Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Узбек филология факултети бакалавр таълим йўналишининг 3- курс талабаси Атамуратова Озоданинг амалиёт бўйича Ҳисоботи


Download 13.66 Kb.
Sana02.10.2023
Hajmi13.66 Kb.
#1690632
Bog'liq
есабат1


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Узбек филология факултети бакалавр таълим йўналишининг 3- курс талабаси Атамуратова Озоданинг амалиёт бўйича ҲИСОБОТИ

Мен Атамуратова Озода 2023 йилнинг 29-июнь санасидан 5 ҳафта давомида амалиёт ўташ учун «Қорақалпоғистон адабиёти» газетаси таҳририятига юборилдим. Таҳририятда менга амалиётчи раҳбар қилиб журналист З. Чимбоева бириктирилди.


Амалиётнинг дастлабки биринчи кунини таҳририятнинг ички тартиб-қоидалари, иш тартиби билан танишишдан бошладим. Амалиётчи раҳбарим бинодаги хавфсизлик техникаси қоидалари билан ҳам таништириб ўтди.
Таҳририятдаги ижодий жамоа мени хушкайфият билан кутиб олди. Амалиёт давомида раҳбарим мени ушбу таҳририятдаги ижодий жамоа ва устоз журналистлар билан яқиндан таништирди.
Шунингдек, газета дизайни ва унга материалларни қандай жойлаштириш ҳақида тушунчалар бердилар. Газета саҳифаларида матнларнинг жойлашиши, унга мос расм, суратлар танлаб қўйиш, матндаги ҳарфларнинг шакли матн маъносига тўғри келиши тўғрисида тажрибага эга бўлдим.
Амалиёт давомида мақолаларим босмадан чиқиш арафасида. Айтиб ўтадиган бўлсам, «Ватанни севмоқ иймондандир" номли мақолалари газета саҳифаларида чиқиш арафасида.
Умумий қилиб айтадиган бўлсам, амалиёт давомида кўплаб нарсаларни ўргандим. Мен амалиётдан кейин ҳам таҳририятга мақола ёзиб туришга ҳаракат қиламан.


Амалиёт раҳбарим: З.ЧИМБОЕВА.
Амалиётчи: О.АТАМУРАТОВА
Download 13.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling