Бетоннинг махсус турлари. Енгил бетонлар
Донадор металлургия шлаклари
Download 89 Kb.
|
5. betonning turlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўта енгил бетонлар
Донадор металлургия шлаклари 5-7 мм ўлчамли йирик қумлар кўринишида олинади ва енгил бетонларда майда тўлдирувчи сифатида ишлатилиши мумкин.
Кўпчитилган перлит ва вермикулит табиий перлит ёки вермикулитни 900-12000С ҳароратда куйдириб олинади. Бундай тўлдирувчиларнинг ҳажми термик ишлов бериш пайтида 10-20 баробар каттариши натижасида, уйма ҳажмий массаси жуда кичик бўлади. Енгил тўлдирувчилар ўлчамлари, уйма зичлиги, ғоваклиги ва бошқа кўрсаткичлари бўйича шу ашёларга тегишли техник талабларни қониқтириши керак. Ўлчамлари бўйича енгил тўлдирувчилар, худди зич тўлдирувчиларга ўхшаб, йирик ва майда турларга бўлинади. Йирик тўлдирувчиларнинг ўлчамлари 5-40 мм бўлиб, уларга енгил шағал ёки чақиқ тош киради. Ғовак шағал ёки чақиқ тош қуйидаги ўлчамдаги доналарга бўлинади: 5-10; 10-20; 20-40 мм. Майда тўлдирувчиларнинг ўлчамлари 5 мм дан кичик бўлиб, уларга енгил қумлар киради. Енгил қумлар икки хил донадорликда бўлади. Майда қумлар доналарининг ўлчамлари 1,2 мм дан кичик, йирик қумларники эса 1,2-5 мм оралиғида. Уйма ҳажмий массаси бўйича ғовак тўлдирувчилар қуйидаги маркаларга бўлинади: 100, 150, 200, 250, 300, 350, 400, 500, 600, 700, 800, 900, 1000, 1100, 1200. Ғовак тўлдирувчилар аралашмасининг бўшлиғи йирик ва майда тўлдирувчиларнинг донадорлик таркибига боғлиқ. Йирик ва майда тўлдирувчиларнинг нисбий миқдорини камайтириш мумкин. Бу эса енгил бетон таркибига ишлатиладиган цемент миқдорини тежашга ва бетоннинг техник хоссаларини яхшилашга олиб келади. Енгил темирбетон қурилмаларда ишлатиладиган ғовак тўлдирувчиларнинг таркибидаги сувда эрувчан сульфат кислотаси тузларининг (SO3 нисбатан ҳисобланганда) миқдори тўлдирувчининг массасига нисбатан 1% дан ошмаслиги керак. Ғовак йирик тўлдирувчининг асосий хоссаларидан бири бўлган мустаҳкамлиги, пўлат цилиндрда доналарни эзиб аниқланади. Ўта енгил бетонлар Ўта енгил бетонларга ячейкали ва енгил тўлдирувчи асосида тайёрланган серғовак бетонлар киради. Енгил тўлдирувчи асосида тайёрланган серғовак бетонларнинг ҳажмий массаси 500-600 кг/м3 га тенг бўлиб, иссиқликни жуда кам ўтказувчи ашёлар олишда ишлатилади. Ячейкали бетонлар ўта енгил бетонларнинг асосий тури бўлиб, боғловчи модда, кремнеземли ашё ва сув аралашмасига ғоваклик ҳосил қилувчи модда қўшиб кўпчитиш натижасида олинади. Аралашмани кўпчитиш пайтида ҳаво ёки газ ғоваклари тенг тақсимланган ва «ячейка» кўринишига эга бўлган бетон тузилиши ҳосил қилинади. Шу сабабли ячейкали бетон серғовак бўлиб иссиқликни кам ўтказади. Ячейкали бетон тайёрлаш пайтида унинг зичлигини бошқариш нисбатан осондир. Шунинг учун ундан турли зичликдаги бетон олиш мумкин. Ячейкали бетонлар ишлатилишига кўра уч турга бўлинади: 1. Иссиқлик ўтказмайдиган: ҳажмий массаси 600 кг/м3 ва ундан кичик бўлиб, кўпинча қатламли қурилмаларда иссиқ сақловчи ва товуш ютувчи ашё сифатида ишлатилади; 2. Конструкцион иссиқликни ўтказмайдиган: ҳажмий массаси 600-900 кг/м3 бўлиб, тўсиқ қурилмалар тайёрлашда ишлатилади; 3.Конструкцион: ҳажмий массаси 900-1200 кг/м3 бўлиб, темирбетон қурилмалар тайёрлашда ишлатилади. Download 89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling