- Ҳозирги кунда кўпгина тижорат банклари қайта молиялаш ставкасини ва жалб қилган ресурсларининг баҳосини ҳисобга олган ҳолда ўзларининг кредит сиёсатига мувофиқ фоиз ставкасини мустақил ўрнатади.
КРЕДИТНИ ҚАЙТАРИШ МУДДАТИ - Шартномага асосан кредитдан фойдаланиш муддати келганда кредит олган корхона муддатида кредитни қайтармаса, муддати ўтган қарз ҳисоб рақамига чиқарилади. Ҳар ойнинг биринчи кунига ҳар ой учун олинадиган фоиз суммасини ўз вақтида тўлаб бормаса, муддати ўтган фоиз ҳисобланиб борилади. Кредит учун олинадиган фоиз бир неча марта муддати ўтган фоиз ҳисоб рақамига чиқса, банк кредитни муддатидан олдин ёпишга фармойиш беради. Барча ссуда операциялари шу ҳисоб рақам орқали олиб борилади. Кредит суммаси банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан вакиллик ҳисоб рақами орқали тўлаб берилади.
ССУДА ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИНИ ОЧИШ ТАРТИБИ. - Кредит олиш учун банкда ҳар бир кредит бўйича алоҳида ссуда ҳисобварағи очилади. Мижоз кредит олиш учун банкга белгиланган тартибда ҳужжатлар пакетини расмийлаштириб топширади. Кредит комиссиясининг қарорига кўра кредит бериш лозим деб топилса, банк ва кредит олувчи ўртасида кредит шартномаси тузилади. Кредит шартномасида кредитнинг нима мақсадда олиниши, муддати, суммаси, қайтарилиш тартиби, кредит учун тўловлар, томонларнинг мажбуриятлари, жавобгарлиги, бошқа шартлар кўрсатилади.
ССУДА ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИНИ ОЧИШ ТАРТИБИ. - Кредит бўлимининг фармойишига кўра, ҳисоб операцион бўлимида кредит олувчи корхонага ссуда ҳисобварағи очилади. Қайси турдаги хўжалик юритувчи субъектлигига қараб тегишли баланс ҳисобварағи бўйича кредит ҳисобварағи очилади. Масалан: жисмоний шахсларга 12500, юридик мақомга эга бўлмаган якка тадбиркорларга кредит бериш учун 12600 баланс ҳисобварағи бўйича ссуда ҳисобварағи очилади. Давлат корхоналарига кредит беришда эса 12700 баланс ҳисобварағи очилади. Кредит ҳисобварағи ҳам 20 та разряддан иборат бўлиб, унинг ичида кредит олмоқчи бўлган корхонанинг хос рақами бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |