Банк омонати шартномаси
.Санкцияга қарши шартлар
Download 71.5 Kb.
|
7Jk6p4NeflEnev1eX5Mb
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5. Шартноманинг амал қилиш муддати.
- 6. Низоларни ҳал қилиш тартиби.
- 7. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ.
4 .Санкцияга қарши шартлар
4.1. Томонлар ушбу шартномани тузиш вақтида омонатчи ва уларнинг қонуний вакиллари АҚШ (OFAC, FinCen ва BIS) ва иттифоқчилар томонидан белгиланган санкция ва таъқиқлар (кейинги матнда-санкция) рўйхатига киритилмаганлигини кафолатлайди. 4.2. Банк омонатчи ва унинг операцияси санкция таъсир доирасига тушганда ёки тушиш хавфи мавжуд бўлганда, операцияни ўрганиш мақсадида қўйидаги ҳуқуқларга эга: - Мижоздан қўшимча маълумотларни талаб қилиш ; - Операция миқдорини чегаралаш ва чеклаш( рад этиш); Амалга оширилаётган операциялар омонатчининг анкетасидаги профилиги номувофиқ бўлган ҳолларда хизмат кўрсатишни рад этиш ва шартномани бир томонлама бекор қилиш. 4.3. Банк омонатчининг ҳисобварақларига келиб тушган маблағларни санкциялардан холи эканлигини аниқлагунга қадар транзит ҳисобварақларида сақлайди. 4.4. Санкцияларни қўллаш туфайли мажбуриятларни бажариш имконсиз бўлиб қолган тақдирда, ҳар икки томон бир-бирига, шу жумладан Банк омонатчига шартномани бекор қилинишидан уч банк иш куни олдин тегишли ёзма хабарнома юбориш орқали шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига ега. 4 .5 Санкциялар қўлланилиши туфайли мажбуриятларни бажариш имконсиз бўлиб қолса, банк шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажарилмаганлиги ёки бажармаганлиги учун жавобгар бўлмайди. 5. Шартноманинг амал қилиш муддати. 5.1. Шартнома омонат суммаси банкка келиб тушган кундан бошлаб тузилган ҳисобланади. Шартномавий мажбуриятларнинг бажарилишида бир томонлама бош тортилишига йўл қўйилмайди. 5.2. Шартнома томонларнинг ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаргунларига қадар кучда бўлади. 6. Низоларни ҳал қилиш тартиби. 6.1. Шартномага ўзгартиришлар киритилиши, мажбуриятлар ижроси ва бекор бўлиши билан боғлиқ низолар томонларнинг ўзаро музокаралари ёки Фуқаролик суди орқали ҳал этилади. 7. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ. 7.1. Томонлар ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолда олдиндан кўриб ёки билиб бўлмайдиган воқеа ва ҳодисалар ёки енгиб бўлмайдиган куч таъсирида ўз мажбуриятларини тўла ёки қисман бажара олмасалар жавобгар бўлмайдилар. 7.2. Форс-мажор ҳолатлари юзага келган вақтда тарафлар ушбу ҳолатлар бартараф этилгунига қадар шартнома бўйича ўзаро мажбуриятларини бажаришдан озод бўладилар. 7.3. Форс-мажор ҳолатлари юзага келганлиги ёки бартараф этилганлиги ҳақидаги хабарномалар тарафларда мавжуд бўлган барча алоқа воситалари орқали юборилиши мумкин (СМС ва ММС хабарлари бундан мустасно). Download 71.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling