Бешинчи єисм


Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётлар корреспонденцияси


Download 190 Kb.
bet6/17
Sana16.06.2023
Hajmi190 Kb.
#1509246
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ШАКЛЛАРИ

Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётлар корреспонденцияси

Т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1

Тугатиш, сотиш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича бериш, камомад ёки йўқолишини аниқланиши натижасида чиқиб кетаётган асосий воситалар объектларининг бошланғич қийматини ҳисобдан чиқариш

9210

0110-0190

2

Чиқиб кетаётган асосий воситалар бўйича эскириш

0210-0290

9210

3

Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг хизматлари ва харажатлари ҳисобдан чиқарилди

9210

2310

4

Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши бўйича операцияларда иштирок этаётган ишчиларга меҳнат ҳақи ҳисобланди

9210

6710

5

Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши бўйича операцияларда иштирок этаётган ишчиларга ҳисобланган меҳнат ҳақи суммасидан ижтимоий суғурта ажратмалари амалга оширилди

9210

6520

6

Асосий воситаларнинг чиқиб кетишида кўрсатилган хизматлар учун бошқа корхоналарга бўлган қарз

9210

6990

7

Асосий воситалар объектларини узоқ муддатли ижарага бериш натижасида ҳосил бўлган келгуси давр даромадлари ҳисобдан чиқарилди

9210

6230, 7230

8

Мавжуд асосий воситалар объектлари узоқ муддатли ижарасининг тўлиқ муддати давомида олинадиган ижара тўловлари суммаси (ижарага берувчида)

0920

9210

9

Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан қолган материалларнинг кирим қилиниши

1010-1090

9210

10

Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан банкка келиб тушган тушум (нақдсиз ҳисоб-китоблар бўйича)

5110

9210

11

Харидорларнинг уларга сотилган асосий воситалар учун қарзи

4010

9210

12

Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг уларга сотилган асосий воситалар учун қарзи

4120

9210

13

Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши бўйича муомалаларнинг молиявий натижаларини аниқлаш:
а) фойда
б) зарар

9210
9430

9310
9210

14

Чиқиб кетаётган номоддий активларни ҳисобдан чиқариш (сотиш, ҳисобдан чиқариш, текинга бериш ва ҳоказо)

9220

0410-0490

15

Харидорларнинг уларга сотилган номоддий ва бошқа активлар учун қарзи

4010

9220

16.

Номоддий ва бошқа активлар шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига сотилди

4120

9220

17

Сотилган материалларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

9220

1010-1090

18

Четга чиқарилган материаллар қийматидаги фарқлар ҳисобдан чиқарилди

9220

1610

19

Ўстиришда ва боқувда бўлган ҳайвонларнинг четга чиқарилиши

9220

1110, 1120

20

Қимматли қоғозларни сотиш

9220

0610, 5810

21

Корхона томонидан чет эл валютасини сотиш кунидаги курси бўйича қайта ҳисоблаш орқали сотиш

5110, 5510-5530

9220

22

Чет эл валютасини сотиш билан боғлиқ харажатлар

9220

5110-5530

23

Бошқа активларни сотишдан тушум валюта ва ҳисоб-китоб счётларига келиб тушди

5110, 5210

9220

24

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича сотишда чет эл валютасини ҳисобдан чиқариш

9220

5210-5220

25

Бошқа активларнинг чиқиб кетиши бўйича муомалаларнинг молиявий натижасини аниқлаш:
а) фойда
б) зарар

9220
9430

9320
9220



3. Молиявий фаолият даромадлари ва фавқулодда фойда (зарар)лар ҳисоби
Молиявий фаолият даромадлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
9510 “Роялти кўринишидаги даромадлар”;
9520 “Дивидендлар кўринишидаги даромадлар”;
9530 “Фоизлар кўринишидаги даромадлар”;
9540 “Валюталар курслари фарқидан даромадлар”;
9550 “Узоқ муддатли ижарадан даромадлар”;
9560 “Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар”;
9590 “Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари”.

Роялти кўринишида олинган даромадлар 9510 “Роялти кўринишидаги даромадлар” счётининг кредитида 4850 “Олинадиган роялти” ёки пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида бошқа корхоналар фаолиятида улуш билан иштирок этишдан олинган даромадлар, корхонага тегишли бўлган акциялар бўйича дивидендлар ва облигация ва бошқа қимматли қоғозлардан даромадлар 9520 “Дивидендлар кўринишидаги даромадлар” счётининг кредитида 4840 “Олинадиган дивидендлар” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.


Узоқ муддатли ва жорий инвестициялар бўйича фоизлар кўринишидаги даромадлар 9530 “Фоизлар кўринишидаги даромадлар” счётининг кредитида 4830 “Олинадиган фоизлар” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.


9540 “Валюталар курслари фарқидан даромадлар” счётида баланснинг валюта моддалари бўйича ижобий курс фарқларидан олинган даромадлар акс эттирилади. Чет эл валютасидаги операциялар бўйича ижобий курс фарқи, шу жумладан бухгалтерия балансини тузиш санасига қарзларни қайта баҳолаш фарқлари 9540 “Валюталар курслари фарқидан даромадлар” счётига ўтказилади.


Мулкни узоқ муддатли ижарага беришдан олинган даромадлар 9550 “Узоқ муддатли ижарадан даромадлар” счётининг кредитида 4830 “Олинадиган фоизлар”, 6230 “Бошқа кечиктирилган даромадлар”, пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ва бошқа тегишли счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.


Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар 9560 “Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар” счётининг кредитида узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар ва қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.


9590 “Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари” счётида молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари акс эттирилади.





Download 190 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling