«Мамлакатимизда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сонли Қарори - Тижорат банкларига Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкасида
- ишлаб чиқарувчи корхоналарга ноозиқ-овқат товарларини ишлаб чиқаришда зарур бўладиган технологик ускуналар, хом-ашё ва материаллар сотиб олиш учун,
- улгуржи савдо корхоналарига мамлакатимиздаги ишлаб чиқарувчилардан ноозиқ-овқат товарларини харид қилиш учун махсус кредит линияларини очиш тавсия этилган.
«Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда реконструкция ва таъмирдан ўтказиш учун пудрат ишлари кўламини кенгайтиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сонли Қарор - Бошлангич сармояни шакллантиришга имтиёзли кредит маблағлари
- (Имтиёзли кредитлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан)
- ажратиш тавсия этилган.
ПП-1046 бўйича Устувор тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш учун инвестицион кредитлар 2009 йилда банк тизими зиммасига юклатилган вазифалар: - Капиталлашув даражасини ошириш бўйича ишларни жадаллаштириш;
- Омонатларнинг кўпайишига, уларнинг банк тизимига жалб этилишига нималар тўсқинлик қилаётганлигини ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш ва бу борада қўшимча чора-тадбирлар кўриш;
- Инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва молиялашни ташкил этиш бўйича тижорат банкларининг махсус хизматларини мустаҳкамлаш;
- Инқирозга қарши чоралар дастурида кўзда тутилган тадбирларни изчиллик билан амалга ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |