларига (кредит, депозит, ҳисоб-китоб, касса, валюта, қимматли қоғозлар билан боғлиқ операциялари ва бошқалар) мувофиқ тарзда банкнинг таркибий бўлинмалари ажралиб чиқиш заруратидан келиб чиқади. Ушбу операция ва хизматларга мос равишда банкларда гуруҳлар, бўлинмалар, бошқарма ва қўмиталар ташкил қилинади. Банк янги бўлим ва махсус бўлинмаларни ташкил қилиш учун зарур бино-иншоатларга, кадрларга ва техникага эга бўлиши талаб этилад

Дивизион модель

  • Чизиқли моделнинг дивизион модел шаклида банк бизнесининг алоҳида фаолият тармоқларини 3 та қисмга бўлиш тавсия этилади. Булар тижорат фаолияти ҳисобланиб кредит, инвестицион фаолияти – халқаро инвестициялар ва банкнинг траст операциялари киради.Банклар фаолиятини операциялари асосида ташкил этиш ихтисослашув ёки маълум бир шўъбаларни ташкил қилиш орқали амалга оширилади. Масалан, тижорат банклари қошида лизинг, кўчмас мулк, автотранспорт, форфейтинг, траст, консалтинг, депозитарий, факторинг каби бўлинмаларни ташкил қилиш орқали шакллантирилади. Умуман, банкнинг ўзида бир операция ва хизматларни кўрсатувчи бўлинма сифатида ташкил этилиши мумкин.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling