Бегленов Нукусбай Даyлетниязович " Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияларидан фойдаланиш ва уни ривожлантириш истиқболлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)" мавзусидаги"


Download 0.88 Mb.
bet31/58
Sana09.02.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1181202
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   58
Bog'liq
Анализ зависимости объемов валового регионального продукта от степени использования экспортно-импортного потенциала с позиции обеспечения эколого-экономической безопасности региона

2.3.2-жадвал
Минтақада хизматлар соҳаси ривожини муҳим ижтимоий – иқтисодий кўрсаткичлар ривожига таъсири баҳолаш моделлари34



Моделнинг математик кўриниши

t-статистика

R2

Эластиклик коэффициенти

1



b0=32,83
b1=41,76

R2=0,99

0.63

2



b1=151,76

R2=0,99

1.00

3



b0=19,20
b1=16,52

R2=0,97

0.47

4



b1=34,89

R2=0,99

0.68

5



b0=-3,31
b1=8,20

R2=0,88

1.37

6



b1=55,28

R2=0,99

1.00

7



b0=3,91
b1=4,05

R2=0,65

4.16

8



b0=12,19
b1=23,45

R2=0,98

0.70

Бу ерда: Saldo – соф экспорт кўрсаткичи бўлиб, экспорт ва импортнинг айрмасига тенг млн.АҚШ доллари; Intrade – ташқи савдо айланмаси млн.АҚШ доллари; Invest – асосий капиталга киритилган инвестициялар қиймати млрд.сўм (2010 йил нархларида), Empl – бандлик даражаси фоизда, RealIn – Аҳоли жон бошига реал даромадлар қиймати минг.сўм (2010 йил нархларида).
Юқорида келтирилган саккизта модел минтақада хизматлар соҳаси ривожининг асосий ижтимоий- иқтисодий кўрсаткичларга таъсирини баҳолашда моделда натижавий кўрсаткичнинг ўзи фоизда ҳисоблангани учун lin-log моделдан фойдаланилган. Стьюдент мезонига кўра аниқланган барча коэффициентлар адекват, детерминация коэффициенти ҳам барча моделларда юқори қийматга эга бўлмоқда. Фақат еттинчи моделда детерминация коэффициентининг кичикроқ қийматга эга эканлигини кузатиш мумкин.
Энг юқори эластиклик коэффициенти бандлик даражасига тўғри келиб, 4,16 ташкил қилиб, минтақада хизматлар ҳажмининг бир фоизга ўсиши бандлик даражасининг 4,16 фоизга ошишини таъминлайди. Энг паст эластиклик коэффициенти эса қишлоқ хўжалигига тўғри келмоқда. Ташқи савдо айланмаси ҳажмини оширишда ҳам хизматлар кўрсатишнинг аҳамияти юқори эканлиги аниқланди, бундан ташқари хизматлар ҳажмининг 1 % га ошиши соф экспорт ҳажми 0,68 %га ошишини таъминлашга хизмат қилади.
Амалга оширилган корреляцион-регрессион таҳлил натижаларига кўра, минтақада ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг ошиши бевосита хизматлар ривожи билан боғлиқ, аммо хизматлар соҳаси етарли даражада ривожланмаган эканлигини аниқланди. Хизматлар соҳасининг ривожи эса бир томондан, аҳоли бандилиги ва даромадларини оширишга хизмат қилса, иккинчидан даромадларнинг ошиши хизматлар тараққиётини таъминлайди.
Юқоридаги таҳлил натижаларига янада аниқлик киритиш мақсадида минтақада хизматлар соҳаси 2010-2020 йиллардаги ривожланиш динамикаси таҳлилига тўхталиб ўтмоқчимиз. Ҳисоб-китоблар натижалари Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар соҳасининг юқори суръатларда, яъни, кейинги ўн йилда ўртача 13,8 фоиздан ўсганлигини кўрсатмоқда. Шундай бўлишига қарамасдан соҳани бугунга қадар етарли даражада ривожланиб улгурмаганлиги индукцион ва дедукцион таҳлил усулларидан фойдаланган ҳолда минтақада хизматлар ривожини таъминлашда унинг таркибий қисмларидаги ўзгаришларининг аҳамиятини ҳам баҳолаб ўтишни жоиз топдик. Ўзбекистонда Республикаси статистика қўмитаси томонидан хизматларнинг 12 тури ажратиб кўрсатилади ва уларнинг статистикаси юритилади. Бу 12 турдан ташқари хизмат турлари бошқа хизматлар сифатида ҳисоби олиб борилади. Мазкур хизмат турлари динамикасини жами хизматлардаги улушининг ўзгариши асосида қараб чиқамиз (2.3.3-жадвал).
Дастлаб эътиборни алоқа ва ахборотлаштириш хизматларига қаратиб ўтишни жоиз топдик. Чунки бугунги ахборотлашган жамиятда нафақат хизматлар соҳаси, балки иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари тараққиётида ҳам алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари жуда аҳамиятли ҳисобланади. Бундан ташқари, ушбу йўналиш хизматлар соҳасининг маркетинг коммуникациясидан фойдаланиш салоҳиятини оширишда энг муҳим омиллардан саналади. Алоқа ва ахборотлаштириш хизматларинин улуши 2010 йилда 5,5 фоизни ташкил қилган бўлса, 2020 йилга келиб 5,9 фоизни ташкил қилгани 0,4 фоизга ошиши таъминланган. Бироқ, аслида ушбу кўрсаткичнинг кейинги йилларда пасайганлигини кузатишимиз мумкин – у ўзининг максимал даражасига 2013 йилда эришилган бўлиб, жами хизматлардаги улуши 9,7 фоизгача кўтарилган. Кейинги даврда улушнинг пасайишининг асосий сабаби бошқа хизмат турларига нисбатан ўсиш суръатининг нисабатан паст бўлишидир.
Хусусан, йиллик ўртача ўсиш даражаси молиявий хизматларда 33,1 фоизни, уй-жой ва коммунал хизматлар ҳамда умумий овқатланиш хизматларини кўрсатиш соҳасида 26,5 ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматларда 24,7 фоизни ташкил қилгани ҳолда ушбу хизматлар улушининг ошиши таъминланган.
Натижада, таҳлил қилинаётган даврдаги энг юқори ўзгариш молиявий хизматлар ҳиссасига тўғри келиб, 8,4 фоиздан 19,7 фоизгача ошгани ҳолда 11,3 фоизга ижобий ўзгариши аниқланди. Бу эса бошқа хизмат турларининг жами хизматлардаги улушини камайишига сабаб бўлган ва энг юқори пасайиш транспорт хизматларига тўғри келгани ҳолда улуш 8,3 фоизга камайган.
Шунингдек, савдо хизматлари ҳамда компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар улушида ҳам нисбатан юқори пасайиш кузатилган. Бироқ, вариацион кенглик натижаларига кўра мазкур даврда барча соҳаларда ижобий ўзгариш таъминланган яъни минимал кўрсаткичнинг маълум миқдорда ошганлиги кузатилди.


Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling