Ўбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги


Download 0.73 Mb.
bet1/9
Sana16.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1361482
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Стандартлаштириш асослари.у.к.

ЎБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКAСИ

ОЛИЙ ВA ЎРТA МAХСУС ТAЪЛИМ ВAЗИРЛИГИ



ЖИЗЗАХ ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ



«SERVIS»

FAKULTETI



«МЕТРОЛОГИЯ ВА СТАНДАРТЛАШТИРИШ» КАФЕДРАСИ



5310900 – Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менеджменти йўналиши бакалаврлари учун

СТАНДАРТЛАШТИРИШ АСОСЛАРИ”




фанидан амалий машғулотларини ўтказиш учун


УСЛУБИЙ КЎРСАТМА


Жиззах-2021

“Стандартлаштириш асослари” фанидан амалий машғулотларини ўтказиш учун услубий кўрсатма. Жиззах, ЖизПИ. 2021


Тузувчи: Абдурахманов А.А


Тақризчилар: т.ф.н., доц. Игамбердиев Х.Х., ЖизПИ


бош мутахассис Икрамов Д. Жиззах СМБ


Ушбу услубий кўрсатма “Metrologiya va standartlashtirish” kafedrasi majlisida ko’rib chiqilib 2021 yil “21” 06 № 22-сон баённома билан мухокама қилинган ва ўқув жараёнига тадбиқ этишга тавсия etilgan.


Kafedra mudiri: ____________ Shertaylaqov G’.M.


(imzo)

Ушбу услубий кўрсатма “Servis” fakultetiнинг услубий семинари 2021 yil “22” 06 1-сон баённома билан мухокама қилинган ва ўқув жараёнига тадбиқ этишга тавсия қилинган.


Факултет декани: _________ проф. Hamidov J. A.


(imzo)
Ушбу услубий кўрсатма ЖизПИ илмий-услубий кенгашининг 2021-yil 23.06. 11-сонли баённомаси билан чоп этишга тавсия этилган

1-семинар машғулоти. Turizm soxasida standartlashtirish.



  1. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

3.Корхоналар фаолиятининг хавфсиз шароитларини стандартлар тизими.
3.Ушбу стандарт туризм хизматларини тақдим қиладиган ташкилотлар

Туризм соҳасида янги стандарт қабул қилинди


Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш (“Ўзстандарт”) агентлигининг қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги “Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази” ДУК томонидан ишлаб чиқилган янги давлат стандарти тасдиқланди.

Янги O`z DSt 37.001-2020 стандарти “Корхоналар фаолиятининг хавфсиз шароитларини стандартлар тизими. Туристик индустрия объектларида хавфсиз туристик хизматлар кўрсатишга доир тавсиялар”ни ўз ичига олган. Стандарт Саёҳат ва туризм бўйича халқаро кенгашнинг (WTTC) “Safe Travels: Global Protocols & Stamp for the New Normal” баённомалари, Испаниянинг “Medidas para la reducción del contagio por el coronavirus SARSCoV-2 Instituto para la Calidad Turística Española (ICTE)” ва Туркиянинг “Assessment form on Covid-19 and hygiene practices applied during pandemic for accommodation and food & beverage facilities” ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилди.
Ушбу стандарт туризм хизматларини тақдим қиладиган ташкилотлар томонидан қўлланиши учун мўлжалланган. Янги стандарт инфекцион касалликларнинг оммавий тарқалиши (эпидемия, пандемия) ва ундан кейинги даврда туристик индустрия объектлари ишчи ва ходимларининг саломатлигини ҳимоя қилиш учун мақбул меҳнат шароитини ва жараёнини ташкил этиш, профилактик тадбирларни амалга ошириш, сайёҳларнинг саломатлигини таъминлаш мақсадида уларга санитария-гигиеник хавфсиз хизмат кўрсатиш бўйича тавсияларни ўз ичига олади ва қўлланилишда ихтиёрийлик касб этади. Стандартдаги тавсиялар туристик объектларда, жумладан жойлаштириш воситалари, транспорт, умумий овқатланиш объектлари ва кўнгилочар, маърифий, ишбилармонлик, даволаш-соғломлаштириш, жисмоний тарбия-спорт объектларда тақдим этиладиган хизматларга татбиқ этилади. Шунингдек, стандарт объектларни текшириш, баҳолаш ёки тан олиш вақтида ҳам қўлланилиши мумкин. Ушбу стандарт талабларига мувофиқ сертификатлаштирилган объектларга махсус танитиш белгиси тақдим қилинади. Бухоро шаҳри – Етти пир зиёратгоҳлари" йўналиши бўйлаб транспорт қатнови йўлга қўйилади
Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар қилган.

Жорий йилнинг 22 август кунидан бошлаб, Бухоро шаҳри Газли шоссеси йўли ёқасида жойлашган “Шарқ” бош бекатидан соат 09-00 дан эътиборан карантин талаблари бўйича белгиланган барча санитария-гигиена меъёрларга амал қилган ҳолда “Бухоро шаҳри - Етти пир зиёратгоҳлари” йўналишида транспорт қатнови бошланади.

Мазкур йўналишда “ARK TRAVEL” МЧЖ корхонаси ўзининг замонавий автобус ва микроавтобусларида қатновларни амалга оширади.Ушбу йўналишдаги қатнов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 29-30 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилиш баёнининг “Бухоро шаҳри – Етти пир зиёратгоҳлари” йўналишида транспорт қатновини йўлга қўйиш тўғрисида берилган топшириқ ижросини таъминлаш, вилоятнинг туризм соҳасини янада ривожлантириш ҳамда сайёҳлар ва вилоят аҳолисига сифатли транспорт хизмати кўрсатиш мақсадида Бухоро вилояти транспорт бошқармаси томонидан йўлга қўйилмоқда. 

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling