Банк омонати шартномаси
Download 71.5 Kb.
|
7Jk6p4NeflEnev1eX5Mb
- Bu sahifa navigatsiya:
- Омонатчининг мажбуриятлари
- Омонатчининг ҳуқуқлари
- 3. Омонат учун фоизларни хисоблаш ва тўлаш.
Банкнинг ҳукуклари:
Омонатчининг омонат ҳисобварағидан бошқа ҳисобварақларга ўтказилган нақд пулсиз тўловлар учун Банк томонидан белгиланган “Тариф”лар асосида хизмат ҳақи олиш; Қонунчиликда белгиланган асослар мавжуд бўлган ҳолларда, омонат ҳисобварақлари ва омонатга оид маълумотномаларни учинчи шахсларга, суриштирув-тергов, Суд ва бошқа органларга маълумотлар бериш. Омонатчининг мажбуриятлари: 2.3.1. Омонат маблағини ўз вақтида омонат хисобварағига ўтказиш. Банк томонидан талаб қилинган хужжатларни тақдим этиш. Омонат хисобварағидан ўтказилган маблағлар учун Банк томонидан белгиланган тариф бўйича ҳақ тўлаш. SMS info ёки бошқа дастурдан фойдаланганлик учун Банкда белгиланган тариф бўйича ҳақ тўлаш. Омонатчининг ҳуқуқлари: Омонатга қуйилган маблағларни ўз ихтиёрига кўра шахсан ўзи ёки қонуний вакили орқали тасарруф этиш; Шартномада белгиланган ставкада фоиз тўланишини талаб қилиш; Омонатлар тартибига зид бўлмаган бошқа омонат турига нақд пулсиз шаклда ўтказиш. Омонат муддати тугагандан сўнг омонатни ёпиш ва унга ҳисобланган фоизлар билан тўлиқ олиш ёки Банкда мавжуд омонат турларидан бирига қайта расмийлаштириш. SMS info дастуридан фойдаланган ҳолда ёки шахсий кабинети орқали ўзининг омонат маблағи хақида маълумотлар олиш. 2.4.6.Омонатчи биринчи талаби бўйича банкдаги омонатини тўлиқ қайтариб олиши мумкин. 3. Омонат учун фоизларни хисоблаш ва тўлаш. 3.1. Омонатга фоизлар ҳар куни йиллик базавий 365 кундан келиб чиққан ҳолда хисоблаб ёзилади, фоизлар омонат маблағи банкка тушган куннинг эртасидан бошлаб, то у Омонатчига қайтарилган ёки бошқа асосларга кўра омонатчининг ҳисобварағидан ўчирилган кундан олдинги кунгача хисобланади. 3.2.Омонатчининг ҳисобварағи хатланганлиги оқибатида банк ушбу ҳисобварақдаги пул маблағларидан фойдалана олмаган давр учун фоизлар хисобланмайди. 3.3. Омонатчи биринчи талаби бўйича банкдаги омонатини тўлиқ қайтариб олиши мумкин. Омонат муддати давомида қисман қайтариб олиниши мумкин эмас. 3.4. Агар омонатчи ўз омонатини “Банк омонат шартномаси”да белгиланган муддатдан олдин тўлиқ олмоқчи бўлса, бу ҳақда банкка ёзма мурожаат қилиши шарт. Бунда шартноманинг амал қилиши тўхтатилади ва омонатга ҳисобланган фоизлар у тўлиқ сақланган ой учун қуйидаги тартибда тўланади: а) омонат 6 ойдан кам муддат давомида сақланган бўлса омонатга йиллик 10 фоиз ҳисобида фоиз ҳисобланади ва тўланади; б) омонат 6 ойдан 12 ойгача бўлган муддат давомида сақланган бўлса, омонатга йиллик 20 фоиз ҳисобида фоиз ҳисобланади ва тўланади; в) омонат 12 ойдан кўп бўлган муддат давомида сақланган бўлса омонатга йиллик 22 фоиз ҳисобида фоиз ҳисобланади ва тўланади. Омонат муддати давомида тўланган фоизнинг ортиқча қисми мавжуд бўлса, у омонат маблағидан ушлаб қолинади. 3.5. Омонат шартномасида қайд этилган муддат тугаши билан омонат хисобварағи ёпилган ҳисобланади ва омонат қолдиғи, унга ҳисобланган фоизлар омонатчининг талаб қилиб олингунча сақланадиган омонат (20206000) ҳисобрақамига ўтказилади. 3.6. Муддати тугагандан сўнг олинмаган ёки бошқа омонат турига қайта расмийлаштирилмаган омонатларга фоиз хисобланмайди. 3.7. Шартнома предметида кўрсатилган фоиз ставкаси шартнома муддати тугагунга қадар ўзгармайди. Download 71.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling