Библиотерапия


Библиотерапияда ишлатиш мумкинлиги нуқтаи назаридан адабий жанрлар таҳлили


Download 1.86 Mb.
bet3/5
Sana03.04.2023
Hajmi1.86 Mb.
#1322235
1   2   3   4   5
Bog'liq
Biblioterapiya taqdimot

Библиотерапияда ишлатиш мумкинлиги нуқтаи назаридан адабий жанрлар таҳлили.

  • Библиотерапияда ишлатиш мумкинлиги нуқтаи назаридан адабий жанрлар таҳлили.
  • Фалсафий адабиёт. Унинг вазифаси мижозга ўзи ҳақида тўлиқ, кенг қам-ровли маълумот бериш, бошқалар ҳақида, умуман дунё ҳақида тушунча бе-ришга ёрдам беради. Ташқи реал дунё ички субъектив дунё орасидаги маъ-лум бир конфликтлар фарқининг мавжудлигини тушиниш бўлиши мумкин ва бўлиши керак, ҳамда мавжудликни тушунтиради.
  • Буни тушунтириш мижозга хотиржамлик ва қониқиш ҳиссни беради. Фалсафий адабиёт бўлимига адабий танқидчилик, публицистика, адабиёт тарихи, фалсафа тарихи ва х.к.лар киради.

Биографик ва автобиографик адабиётлар.
Уларда тасвирланган ёрқин шахслар, уларнинг улкан муваффақиятлари ва ҳаётий қийинчиликлари мижозга ўзини тезроқ ва яҳшироқ тушунишга ёр-дам беради. Бунда идентификация (қиёслаш) услубидан фойдаланилади. Кўпинча улар беллетристика* адабиётидан кучлироқ таъсир этади, чунки реал факт, реал воқеалар қаламга олинади. Энг самарали асарлар қисқа, ёр-қин биографиялар бўлиб,50-70 бетни ташкил этиш керак. Ҳужжатли адабиёт ўзининг фактографик характери ва кичрайтирилган бадиий ижод самараси бўлгани учун кўпчиликка кучли таъсир этади.
Мумтоз (классик) адабиёт. Турлича таъсир эта оладиган каттаимконият-ларга эга бўлган адабиёт бўлиб, амалиёта уни ишлатиш мураккаблиги билан ажралиб туради. Катта бўлмаган асарлардан фойдаланиш тавсия этилади,аммо энг таниқлиларидан фойдаланишдан чекланиш керак, улар билан баъзи қийинчиликлар боғлиқ(мактабда ўрганилган ва х.к.), ўқишга мажбур бўлинган.
Кулгили ва хажвий адабиётлар. Мижозни ҳаётга кенг ва объектив қарашга ўргатади. Кулги моҳияти ҳар қандай ҳолатнинг кулгили томонларини топиб уларни ўзгартириш. Хажв мижозга турли қийин ҳолатларда ўзини эркин на-моён қилишга имкон беради, ўзига ишонч ҳосил қилиш, муомала техника-сини ўргатади, актуал (долзарб) бўлган ижобий имкониятларни сақлайди.
––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––*
беллетристика- ўқилиши енгил бўлган насрий саргузашт асар.

Download 1.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling