Безгак кандай касаллик


Download 48 Kb.
bet2/2
Sana29.03.2023
Hajmi48 Kb.
#1307869
1   2
Bog'liq
Безгак кандай касаллик

ПрофилактикасиБезгак паразитининг тури, эпидемиологик шароитлар бўйича турт йўналишда олиб борилади: даволаш-профилактика, чивинга қарши курашиш, кадрлар тайёрлаш бўйича ва санитар-таргибот ишлари олиб бориш. Тропик безгакни бошидан кечирган одамлар 1,5 йил мобайнида, уч кунлик безгак билан оғриб утган шахсларга 2,5 йил мобайнида диспансер назоратида бўлади. Чивин кўпаядиган жойларни йўқотиш, ботқоқликларни қуритиш ва сув ҳавзаларини тозалаш. Чивин учиб кирмаслиги ва чақмаслиги чораларини кўриш лозим. Чивин личинкасига қарши курашишда биологик усуллардан фойдаланилади. Безгак касаллигига қарши эпидемиологик назоратни, тиббий – профилактика мусассасалари ва санитария – эпидемиология хизмати ходимлари, ҳамда энтомолог ходимлар билан биргаликда иш олиб боришларини талаб этади. Бугинги кунда безгак дунёнинг 100 дан ортиқ давлатлари аҳолисининг соғлигига жиддий хавф солиб келмоқда. Касаллик асосан Африка, Ўрта Осиё, Лотин Америкаси, Яқин Шарқ ва Европанинг айрим ҳудудларида рўйхатга олинмоқда. Безгак аввал элиминация (бартараф) этилган Мустақил Хамдўстлик Давлатларида (Тожикистон, Қирғизистон, Грузия, Озарбайжон, Россия ва бошқа давлатларда) яна қайд этилиши кузатилмоқда.
Бутун мамлакат миқёсида мухофазалаш ва эпидемияга қарши тадбирлар мажмуасининг ўз вақтида ўтказилиши натижасида безгакнинг республикага кириб келишига йўл қўйилмади ҳамда эпидемиологик вазият қатьий назорат остига олинган.
Мухофазалаш тадбирларини утказишга ахолининг барча қатламларини онгли муносабати хамда тадбирларни амалга оширишда кенг жамоатчиликни узини-узи бошқариш органлари фаолларини иштирок этиши катта ахамият касб этади.
Безгак касаллигини тугатишда жамоатчиликни жалб қилиш-хал қилувчи омилдир. Шу мақсадда ахоли уртасида куйидаги тадбирларни:
-Ахолини безгак касаллиги буйича санитария маданиятини ошириш буйича кенг миқёсида санитария тарғибот ишларини олиб бориш;
-Чивинлар купаядиган жойларни йуқ килиш, сув хавзаларини тозалаш, сувни истеьмол қилиш қоидаларига риоя қилиш, кераксиз хужалик сув хавзаларини пайдо булишига йул қуймаслик;
-Хорижий давлатларга бориб келган шахсларни уз вақтида аниқлаш ва худудий даволаш профилактика муассасаларига хабар бериш;
-Касалликни махаллий аҳоли ўртасида тарқалишининг олдини олиш учун фермер хўжаликлари ва жисмоний шахслар томонидан шоли экиш учун ажратиладиган майдонларни аҳоли яшаш жойларидан 2-3 км узоқликда режалаштириш;
-кўп қаватли бинолар ертулаларининг санитария-техник холатини яхшилаш,
-Хўжаликлараро ва хўжалик ички суғориш тармоқларини тозалаш, кераксиз сув ҳавзаларини йўқотиш;
-қишлоқ хўжалик экинларини этиштиришда агротехника ва санитария–гидротехника қоидаларига амал қилиниши безгак чивинларининг кескин камайишига ва республикамиз худудида безгак касаллиги тарқалишининг олдини олишда муҳим омил хисобланади.
Download 48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling