Баҳолаш тизими маълумотларини бошқариш Баҳолаш тизими маълумотини кўриш


Download 391.26 Kb.
Pdf ko'rish
Sana03.02.2023
Hajmi391.26 Kb.
#1155562
Bog'liq
8.Баҳолаш тизими



Баҳолаш тизими маълумотларини бошқариш 
Баҳолаш тизими маълумотини кўриш 
Баҳолаш тизими маълумоти вазирлик ахборот тизими билан 
интеграция қилиш натижасида ҳосил бўлади. Яъни баҳолаш тизими вазирлик 
ахборот тизимида шакллантирилади, сўнгра ОТМ ахборот тизими кўринади. 
Баҳолаш тизимини кўриш O’quv jarayoni / Baholash tizimi менюси орқали 
амалга оширилади (1-расм).
1-расм. Баҳолаш тизими рўйхати
Ҳозирги кунда олий таълим тизимида 3 хил баҳолаш тизими мавжуд 
бўлиб, улар Рейтинг, 5 баҳолик ва Кредит баҳолаш тизимига бўлинади. 
Бугунги кунда аксарият ҳолларда кредит баҳолаш тизимига ўтилган. Агар 
бошқа баҳолаш тизимлари умуман ишлатилмаса баҳолаш тизимини нофаолга 
ўтказиш талаб этилади. 
Баҳолаш тизимини таҳрирлаш 
Баҳолаш тизимини таҳрирлаш учун баҳолаш тизими рўйхатидан 
тегишли баҳолаш турини танланади ва натижада бахолаш тизими 
маълумотлари таҳрирлаш майдонларига юкланади (2-расм). 
2-расм. Бахолаш тизимини таҳрирлаш 


Бахолаш тизимини таҳрирлаш ойнасида фақат бахолашнинг минимум 
қийматини ўзгартиришга рухсат бор. Агар минимум қийматда хатолик бўлса 
таҳрирлаш тавсия этилади ва Saqlash тугмаси танлаш орқали маълумотлар 
сақланади. 
Эслатма. Баҳолаш тизимини ўчиришга рухсат этилмаган. Тизимнинг 
ўрнатилган вақтда баҳолаш тизими ҳам автоматик тарзда шаклланади. Агар 
бирор бир хатолик бўлмаса баҳолаш тизими таҳрирлаш мумкин эмас. 

Download 391.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling