Бегленов Нукусбай Даyлетниязович " Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияларидан фойдаланиш ва уни ривожлантириш истиқболлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)" мавзусидаги"


Савдо маркасини яратиш хусусиятлари


Download 0.88 Mb.
bet20/58
Sana09.02.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1181202
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   58
Bog'liq
Анализ зависимости объемов валового регионального продукта от степени использования экспортно-импортного потенциала с позиции обеспечения эколого-экономической безопасности региона

Савдо маркасини яратиш хусусиятлари
Савдо маркасини бошқариш бўйича хорижий фирмалар тажрибаларига таянган ҳолда шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, бунда минтақавий ўзига хосликлар алоҳида аҳамиятга эга бўлади. Бизнинг мамлакатимиздаги кичик бизнес субъектлари ҳам ўз савдо маркалари яратиш, уни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришда қуйидаги ўзига хосликларни эътиборга олишлари зарур деб ҳисоблаймиз (1.3.2-расм):





Савдо маркасини танишда умумий даража паст, лекин унда динамик ўсиш имконияти мавжудлиги

Марка “товарнинг аутентиклиги” (қалбаки эмаслиги) тарзида қабул қилинади

Харидор кўпинча маҳаллий озиқ-овқат маркаларини афзал кўради

Товарлар кўплиги учун харидор барқарор мойилликка эга бўлмайди, маркага хайрихоҳ эмас



Савдо маркасини англашда товарнинг келиб чиқиш жойи (мамлакати)га эътибор берилади


1.3.2-расм. Товар маркасини яратишнинг ўзига хос хусусиятлари.
Айрим энди ривожланаётган хорижий мамлакатларда ҳам, бизнинг мамлакатимизда ҳам хизматлар кўрсатиш соҳасининг миллий тармоғи ҳали унчалик ривожланмаганлиги савдо маркасини оммавий ахборот воситалари ҳамда ташқи реклама орқали оммавий реклама тадбирларини амалга ошириш йўли билан яратиш ва қўллаб-қувватлаб туриш заруратига олиб келади.
Товар (хизмат)ларни бозорда олға суриш мажумасини баҳолашда унинг самарадорлигига эришиш учун етарлича асос билан нарх белгилаш тизимини тўғри ташкил этиш муҳимлигини кўрсатиб ўтиш мумкин. Исталган фирманинг нарх сиёсати қанчалик тўғри ташкил этилиши унинг бозорда қанча вақт фаолият юрита олиши, ўз фаолияти давомида барқарор даромад ола билиш, ривожлана олиши, унинг товар (хизмат)лари бозорда қандай олға силжиб бориши кабилар боғлиқ бўлади.
Хорижий кичик бизнес субъектлари фаолиятида яна бир шундай жиҳат ҳам муҳим аҳамиятга эгаки, бунда улар ўз мақсадларига эришишда қандай дастаклардан фойдалана олишларига диққат қаратадилар. Бу ерда мос келадиган дастакларни танлаш зарур бўлиб, улар фирма учун энг кам сарф-харажатлар билан энг самарали натижани таъминлаши керак бўлади. Равшанки, бозордаги ҳаракатларни амалга ошириш бўйича ҳар хил вазифалар турлича ечимларни излаб топишни талаб қилади. Шунга мос ҳолда фирма оптимал нарх стратегиясини, ўз товар (хизмат)ларига якуний нархни белгилаш методини танлаши лозимдир.
Бироқ, бу ерда айтиб ўтиш лозимки, санаб ўтилган масалалар исталган фирманинг нарх бўйича қарор қабул қилишига боғлиқ бўладиган муаммони ҳал қилишнинг фақат бир қисмидир. Бу ерда шунингдек, ташқи ва ички омиллар ҳам ҳисобга олиниши зарур бўлади. Қўшимча тарзда чет эл фирмалари учун нарх сиёсати самарадорлигига айнан ички омилларнинг таъсирини назорат қилиш қулайроқдир. Чунки ички омиллардаги ўзгаришларни фирма ташқи омиллар ўзгаришларига нисбатан олганда анча яхши назорат қила олади. Шу сабабли чет эл фирмалари ўз сарф-харажатлари қийматини назорат қилиш, ўзининг молиявий имкониятларини баҳолаш, булар натижасида нималарга даъвогарлик қила олиши, мос ҳолдаги персонални танлаб олиш каби масалаларни диққат билан ҳал қилишга интиладилар.
Қоидага кўра, бозордаги шарт-шароитларни назорат қилиш анча мураккаб жараёндир. Бу жараённи баъзан ҳатто давлат ҳам эплаши қийин бўлиб қолади – айрим вақтларда давлат томонидан бозор стихиясини тартибга солиш борасидаги саъй-ҳаракатлар тескари натижани бериб, улар ҳатто чуқур инқироз ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин. Айнан мана шу сабабдан алоҳида олинган бир фирма ёки компаниянинг бозордаги ҳаракатлари бутун бозор тизимидаги шарт-шароитларни кескин ўзгартириб юбориши эҳтимоли паст бўлади. Лекин бу айрим фирма ёки компаниялар индамасдан жимгина бозорни кузатиб, ҳеч қандай чора кўрмасликларини англатмайди. Масалан, бир нечта компанияларнинг бозордаги чигал вазиятларда у ёки бу соҳада ўзаро тил бириктиришлари (картель келишувлари) бозордаги вазиятни улар фойдасига ўзгартириши ҳам мумкин. Лекин бундай ҳаракатлар кўпчилик давлатлар қонунчилигида таъқиқланади ва бундай ҳаракатларни амалга оширганлик учун фирма катта йўқотишларга, ҳатто банкротликка дучор бўлиши ҳам мумкин.
Кўрсатиб ўтилган вазиятдаги муаммонинг мана шундай нозик ва қалтис жиҳати борлиги кўпчилик хорижий кичик бизнес субъектларини ҳам худди йирик бизнес вакиллари каби стратегик таҳлил методини ишга солишга мажбур қилади. Стратегик таҳлил нарх сиёсатини ишлаб чиқишдаги кейинги қадам бўлиб ҳисобланади. стратегик таҳли қанчалик оқилона амалга оширилса, фирманинг кўп вақт давомидаги истиқболи, унинг товар (хизмат)ларини бозорда олға суриш самарадорлиги ҳам шунчалик ижобий бўлади.
Шундай қилиб, мамлакатимиз иқтисодиётининг хизматлар кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган кичик бизнес субъектлари фаолиятига хорижий тажрибаларнинг энг яхши намуналарини татбиқ этиш борасида кўриб чиқилган юқоридаги фикрлардан хулоса чиқариш мумкинки, минтақада хизматлар бозорининг маркетинг коммуникацияларидан фойдаланиш имкониятлари турли-тумандир, бу имкониятлар бир-бири билан ўзаро боғланган ва ўзаро шартлангнадир – уларнинг бирини четга суриб қўйиб, бошқаларидан фойдаланиш кутилган самарани бермайди. Шунинг учун маркетинг коммуникацияларининг кўрсатиб ўтилган барча элементларидан – реклама, савдо маркаси, товар (хизмат)ни олға суриш бўйича нарх стратегияси кабилардан мажмуавий тарзда фойдаланиш мақбул бўлиб, бу борадаги хорижий тажрибалар мамлакатимиз кичик бизнес субъектлари учун қимматлидир.
Шубҳасизки, минтақадаги хизматлар бозорини маркетинг коммуникациялари воситасида ривожлантириш кенг маънода барча маркетинг муаммоларига:

  • маркетингли имкониятлар таҳлили;

  • маркетинг стратегиясини шакллантириш;

  • бозор, истеъмолчилар, рақобатчилар, тарқатиш (сотиш) каналлари таҳлили ва уни сегментлаш;

  • маркетингли логистика ва маркетинг коммуникациялари таҳлили;

  • реклама;

  • public relations (паблик рилейшнз);

  • тўғридан-тўғри маркетинг;

  • савдо маркаси;

  • нарх белгилаш кабиларга тааллуқлидир.

Маркетинг коммуникацияларидаги бу элементларнинг айнан мажмуавий қўлланилишигина хизматлар бозорига кириб келган кичик бизнес субъектлари учун муваффақият гарови бўлиб санала олади. Бунда ҳар бир фирма ўз товар (хизмат)ларини бозорда олға суришда ўзи учун устивор йўналишни танлаб олади – бунинг учун биринчи анвбатда реклама, савдо маркаси, нарх белгилаш стратегияси кабиларга эътибор қаратади. Айнан мана шу стратегияларни оқилона тарзда ишлаб чиқишгина хизматлар соҳасидаги ҳар бир фирманинг, якуний ҳисобда эса бутун тармоқнинг ривожланишига замин тайёрлайди.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling