Бешинчи єисм
Download 190 Kb.
|
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ШАКЛЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Молиявий фаолият даромадлари ва фавқулодда фойда (зарар)лар ҳисоби 4.
- 8. Молиявий ҳисоботнинг мақсад ва вазифалари 9. Молиявий ҳисобот турлари ва уларни тузиш тартиби 10. Молиявий ҳисоботларини тақдим этиш 1.
- Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва ишлатилиши
МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ШАКЛЛАРИ. РЕЖА: 1. Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва ишлатилиши 2. Асосий (операцион) фаолият даромади ва бошқа даромадлар ҳисоби 3. Молиявий фаолият даромадлари ва фавқулодда фойда (зарар)лар ҳисоби 4. Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг таннархи ҳисоби 5. Давр харажатлари ҳисоби 6. Молиявий фаолият бўйича харажатлар ҳисоби 7. Солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг ишлатилиши ва якуни молиявий натижалар ҳисоби 8. Молиявий ҳисоботнинг мақсад ва вазифалари 9. Молиявий ҳисобот турлари ва уларни тузиш тартиби 10. Молиявий ҳисоботларини тақдим этиш 1. Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва ишлатилиши Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида хўжалик субъектлари маҳсулотлар ишлаб чиқаради, хизматларни кўрсатади ва бошқа фаолиятларни амалга ошириш орқали фойда олишга эришилади. Албатта ушбу муносабатларни амалга оширишдан асосий кўзланган мақсад фойда олишдан иборатдир. Фойда олишда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши, ишлаб чиқаришга қилинган харажатларни камайтиришга ундайди. Фойда олишни кўпайтириш жамият манфатига ҳам мос келади. Фойда - товарлар ва хизматларни сотишдан олинган даромаднинг бу товарларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларидан ортиқ қисми. Корхоналар ва тадбиркорлар хўжалик фаолияти молиявий натижаларининг асосий кўрсаткичларидан бири. Фойда пулда ифодаланади. Фойда бозор даромади бўлиб, унинг қонун қоидаларига биноан вужудга келади, тақсимланади ва ишлатилади. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, молиявий натижани аниқлаб олиш зарур ҳисобланади. Молиявий натижаларни аниқлаш учун маълум бир давр оралиғида олинган даромадлар билан қилинган харажатларни таққослаш, яъни олинган даромадлардан қилинган харажатларни айириш лозим. Молиявий натижалар ижобий ёки салбий бўлиши мумкин. Ижобий молиявий натижада олинган даромад қилинган харажат суммадан юқори бўлади ва у фойда сифатида тан олинади. Молиявий натижада қилинган харажат олинган даромад суммасидан ортиб кетса, у зарар ҳисобланади.. Хўжалик субъекти хўжалик фаолиятининг молиявий натижасини таърифловчи синтетик кўрсаткич бўлиб баланс фойда ва зарари ҳисобланади ва Низомга асосан тартибга солинади.1 Ушбу Низомнинг аҳамияти жуда юқори бўлиб у солиққа тортиладиган фойда билан бухгалтерия счётида (баланс фойда) ҳосил бўладиган фойда фарқини аниқлаш имкониятини беради; фойдаланувчилар томонидан қарорлар қабул қилиш учун молиявий ҳисоботнинг аҳамиятини оширади. Низомга кўра, бир томондан корхоналарга ҳисобот даври ичида содир бўлган харажатлар ва даромадлар тўғрисидаги аниқ маълумотларни олиш имкониятини берса, иккинчи томондан солиқ қонунларига биноан солиқ органларига ҳисоботларни тузиб топшириш имкониятини яратади. Бунда давлат ўз ваколатли органлари орқали солиқ ҳисоботини тўғрилигини текшириш ҳуқуқига эга. Фойданинг моҳияти хусусида гап кетганда унинг турларини ҳам ёдда тутмоқ керак. Булар таркибига товарларни сотишдан тушган ялпи фойда, асосий савдо фаолияти фойдаси, умумхўжалик фойдаси, тасодифий фойда, солиқ тўлагунга қадар фойда, соф фойда, тақсимланмаган фойда кабиларни киритиш мумкин. Ана шу фойданинг турлари асосида қандай қилиб жамият, меҳнат жамоаси ва ҳар бир ходимнинг иқтисодий манфаатларининг муштараклигини таъминлаш муоммоси ҳам кўндаланг турибди. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида фойдани тақсимлашда иқтисодий жиҳатдан асосланган тартибни қўллаш авваламбор унинг бажарадиган функцияларини чуқур ва ҳар томонлама билишга боғлиқ. Масалан, чет эл олимларидан А.Д.Шеремет фойданинг бажарадиган учта функциясини кўрсатган, яъни: 1) хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятини баҳоловчи кўрсаткич сифатида. 2) фойданинг тақсимлаш функцияси. 3) фойданинг рағбатлантириш функцияси. Умуман олганда, фойда олиш ҳар қандай иқтисодий формациянинг пировард натижаси экан. Шу боис ҳар бир ходимнинг фойда олишга бўлган манфаатдорлиги объектив зарурият ҳисобланади. Хўжалик субъектиниг даромадларини қуйидагича тавсифлаш мумкин: Фаолият турларидан олинадиган даромадларнинг гуруҳланиши Хўжалик субъекти ўз фаолиятини зарар билан якунласа молиявий ҳолати ёмонлашиб, хўжалик субъектини инқирозга юз тутишига олиб келиши мумкин. Хўжалик субъектиниг зарар билан ишлаши мамлакатнинг иқтисодиётига жуда катта салбий таъсир кўрсатади. Бундай шароитда хўжалик юритувчи субъектларнинг зарар билан фаолият кўрсатишларининг, яъни салбий молиявий натижанинг олдини олиш лозим. Зарар – бу харажатларнинг даромадлар ошишидир, натижада фермер хўжалигининг капиталининг камайиши вужудга келади. Демак, зарарнинг олдини олиш учун харажатларнинг даромадлар ошишига йўл қўймаслик керак. Асосий фаолият даромади асосан маҳсулот (иш, хизмат) сотишдан тушган тушум ва операцион даромадлардан ташкил топади. Download 190 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling