«Банк менежменти ва маркетинги» фани


Download 0.5 Mb.
bet2/4
Sana25.02.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1228381
1   2   3   4
Bog'liq
3-мавзу

Матрицали модель

  • Биз юқорида кўриб ўтган банклар фаолиятини ташкил қилишнинг чизиқли моделларини комбинациялашган ҳолда, яъни 2 ва ундан ортиқ моделнинг бир вақтда қўлланиши матрицали модел бўлиб ҳисобланади.
  • Матрицали модел бир неча турларга бўлинади:
  • Икки ўлчамли матрицали модел;
  • Уч ўлчамли матрицали модел;
  • Кўп ўлчамли матрицали модел.
  • Икки ўлчамли матрицали модел – функционал бўлиниш ва мижозлар гуруҳлари бўйича бўлинишининг комбинацияси сифатида фойдаланиб ташкил этилади. Икки ўлчамли матрицали моделдан фойдаланиш у ёки бу операцияларни амалга оширувчи бўлимларни шакллантириш, маҳсулот ва хизматларни кўрсатишдан келиб чиқади. Халқаро банк амалиётида банк хизматларини кўрсатиш билан шуғулланувчи бўлимларни бек офис ва фронт офис деб аталади.

Уч ўлчамли матрицали модел.

Тижорат банкининг кўп ўлчамли матрицали модели

Тижорат банклари ташкилий тузилишига таъсир қилувчи омиллар

  • Ташқи омиллар қуйидагиларни ўз ичига олади:
  • айрим банк хизматлари конъюнктурасидаги ўзгаришлар, ишбилармонлик фаоллигининг сусайиши ва пул бозорларидаги мураккабликлар;
  • янги бошқарув тузилмаларини ташкил этиш заруриятини келтириб чиқарувчи инновацияларнинг, янги банк маҳсулотларининг ривожланиши, кадрлар билан таъминлашни кучайтириш;
  • банк маҳсулотини самарасиз таклиф этиш ва сотиш оқибатида банк рақобатбардошлигининг йўқолиши;
  • ахборот таъминоти ва телекоммуникациялар соҳасида банкни бошқариш жараёнида туб ўзгаришларни тақозо этувчи технологик ўзгаришлар;
  • мижозлар фарзлари, уларнинг банкдан кэтиши, бошқа кредит институтларига ўтиши.

Тижорат банклари ташкилий тузилишига таъсир қилувчи омиллар

  • Ички омиллар. Банк бошқарувини такомиллаштиришни тақозо этувчи ички сабабларга қуйидагилар киради:
  • янги акциядорлар келиб қўшилиши ҳисобига банкнинг жадал ривожланиши, банк маҳсулотлари ва хизматлари рақобатбардошлигини ошириш ва улар сотиладиган бозорларни кенгайтириш;
  • кўпинча штатдаги ходимлар сонини ўзгартирмасдан туриб, молия бозорларидаги янгиликларга таянган ҳолда вазифалар кўламининг кенгайтирилиши;
  • банк бизнесининг барча йўналишлари бўйича амалиётлар ҳажми кўпайиши оқибатида банк ходимлари юкламасининг ортиши;
  • қарор қабул қилувчи шхслар ваколати чеклангани ҳолда қарор қабул қилиш жараёнининг номукаммал, ҳаддан зиёд узоқ давом этувчи жараёнга айланиши;
  • бошқарув ва раҳбариятнинг кучсизлиги;
  • банк ходимлари касбий малакасининг пастлиги, кадрлар қўнимсизлиги;
  • банк раҳбариятида стресс ҳолатларининг, ишлаб чиқариш можароларининг кўплиги;
  • ҳудудий сотиш бозорларини ўзлаштириш, филиаллар очиш, шўъба компанияларни жорий этиш ва бошқа эхтиёжлар.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling