Беш муҳим ташаббус
Download 14,34 Kb.
|
Маълумотнома 5 ташаббус
- Bu sahifa navigatsiya:
- Касб-ҳуна мактаби ЁИБД ўринбосари: З. Ниёзметов
Ҳазорасп тумани 1-сон касб-ҳунар мактабида 2022 ўқув йили 7-21 феврал кунлари “Беш муҳим ташаббус” доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан Маълумотнома 2022 йил 9 феврал А.Навоий таваллудинг 581 йиллигига бағишлаб Адабий ғазалхонлик кечаси ўтказилди. Тадбирда 6/21. 7/21.6/20 гуруҳларидан 35 нафар ўқувчи иштирок этдилар. 2022 йил 14 феврал куни З.М.Бобур таваллудининг 539 йиллигига бағишлаб “Қалбимизда мангу яшар буюк сиймолар” деб номланган шоҳ ва шоир ижодий кечаси ўтказилди. Тадбирда гуруҳ фаолларидан иборат 38 нафар ўқувчи иштирок этди. 2022 йил19 феврал куни гуруҳлар ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танловининг навбатдаги мусобоқаси низом асосида ўтказилди. Унда 7/20 гуруҳининг “Бўйдоқлар” жамоаси 2/20 гуруҳининг “Меҳаник” жамоаси билан беллашдилар. Сахна кўринишлари, куй-қўшиқлар, рақслар ва кулгуга бой беллашувда 7/20 гуруҳининг “Бўйдоқлар” жамоаси ғолиб бўлиб кейинги босқичда қатнашиш ҳуқуқини ўқлга киритдилар. 10 февралдан 17 февралгача спортнинг Стол тенниси тури буйича касб-ҳунар мактаби биринчилиги учун гуруҳлараро мусобоқалар низом асосида ўтказилди. Муросасиз ўтган мусобоқаларда 5/20 гуруҳ ўқувчи Каримов Акмал ўз гуруҳи шанини ҳимоя қилиб барча мусобоқаларда ғолиб чиқди ва совринга эга бўлди. 21 феврал куни Хоразм диёрида яшаб ижод қилган шоир ва таржимон, солих тадқиқодчи Матназар Абдулҳаким таваллудининг (1948-2010) 74 йиллигига бағишлаб “Сиймода акс этган сиймо” деб номланган адабий китобхонлик кечаси ўтказилди. Тадбирда гуруҳ фаолларидан иборат 45 нафар талаба иштирок этди. Касб-ҳуна мактаби ЁИБД ўринбосари: З. Ниёзметов Download 14,34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling