2- ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Дастурли курилмалардан фойдаланиш. SHEXM учун автоматлаштирилган модел ва курсаткичли аптимизпция тизими.
Ишдан максад: Уч ўлчамли графикларни қуришни урганиш.
MATLABда уч ўлчамли графикларни қуриш ҳам жуда осон. Бунинг учун қандай командалар қандай графикларни қуришини билиш етарли. Масалан, сиртнинг графиги ва унинг сирт остидаги текисликка контур графиклар кўринишидаги проекцияларини қуриш учун қуйидаги командалардан фойдаланиш етарли:
» [X.Y]=meshgrid(-5:0.1:5);
» Z=X.*sin(X+Y);
» meshc(X,Y,Z)
Қурилган график 6.4-расмда кўрсатилган.
Авваллари бундай график қуриш дастурини тузиш ва уни созлаш учун бир неча кун зарур бўлар эди. MATLABда эса бу ишни саноқли дақиқаларда амалга ошириш мумкин.
6.4-расм. Уч ўлчамли графикни қуриш
6.6. Графикларни сичқонча ёрдамида айлантириш
Ҳосил қилинган фигураларни сичқонча ёрдамида буриш ва уларни ҳар хил бурчак остида кузатиш мумкин. Ушбу имкониятни MATLAB тизимининг логотипи — мембранани ҳосил қилиш мисолида кўрайлик. Бунинг учун membrane командасини киритиб бошланғич графикни оламиз (6.5-расм).
6.5-расм. MATLAB тизимининг логотипи — мембранани ҳосил қилиш
Графикни айлантириш учун асбоблар панелининг ўнг томонидаги стрелкали пунктир айлана кўринишидаги тугмани активлаштириш етарли. Сўнгра курсор график устига олиб келинади ва сичқончанинг чап тугмасини босиб айлана ҳаракатлар билан графикни айлантириш мумкин (6.6-расм). MATLAB 6 да эса худди шу йўл билан икки ўлчамли графикларни ҳам айлантириш мумкин. Бундай айлантиришлар ҳеч қандай дастурлашни талаб қилмайди.
6.6-расм. Уч ўлчамли фигурани сичқонча ёрдамида айлантириш
3 - ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Махсус дастурли курилмалардан фойдаланиш. Matlab-Simulink дастурида асинхрон электр моторни моделлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |