Беш ташаббус олимпиадаси


СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИНИНГ ҒОЛИБ ВА СОВРИНДОРЛАРИНИ АНИҚЛАШ ВА ТАҚДИРЛАШ ТАРТИБИ


Download 0.55 Mb.
bet9/9
Sana21.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1641811
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
5 tashabbus olimpiadasi taqdimoti

СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИНИНГ ҒОЛИБ ВА СОВРИНДОРЛАРИНИ АНИҚЛАШ ВА ТАҚДИРЛАШ ТАРТИБИ
Маҳаллалараро сектор босқич мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни Сектор раҳбарлари ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Туман спортни ривожлантириш бўлими томонидан I, II, III даражали дипломлар ва эсдалик совғалар;
Спорт мусобақаларида спорт турлари бўйича якка ва спортнинг ўйинли (жамоавий) турлари бўйича мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар қуйидагича тақдирланади:
Секторлараро туман (шаҳар) босқич мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни Туман ҳокимликлар ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Туман спортни ривожлантириш бўлими томонидан I, II, III даражали дипломлар ва эсдалик совғалар;
Туман (шаҳар)лараро вилоят (ҳудудий) босқич мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларга Вилоят (ҳудудий) ҳокимликлар ва Вилоят Спортни ривожлантириш бош бошқармалари ва Вилоят Ёшлар ишлари агентлиги томонидан I, II, III даражали дипломлар ва эсдалик совғалар;
Республика финал босқич мусобақаларида Спортни ривожлантириш вазири, Ёшлар ишлари агентлиги директори томонидан I, II, III даражали дипломлар, медаллар ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.
Спорт мусобақаларини ташкил этишда фаол иштирок этган Ёшлар етакчилари, Спорт мактаблари тренерлари, Умумтаълим мактаблари жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, туман (шаҳар) сектор раҳбарлари Ташкилий қўмита томонидан “Энг яхши ташкилотчи” номинацияси бўйича рағбатлантирилиши мумкин.
Спорт турлари бўйича “А-лига” йўналишида республика финал босқичида ғолиб ва совриндор бўлган маҳалла жамоалари ҳамда якка тартибдаги спортчилар Ёшлар ишлари агентлигининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Бунда: “А- лига йўналишида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларга Ташкилий қўмитанинг қарори билан пул мукофотлари берилиши мумкин.
Спорт турлари бўйича “А-лига’’ “В-лига” ва “С-лига” йўналишларида республика финал босқичида ғолиб ва совриндор бўлган маҳалла жамоалари ҳамда якка тартибдаги спортчилаор Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Шунингдек барча спортчилар, мураббийлар, ҳакамлар, раҳбарлик қилувчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларга Ташкилий қўмита томонидан ва ҳомий ташкилотлар томонидан спорт мусобақаларининг номинациялари бўйича Ташаккурнома тақдим этилиши мумкин.
Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling