Банк статистикаси фани Мавзу: Банкларнинг кредит


Download 0.71 Mb.
Pdf ko'rish
Sana28.12.2022
Hajmi0.71 Mb.
#1019727
Bog'liq
банк кредит



Банк статистикаси фани
Мавзу: Банкларнинг кредит 
фаолияти статистикаси


Дарс давомида эътибор 
қаратиладиган масалалар
• Кредит скоринги.
• Кредитнинг максимал суммаси.
• Кредитлар бўйича фоиз ставкаларини 
ҳисоблаш тартиби
• Кредит тарихи


Кредит скоринги
• Кредит скоринги — бу Сизнинг кредитни
тўлай олиш қобилиятингизни балл бериш
орқали баҳолаш тизими. Сизга бериладиган
баллар
муддати
ўтган
қарздорликнинг
мавжуд
ёки
йўқлиги,
шунингдек,
даромадлар, фаолият тури, ёш ва турмуш
ҳолати ва бошқа шу каби омилларга
боғлиқдир.


Кредит скорингини ўтказишдаги 
намунавий саволлар

Кредитга лаёқатлилик скоринги

Ёшингиз *:

Тошкент шаҳрида доимий пропискангизнинг мавжудлиги *:

Оилавий аҳволингиз *:

Қарамоғингиздаги шахслар сони *:

Иш жойингиз *:

Мансабингиз *:

Охирги иш жойингиздаги иш стажингиз *:

Меҳнат фаолиятингиздаги умумий иш стажингиз *:

Автомобил воситасининг мавжудлиги *:

Тижорат банкларида жорий мажбуриятлар мавжудлиги *:

Жорий кредитлар бўйича қарздорликнинг мавжудлиги *:

Ломбард олдидаги жорий қарздорликнинг мавжудлиги *:

Тақдим этилаётган таъминот тури *:

Ўз.Р.тижорат банкларида омонатнинг мавжудлиги *:


Тижорат банкларида кредит 
скоринги


Кредитнинг максимал суммаси
• Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш
(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил
19 декабрда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 3205)
тўғрисидаги Низом мисолида
• Қарз юки кўрсаткичи ҳар бир қарз олувчига қарз берувчи
томонидан микроқарз ажратишда унинг суммаси ва қарз
олувчининг амалдаги кредит (микроқарз) шартномалари бўйича
асосий қарз қолдиғи йиғиндиси базавий ҳисоблаш миқдорининг
50 бараваридан ошганда ҳисобланади.
• Қарз
берувчи
томонидан
микроқарзлар
ажратилаётганда
жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги
керак.
• Қарз берувчи томонидан жисмоний шахсларга ажратиладиган
барча кредит ва микроқарз шартномалари бўйича кунлик энг
юқори фоиз ставка 0,3 фоиздан ошмаслиги бироқ фоизлар,
воситачилик ҳақи, пеня ва бошқа жавобгарлик чоралари миқдори
йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп бўлмаслиги лозим


Кредитлар бўйича фоиз ставкаларини ҳисоблаш 
тартиби
• Тижорат банкларининг кредит сиёсати «кредитнинг тўлиқ қиймати»
тушунчасини, шу жумладан кредит олиш ва хизмат кўрсатиш
(қайтариш) билан боғлиқ бўлган барча тўловлар тўғрисидаги шартлар
бўйича тўлиқ маълумотни ўз ичига олиши зарур. Бунда, шу жумладан,
ресурслар қиймати, кредит бўйича хизмат кўрсатишга доир
кутилаётган харажатлар, воситачилик ҳақи, маъмурий сарфлар,
эҳтимолий йўқотишларга қарши захиралар ва банк маржаси
баҳоланиши зарур.
• Кредит сиёсати қуйидаги тақиқларни назарда тутиши шарт:
• микроқарз шартномалари бўйича йиллик қарз суммасининг ярмидан
кўп миқдорда фоизлар ҳисоблаш, комиссия ва неустойка (штраф,
пеня) ундириш, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллаш;
• кредит буюртмаларини кўриб чиқиш, ссуда ҳисобварақларига хизмат
кўрсатиш, кредитлар ажратиш учун тўловлар, шунингдек, жисмоний
шахслар ва кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кредитлар
(микроқарзлар) муддатидан илгари сўндирилганлиги учун неустойка
ундириш.


Кредит ёки қарзнинг тўлиқ қиймати

Кредит ёки қарзнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаб чиқишда қарз олувчининг қуйидаги тўловлари
ҳисобга олинади:

а) асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловлар;

б) банк фойдасига амалга ошириладиган тўловлар — агар бундай тўловлар шартнома
шартларига мувофиқ қарз олувчининг мажбуриятларига кирса ва/ёки кредит ёки қарз берилиши
бундай тўловларни амалга оширилиши билан боғлиқ бўлса;

в) учинчи шахслар фойдасига амалга ошириладиган тўловлар, агар бундай тўловлар шартнома
шартларига мувофиқ қарз олувчининг мажбуриятларига кирса, шу жумладан қуйидаги тўловлар:

суғурта ташкилоти фойдасига амалга оширилган тўловлар, агар суғурта шартномаси бўйича
суғурта ҳодисаси юзага келган тақдирда наф олувчи бўлиб банк ҳисобланса;

қарз олувчининг мажбуриятлари таъминотига қабул қилинган ва гаровга қўювчининг ихтиёрида
қоладиган гаров предметини гаров шартномаси бўйича суғурта қилишда қарз олувчи томонидан
суғурта ташкилотининг фойдасига амалга оширилган тўловлар;

қарз олувчи томонидан кафолат (кафиллик) олиш учун кафолат берувчига (кафилга), шунингдек
гаровга топширилаётган мулкни баҳолаш учун баҳоловчи ташкилотга тўланган тўловлар;

мижозларни жалб қилиш, улар томонидан кредит ёки қарз олиш учун тақдим этилган
ҳужжатларни текшириш, ушбу ҳужжатларни банкка топшириш, кредит ёки қарзларни қоплаш
ҳисобига банк мижозларидан тўловлар ва пул ўтказмаларини қабул қилиш бўйича банкка хизмат
кўрсатадиган ташкилотлар (воситачилар) ҳисобига амалга оширилган тўловлар.

Банк томонидан КТҚ кўрсаткичининг ҳисоб-китоби шартнома муддати тугагунга қадар мазкур
бандда назарда тутилган барча тўловларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.


Кредит ёки қарзнинг тўлиқ қиймати


Кредит тарихи
• Кредит тарихи – бу Сизнинг қаердан, қайси
кредит ташкилотидан, қанча миқдорда қарз
олганингиз ва кейинчалик уни қандай
тўлаганингиз
тўғрисида
батафсил
маълумот, яъни бу Сизнинг қарз олувчи
сифатида молиявий интизомингиз аксидир.


Кредит тарихи
• Ўз кредит тарихингизни билиш учун My.gov.uz орқали:
• OneID сервиси орқали рўйхатдан ўтинг ёки киринг.
• “Молия ва банк” бўлимида “Кредит тарихини олиш”
хизматини танланг.
• Ариза берувчининг сўровномасини тўлдиринг.
• Киритилган барча маълумотларни текширинг ва смс-
хабарнома келадиган телефон рақамини тасдиқланг.
• Бир неча сония давомида кўрсатилган рақамга буюртма
рақами билан хабарнома келади, My.gov.uz даги шахсий
кабинетда эса кредит скоринг натижалари билан файл
пайдо бўлади.


Кредит тарихи
• Кредит-ахборот таҳлилий маркази томонидан тақдим этилган
ахборотда қуйидаги маълумотлар сақланади:
• - қарз олувчининг (ариза берувчининг) идентификация
маълумотлари;
• -
берилган,
маъқулланган,
рад
этилган
буюртмалар,
шартномалар ва кредит мажбуриятлари, кредит тўловлари
бўйича муддат ўтказиб юборилганлиги, ҳисобланган пеня ва
ариза берувчини “қора рўйхатга” киритган ташкилотлар бўйича
умумий шарҳ;
• - сўровга ишлов бериш пайтида Кредит-ахборот таҳлилий
маркази баҳоси бўйича қарз олувчининг скоринг балли.



Кредит операциялари ҳисоби

Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси (Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 26 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3336)

11900 Марказий банкка берилган қисқа муддатли кредитлар

11901 Марказий банкка берилган қисқа муддатли кредитлар

12100 Бошқа банкларга берилган қисқа муддатли кредитлар

12101 Бошқа банкларга берилган қисқа муддатли кредитлар

12105 Бошқа банкларга берилган муддати ўтган кредитлар

12109 Бошқа банкларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар

12300 Ҳукуматга берилган қисқа муддатли кредитлар

12301 Ҳукуматга берилган қисқа муддатли кредитлар

12305 Ҳукуматга берилган муддати ўтган кредитлар

12309 Ҳукуматга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар

12400 Бюджет ташкилотларига берилган қисқа муддатли кредитлар

12401 Бюджет ташкилотларига берилган қисқа муддатли кредитлар

12405 Бюджет ташкилотларига берилган муддати ўтган кредитлар

12409 Бюджет ташкилотларига берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли
кредитлар

12500 Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар

12501 Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар

12502 Аҳолининг кам таъминланган қатламларига берилган қисқа муддатли кредитлар

12503 Жисмоний шахсларга банк карталари орқали берилган қисқа муддатли кредитлар

12504 Жисмоний шахсларга давлат дастурлари бўйича уй-жой сотиб олиш учун берилган қисқа
муддатли ипотека кредитлари

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling