Безгак кандай касаллик
Download 48 Kb.
|
1 2
Bog'liqБезгак кандай касаллик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Этиологияси.
Безгак кандай касаллик Безгак касаллиги иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан катта зарар берадиган протозоалар (protozoа) келтириб чиқарадиган юқумли касаллик бўлиб иситма, кам қонлик ва талоқнинг катталашиши билан характерланади. Безгак қўзғатувчиси бўлиб плазмодиум (plasmodium) авлодига мансуб содда жониворлар ҳисобланади ва улар Anopheles чивинлари орқали одамга юқади. Безгак ер юзида ушбу касаллик юқиши мумкин бўлган табиий шароитлари бор ҳамма ҳудудларда кенг тарқалган. Безгак касаллиги билан касалланиш сони Дунё бўйича йилига 450-480 миллионни ташкил этади. Ҳар йил безгак касаллигидан 2 миллион атрофида болалар ўлими кузатилмоқда. Ҳозирги пайтда дунёнинг юздан ортиқ мамалакатларида бу касаллик мавжуд. Жаҳоннинг 42% (2,3 миллиард) аҳолиси безгак касаллигининг хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда яшайди. Йилига дунёнинг турли ҳудудларида безгак билан касалланган бир неча минг беморлар рўйхатга олинмоқда. Этиологияси. Безгак плазмодийларининг 70 дан ортиқ турлари маълум бўлиб, булар ҳар-хил ҳайвонларда (маймун, калтакесак, каламуш, қушларда) учраши кузатилган. Одамларда касаллик чақирувчи безгак қўзғатувчиларининг қуйидаги турлари тафовут қилинади 1..Plasmodium vivax 3 кунлик безгак қўзғатувчиси, бошқа турдаги қўзғатувчиларга нисбатан кўп ва кенг тарқалган. 2.Plasmodium malariaе 4 кунлик безгак қўзғатувчиси. 3.Plasmodium falciparum тропик безгак кўзғатувчиси. 4.Plasmodium ovale 3 кунлик безгакнинг алоҳида турининг қўзғатувчиси. Безгак қўзғатувчиси ўз ҳаёт фаолияти давомида мураккаб ривожланиш жараёнини ўтайди, у хўжайин алмаштириб ривожланади. Аnopheles чивини организмида жинсий ривожланиш даврини (спорогония) ва одам организмида аввал гепатоцитларда, кейинчалик эритроцитларда ривожланади, яъни жинссиз йўл билан кўпаяди (шизогония) Безгак қўзғатувчисининг ташувчиси Аnopheles чивини ҳисобланади. Ўзбекистонда чивинларнинг 9 тури мавжуд. Булардан А. maculipenis энг кўп учрайди. Одам қони билан бу чивинларнинг фақатгина урғочиси озиқланади. Улар кечки ва тунги пайтларда одамларга ҳужум қилади. Қонни ҳазм қилиш билан бирга урғочи чивинда тухум ривожланади. Бу жараённинг қай даражада тез кетиши ташқи муҳит ҳароратига боғлиқ. + 16°С ҳароратда 7 кун, +20°С да 4 кун, +25-30°С да 2 кун. Тухум қўйиш учун энг қулай жой қуёш нури яхши тушиб турадиган, турғун, атрофи ўсимликлар билан ўралган сув манбаи ҳисобланади. Урғочи чивинлар 1 мартада 100-2500 тагача тухум қўяди. Личинкалар сувнинг юза қаватида муаллақ ҳолатда турган моддалар билан озиқланади. Шунинг учун личинкаларни йўқотиш мақсадида сувнинг юза қатламига заҳарли моддалар сепилади. Ғумбак овқатланмайди. Унинг орқасида турган кутикула такомиллашади ва ундан етилган чивин ажралиб чиқади. Сувдаги бу жараёнлар +100 С ва +35°С ҳароратда содир бўлади. + 16-19°С да бу жараён 30 кун, +20 – 22°С да 18 кун, +24 – 270 С да 14 кун давом этади. Чивиннинг ўзи эса барча объектларга 45° градус бурчак ҳосил қилиб қўнади. Чивинлар одатда одамга кечқурун ташланади. Анофелес чивини соғлом одамни чаққанда қон сўриши билан бирга одам организмига спорозоитларни юқтиради ва одам организмида жинссиз ривожланиш (шизогония ) даври бошланади. Безгак қўзғатувчисининг инфекция манбаи бўлиб бемор ёки паразит ташувчи ҳисобланади. Табиий шароитда безгакнинг бирдан-бир юқиш йўли трансмиссив йўл бўлиб, ўз танасида спорогония жараёнини тугатган анофелес чивининг урғочиси соғлом одамни чаққанида рўй беради. Анофелес чивининг ривожланиши бошқа чивинлардан фарқ қилади. Чивининг кўпаядиган жойи кичик, секин оқадиган турғун, яхши илийдиган (анофелоген) сув ҳавзаларидир. Трансмиссив йўлдан ташқари безгак қўзғатувчилари парентерал ва трансплацентар (вертикал) йўл билан юқиши мумкин. Беморга қон қуйилганда ёки қон билан зарарланган тиббиёт асбоблари ишлатилганда безгак қўзғатувчиларининг ҳар бир тури парентерал йўл билан ҳам юқиши мумкин. Бундан ташқари эмлаш вақтида шприц, ниналар орқали ҳам юқиши мумкин. Чунки тўрт кунлик безгак қўзғатувчиси бемор қонида 25 йилдан кўпроқ давргача персистенцияланган(мудроқ) ҳолда сақланиб қолиши мумкин. Плазмодийлар донор қонида 1-2 ҳафтагача яшай олади. Плазмодийнинг вертикал йўл билан хомилага ўтиш ҳоллари безгакнинг гипо ва мезоэндемик ўчоғида иммунитети паст бўлган, тропик безгак қўзғатувчиси билан оғриган ҳомиладор аёлларда кузатилади. Безгакка қарши табиий иммунитет йўқ, демак қонга плазмодиум тушганда ҳамма касалланаверади. Download 48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling