Мажбурий меҳнатни бартараф этиш ва одам савдосига қарши курашиш
Халқаро ташкилотлар тавсияларига мувофиқ Олий Maжлисда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Миллий комиссия тузилди.
Ҳар қандай жамиятнинг маданий даражаси унинг аёлларга муносабати билан белгиланади. Ўзбекистонда гендер тенглиги тамойилларини амалга ошириш йўлида фаол ишлар олиб борилмоқда.
Гендер тенглигини ҳимоя қилиш бўйича комиссия ташкил этилган.
“Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларнинг кафолатлари тўғрисида” ва “Аёлларни таъқиб ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар қабул қилинди.
Бола ҳуқуқлари
Болалар, уларнинг ҳуқуқлари ва ривожланиши Ўзбекистон учун ҳамиша устувор бўлиб қолаверади. Мамлакат бола ҳуқуқларини тарғиб қилишда ютуқларга эришди. Жаҳон ҳамжамияти томонидан 2019 йилда кенг нишонланган бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг 30 йиллиги бағишланган тадбирлар дастурини амалга оширди, болалар ҳуқуқлари кафолатларини янада мустаҳкамлаш, жумладан, етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг энг яхши манфаатларини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |