Безгак комаси
Download 14.14 Kb.
|
58 БЕЗГАК КОМАСИ
БЕЗГАК КОМАСИ Кома ҳолати тропик безгакда (қора безгакда) учрайди. Кома бошланишида прекома ва кома даврлари ажратилади. Прекома даврида бемор безовталаниб, тўлғанади. Хотираси дам-бадам пасайиб, мускуллар тонуси, пай рефлекслари кучаяди, кўз қорачиғи тораяди. Кома бошланганда бемор ҳушсиз ҳолда ҳеч нимани (ҳатто укол қилганни ҳам) сезмай кўкка қараб ётади. Мускуллар тонуси, пай рефлекслари сусайиб қолади, кўз қорачиғига ёруғлик таъсир қилмайди, бемор қовуғи билан ичаги беихтиёр бўшаб туради. Унинг бурни, лаблари, бармоқлари кўкимтир бўлади. Чейн-Стоксча тартибсиз нафас олади. Қонда жуда кўп миқдорда плазмодийлар кўринади. Кома ҳолатида ётган бемор тегишли усуллар билан даволанмаса, бир неча соат ичида ўлиши мумкин. Безгак комаси бошланганида дарҳол парентерал усул билан бемор венасига 0,56 г хинин юборилади (хининнинг бу миқдори 250-500 мл изотоник натрий хлорид эритмасида суюлтирилган ҳолда 1 дақиқада 60 томчи тезликда юборилади). 8 соат оралаб шу дозадаги хинин юборишни қайтариш мумкин. Бир кеча-кундузда хинин дозаси 2 г дан ошмаслиги керак. Хинин билан даволанганида бемор аҳволи тезда яхшиланади. Аммо плазмодийларнинг жинссиз хилларини қондан бутунлай йўқотиш учун хинин 10-14 кун берилиши керак. Агар беморга хинин билан бир вақтда сульфапиридазин берилса, натижаси яхши бўлади. Делагил (хингамин, хлорохин) билан ҳам даволаш мумкин. Делагилнинг 5% эритмасидан 10 мл дан ҳар 6-8 соатда венага , ёки мускул орасида юборилади. Бемор ҳушига келгач, бу препарат оғиз орқали берилади. Безгакка қарши препаратлардан ташқари қон томирлар девори ўтказувчанлигини камайтирадиган, сув-электролитлар алмашинувини яхшилайдиган, гипоксияни камайтирадиган ва бош мия шишини йўқотадиган қатор патогенетик тадбир-чоралар амалга оширилади. Бемор венасига 30-60 мг дан бир кунда 3 маҳалдан преднизолон юборилади. Преднизолон ўрнига тегишли дозада гидрокортизон ёки дексаметазон бериш ҳам мумкин. Антигистамин препаратлар (димедрол, дипразин) ҳам тайинланади. Талваса хуружи ва безовталаниш ҳолатини йўқотиш учун мускул орасига аминазиннинг 2,5% ли эритмасидан 1-2 мл юборилади. Бош мия ички босимини камайтириш учун орқа мия пункция қилинади. Интоксикацияни камайтириш мақсадида 500-1000 мл миқдорида полиглюкин ва реополиглюкин тайинланади (олдин оқим ҳолида, кейин томчи усули билан венага юборилади). 200-300 мл миқдорда гемодез юбориш ҳам мумкин. Шунча миқдорда донор қони плазмаси, 10% ли одам қони альбумини берилса ҳам бўлади. Пульс ва қон босимининг аҳволига қараб кофеин, кордиамин строфантин тайинланади. Безгакнинг алгид хилига даво қилиш ва ацидоз ҳолатини бартараф этиш учун махсус трисоль эритмаси қўлланилади (унинг таркиби: 5 г натрий хлорид, 4 г натрий бикарбонат, 1 г калий хлорид ва 1 л дистилланган сув бор). Бош мия шиши симптомлари пайдо бўлган ҳолларда бемор венасига ёки мускули орасига 1% ли фурасемид эритмаси 2-4 мл миқдорида юборилади. Бундан ташқари маннитолнинг 20/0 ли эритмасидан (бемор оғирлигининг ҳар бир килосига 1,5 г хисобидан) ёки мочевинанинг 30% эритмасидан (1,5 г/кг ҳисобидан) венага қуйилади (ҳар дақиқада 120-140 томчи тезликда). Беморда гемоглобинурия иситмаси бошланган ҳолларда аввало эритроцитлар гемолизига сабаб бўладиган дорилар (хинин, иссиқ туширадиган препаратлар); бериш тўхтатилади. Беморга хингамин (делагил) ёки бигумаль тайинланади. Бундан ташқари преднизолон ёки гидрокортизон, маннитол берилади. Бир гуруҳдаги қон қуйилади. Буйрак фаолиятининг ўткир етишмовчилиги бошланганда экстракорпорал гемодиализ қилинади. Download 14.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling